Эргаш ғозиев


VII. Ташкилотчилик қобилиятининг индивидуал фарқлари


Download 0.91 Mb.
bet39/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

VII. Ташкилотчилик қобилиятининг индивидуал фарқлари.

1

2

3

4

5

6

1

Ташкилотчиликка нисбатан қобилиятлилик:
а) кўпгина фаолият турларига;
б) фақат ягона фаолият турига

1

2

3

4

2

Фаолият иштирокчиларининг ёш даврлари бў-
















йича ташкилотчилик қобилиятида тафовутчилик:
а) ўзидан катта ёшдагиларга
б) ўзининг тенгқурларига

1

2

3

4

3

Шахслараро муносабатга мутаносиблик
а) дистанпия (бавосита) шаклига;
б) контакт (бевосита) кўринишга;
в) ҳар иккаласи ҳам;

1

2

3

4

4

Фаолиятни бошқариш услуби бўйича:
а) ҳаракатли давомий;
б) фаол, жонли;
в) сусткаш, хотиржам

1

2

3

4

5

Бошқарув психологиясига кўра:
а) демократив;
б) либерал;
в) автократив;
г) аралаш

1

2

3

4

Баркамол (комил) инсонни баҳолаш тести биз томонимиздан иш-лаб чиқилган бўлиб, у еттита блокдан ташкил топгандир. Ҳар бир блок комил инсоннинг муайян фазилатлари ва хусусиятларини аниқ-лашга хизмат қилади ҳамда ўзига хос функцияни бажаради. Еттита блокнинг бештаси асосий блок ҳисобланиб, уларнинг ҳар қайсиси 10 тадан фазилат (хислат)ни қамрагандир. Биринчи ва еттинчи блоклар ёрдамчи деб номланиб, ўзига хос мураккаб тузилишларга эга бўлиб, шахснинг индивидуал хусусиятлари серқирралигини чуқурроқ ечиш учун ёрдам беради. Ушбу тест 1995 йилдан бери амалиётга татбиқ этиб келинади, худди шу боисдан унинг ишончлилиги, валидлиги ва репрезентативлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.


