Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Фаолиятнинг тузилиши
Воқеликка нисбатан муносабатнинг муҳим шакли сифатидаги фа-олият инсон билан уни қуршаб турган олам (борлиқ) орасида бевоси-та алоқа ўрнатади. Табиатга, нарсаларга ўзга одамлар таъсир кўрсати-ши ҳам фаолиятнинг қудрати билан рўёбга чиқади. Инсон фаолиятда нарсаларга нисбатан субъект сифатида, шахслараро муносабатда эса шахс тариқасида гавдаланади ҳамда имкониятларини юзага чиқаришга мушарраф бўлади. Еунинг натижасида иккиёклама боғланиш узлук-сиз ҳаракатга кирии иши, тўғри ва тескари алоқа ўрнатиши туфайли инсон нарсаларнинг, одамларнинг, табиат ва жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот тўплайди. Ҳар хил хусусиятли ўзаро муносабатлар негизида фаолият субъекти учун нарсалар субъектлар сифатида, одамлар эса шахс тимсолида акс эта бошлайди. Инсон фаолиятга йўналтирилган мақсадга эришиш учун шу йўлда ҳаракат қилиши туфайли хусусий вазифаларни бажаришга кириша-ди. У ўз олдида турган мақсадни амалга ошириш учун маълум вақт оралиғида у ёки бу амални бажаради. Бирор матнни компьютерда тайёрлаш учун инсон олдин уни электртокига улайди, экранни ишга созлайди, унингтугмачаларини босиш орқали ҳарф ва сўзларни тера-ди, сўнгра маълум маъно англатувчи матн пайдо бўлади. Психологияда фаолиятнинг алоҳида бир хусусий вазифасини ба-жаришга мўлжалланган, нисбатан тугалланган қисми (унсури), тар-киби ҳаракатдеб номланади. Масалан, компьютертехникасидан фой-даланиш ҳаракатлари амалга ошириладиган ишлардан таркиб топа-Ди. Ҳаракатлар натижасида одам борликдаги нарсалар хусусияти, ҳола-ти, фазовий жойлашувини ўзгартиради. Мазкур жараён нафақат ҳаракат ёрдами билан, балки муайян саъй-ҳаракатлар туфайли юзага ке-лади. Дурадгор эшик ясамоқчи бўлса, аввал муносиб материал тан-лайди, уларни ўлчайди, унсурларини санайди, рандалайди, қисмлар-ни бир-бирига жойлаштиради, ёпиштиради, унга пардоз беради, ошиқ-мошиқ қоқади, кесаки ўрнатади, очиб ёпилишини текширади ва ҳока-зо. Келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, дурадгорнинг гавда-си, оёқ-қўллари, бошининг тутиши саъй-ҳаракатлари билан бирга «танлаш», «ишлов бериш», «ўрнатиш» амал қисмлари мажмуаси фаолиятни таркиб топтиради. Саъй-ҳаракатнинг ҳаракатдан фарқли то-монлари унинг аниқлиги, мақсадга йўналганлиги, эпчиллиги, уйғун-лиги сингари белгиларида ўз ифодасини топади. Инсон фаолиятида нарсаларни ўзлаштиришга йўналтирлган саъй-ҳаракатлардан ташқари: а) тананинг фазовий ҳолати; б) қиёфанинг сақланиши (тик туриш, ўтириш); в) жой алмашиш (юриш, югуриш); г) алоқа воситалари саъй-ҳаракатлари қатнашади. Одатда, алоқа во-ситалари таркибига: а) ифодали саъй-ҳаракатлар (имо-ишора, панто-мимика); б) маъноли ишоралар; в) нутқий саъй-ҳаракатлар киритади. Саъй-ҳаракатларнинг ушбу турларида таъкидлаб ўтилганлардан таш-қари мушаклар, хиқилдоқ, товуш пайчалари, нафас олиш аъзолари иштирок этади. Демак, нарсаларни ўзлаштиришга қаратилган ҳара-катнинг ишга тушиши муайян саъй-ҳаракатлар тизимининг амалга оширилишини англатади. Бу ҳодиса кўп жиҳатдан ҳаракатнинг мақ-садига, таъсир ўтказиладиган нарсаларнинг хусусиятларига ва ҳара-катнинг амалга ошиши шарт-шароитларига боғлиқ. Жумладан, а) китобни олиш қаламни олишдан бошқачароқтарздаги саъй-ҳаракат-ни тақозо этади; б) автомобилни ҳайдаш велосипедда учишга қара-ганда айрича саъй-ҳаракат талаб қилади; в) эллик кг штангани кўта-ришда бир тоннага қараганда кўпроқ қувват сарфланади; г) картонга катта шаклни ёпиштиришга қараганда кичик шаклни жойлаштириш қийин кечади. Юқорида келтирилган мисоллар турлича объектларга тааллуқли бўлишига қарамай, уларда ҳаракатнинг мақсади ягонадир. Объект-ларнингтурлича эканлиги саъй-ҳаракатларнинг олдига ва мушак фа-олияти тузилишига ҳар хил талабларни, тизимни қўяди. Ушбу воқе-лик рус олимлари П.К.Анохин, Н.А.Бернштейн, Э.А.Асратянларнинг тадқиқотларида далиллаб берилган. Уларнинг умумий мулоҳазалари-га қараганда, мушакларнинг фаолияти саъй-ҳаракат вазифаси билан эмас, балки мазкур саъй-ҳаракат рўй берадиган шарт-шароитлар билан бошқарилиши мумкин. Мушаклар бу ўринда саъй-ҳаракатлар-нинг йўналишини ва тезлигини таъминлаш учун хизмат қилади, ҳар хил қаршиликларни (ҳажм, куч, вазн таъсири) муайян даражада су-сайтиради. Саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши бетўхтов равишда назо-рат қилинади, унинг маҳсуласи ҳаракатнинг пировард мақсади билан қиёсланади ва унга айрим тузатишлар киритилади, худди шу тарзда бошқарув бетиним такрорланаверади, ҳаракатни назорат қилиш жа-раёни эса сезги аъзолари ёрдами билан вужудга келади. Саъй-ҳара-катнинг сенсор (сезги аъзолари ёрдамида) назорат қилишнинг исбо-ти унинг ойнадаги ўз аксига қараб чизишда ўз ифодасини топади. Маълумки, ойнада қаламнинг одам қўли ҳаракат йўналиши бўйича эмас, балки қарама-қарши томонга ҳаракатланаётгандай туюлади. Инсон кўриш орқали машқланиши туфайли маълумотлардан фойда-ланиш билан ҳаракатни мувофиқлаштиришни уддалайди. Саъй-ҳаракатларнинг назорат қилиш жараёни ва уларни бошқа-риш тескари алоқа принципига биноан рўёбга чиқади. Ушбу ҳодиса-ни амалга ошиш имконияти қуйидаги омилларга бевосита боғлиқҳолда кечади: а) сезги аъзолари алоқа канали вазифасини бажарган тақдир-да; б) улар ахборот манбаи сифатида ҳаракат ролини ўйнаганда; в) саъй-ҳаракатларни акс эттирувчи аломатлар бу жараёнда хабар етка-зувчи сифатида қатнашганида ва бошқалар. Таъкидлаб ўтилган омиллар орқали амалга ошадиган тескари алоқанинг бундай шаклини (кўри-нишини) рус тадқиқотчи П.К.Анохин тескари афферентация деб ата-ган. Афферентация (лотинча аГГогепз келтирувчи деган маъно англа-тади) ҳамда ташқи қўзғатувчилардан ҳамда ички органлардан, ахбо-ротни қабул қилувчи ҳиссий аъзолардан марказий нерв системасига келиб тушувчи нерв импульсларининг доимий оқимини билдиради. Тўғри алоқа-ахборотларининг ташқаридан кириб боришини англа-тиб келса, тескари афферентация унинг акс ҳолатини акс эттиради. Саъй-ҳаракатларнинг ҳаммаси ҳам органларнинг фаолиятини тушун-тириш учун хизмат қилади ва назорат (бошқарув) жараёни қандай кечишини таҳлил этиш имкониятига эга. Нарсага йўналтирилган ҳаракатнинг ишга тушиши муайян бир тизимга тааллуқли саъй-ҳарактларнинг натижага (маҳсулага) эриши-шини таъминлаш билан чекланиб қолмайди. Балки у (ҳаракат), би-ринчидан, саъй-ҳаракатларнинг маҳсуласига мос равишда, иккинчи-дан, ҳаракатлар объектнинг хусусиятларига мутаносибликда, учин-чидан, саъй-ҳаракатларни ҳиссий назорат қилишни амалга оширган йўсинда уларга баъзи бир тузатишлар киритади. Ушбу жараённи