Тест моҳиятидан жой олган ҳар бир вазият «Кучсиз», «Ўртача», «Кучли», «Ўта кучли» шкалаларга асосланиб жавоб беришга мўлжал-ланган. Берилган тартибдаги вазият «1», «2», «3», «4» баллар билан баҳоланади ҳамда «3», «4», «5», «6» графалар билан белгиланади. Бир даврнинг ўзида иккита вазиятни белгилаш қатъиян ман этилади ва варақа бузилган деб тан олинади.
Асосий блокларда комил инсонга мутаносиб деб тавсия қилинаёт-ган фазилат (хислат) бор ёки йўклигини аниклаш билан бирга, унинг устуворлиги синалувчи томонидан таъкидлаб ўтилиши кутилади. Би-ринчи блок вазиятларига баҳо (балл) қўйилмайди, шунинг учун у синалувчи тўғрисида маълумот олишга хизмат қилади, холос. Бирин-чи блок «Шахс ҳақида умумий маълумот» деб номланиб, иштирокчи-нинг фамилияси, исми шарифи, жинси, ёши, иш ва ўқиш жойи юза-сидан материал тўплашга имкон беради.
Методиканинг иккинчи блоки «Шахснинг ижтимоий шартларган хусусиятлари» деб аталиб, ўнта фазилатни ўзида мужассамлаштиради (иймон-эътиқодлилик, собитқадамлилик, ҳамиятлилик, беғаразлик, ҳақгўйлик, камтарлик, адолатлилик, инсонпарварлик, фидоийлик, ватанпарварлик). Учинчи блок «Шахснинг умумий хусусиятлари» деб номланиб, у қуйидаги хислатларни қамраб олади: мулоқотмандлик, ташаббускорлик, ҳаракатчанлик, зукколик, синчковлик, меҳнатсевар-лик, қатъиятлилик, қулайликка интилувчанлик, мустақиллик, ўзини бошқарувчанлик. Методиканингтўртинчи блоки «Шахснингўзига хос хусусиятлари»дан иборат бўлиб, «Ўзга кишиларнинг психологик ху-сусиятлари ва ҳолатларини тез илғашга қобиллик», «Ўзгалар ички кечинмалари ва ҳисларини ўзиникидай қабул қилишга мойиллик» сингари ўнта мураккаб вазият ҳамда ҳолатларга нисбатан муносабат-ни холисона билдиришга (аникдашга) қаратилган шахс учун бетак-рор хусусиятлар бўйича маълумотлар тўплашга хизмат қилади. Ҳатто унинг таркибига «Шахслараро муомалада шахсий позицияга эгалик», «Хулқ, фаолият ва муомалада одоблилик» каби ўзига хосликни ўзида мужассамлаштиришга йўналтирилган ҳолатлар мавжуддир. Шахснинг ўзига хос хусусиятларинингроли, аҳамияти тўғрисидаги маълумотлар тадқиқот учун қанчалар муҳим эканлигини такрорлаш айни муддао-дир.
Бешинчи блок «Ижтимоий таъсир этувчанлик»дан ташкил топган' бўлиб, ижтимоий воқеликка нисбатан шахснинг муносабатини ўзида акс эттиради. Ўзидан кўриниб турибдики, ижтимоий таъсир этувчан-лик шахснинг фаоллиги, ўзининг «Мен»лигини юксак даражада ҳис қилишни англатиб келади. Худди шу боис, ушбу блок ёрдамида ко-милликнинг мураккаб кўрсаткичини ёритиш имконияти вужудга ке-лиши мумкин. Бу восита орқали «Мен»лик билан «Биз»лик ўртасида-ги масофа, оралиқўта қисқарганлигини аниқлаш борасида маълумот тўпласа бўлади. Мазкур блокнинг баъзи бир таркибларидан намуна келтириш фикримизни далиллашга ёрдам беради. Чунончи, «Бошқа эътиқодли кишиларга, ўзига хос омилларга ва мантиқий далиллашга таъсир ўтказишга топқирлик», «Ўзининг ҳиссиёти ва эмоцияси билан ўзгаларга таъсир этишга уқувчанлик» ёки «Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкурасига садоқатлилик» шулар жумласидандир.
Олтинчи блок «Ташкилотчиликка қобилиятлилик» деб аталиб, у ўз таркибига ўнта вазиятни қамраб олган. Ташкилотчилик шахснинг муайян қобилияти сифатида полимодаллик (кўп кўринишлик) хусу-сиятига эга. Шунинг учун унинг турли хусусиятлари, таркиблари, кўринишлари, босқичлари, шакллари юзасидан муайян даражада маъ-лумот тўплаш муҳим аҳамият касб этишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Улардан айрим намуналар келтириш туфайли кўзланган мақсад сари силжишни рўёбга чиқариш мумкин. Жумладан, «Ташкилотчи-ликка нисбатан эҳтиёж сезилишлик» (ички омил), «Ташкилотчилик фаолиятини суистеъмол қилмаслик» (ташқи омил) ёки «Ташкилот-чиликда ижодийлик ва акд-заковатлилик» шулар сарасига киради. Унга нисбатан лаёқатлилик, муваффақиятлилик ёки барқарорлик си-фатларининг мавжудлиги унинг мураккаб таркиблардан тузилганли-гидан далолат беради.
Ва ниҳоят методиканинг яна бир ёрдамчи блоки (еттинчи) бош-қалардан фарқли ўлароқ «Ташкилотчиликка қобилиятининг индивиду-ал фарқлари» моҳиятини очишга бағишлангандир. Ушбу блок қуйи-даги таркиблардан иборатдир.
1. Ташкилотчиликка нисбатан қобилиятлилиги:
а) кўпгина фаолият турларига;
б) фақат ягона фаолият турларига.
2. Фаолият иштирокчиларининг ёш даврлари бўйича ташкилотчи-
лик қобилиятида тафовутчанлик:
а) ўзидан катта ёшдагиларга;
б) ўзининг тенгқурларига.
3. Шахслараро муносабатга мутаносиблик:
а) дистанция;
б) контакт;
в) ҳар иккаласи ҳам.
4. Фаолиятини бошқариш услуби бўйича:
а) ҳаракатли давомий;
б) фаол, жонли;
в) сусткаш, хотиржам.
5. Бошқарув типологиясига кўра:
а) демократив;
б) либерал;
в) автократив;
г) аралаш.
Кўриниб турибдики, мазкур блок шахснинг индивидуал фарқлари
тўғрисида аниқ маълумот олиш имкониятига эга бўлиб, ҳақиқатга яқинлашиш, адолатга нисбатан интилиш, уни қарор топтириш учун иродавий зўр беришлик мезонлари орқали етуклик (комиллик) бос-қичларига эришганлик юзасидан материаллар тўплаш мумкин.
Тўлалигича ушбу методикадан фойдаланиш эвазига комиллик ме-зонларига нисбатан ҳозирги замон кишилари муносабатлари бўйича амалий натижаларни умумлаштириш, тўплаш имконияти юзага кела-ди.
Синалувчилар томонидан тўпланадиган максимал балл «220», ми-нимал «110», шунингдек, «55»балл, «165» балл миқдорларини ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, ҳар қайси блок ва унинг ҳар бир вазиятига нисбатан муносабатини аниклаш мақсадида матема-тик статистика формулаларидан фойдаланилган ҳолда ишончлилик, валидлик, репрезентативлик мезонларини ўрнатиш мумкин. Эмпи-рик маълумотларнинг ўртача арифметик қиймати, квадрат оғиши, корреляция, дисперсия, стьюдент мезони орқали ишончлилик дара-жаси ўрнатилади. Ҳар бир блок юзасидан миқдор ва сифат таҳлили-ни ўтказиш натижаларининг қийматини белгилайди, миқдорлар, ва-зиятлар ўртасидаги муносабатларни аниқлайди ҳамда комиллик бел-гиларини эътироф этиш юзасидан мулоҳазалар умумлаштирилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling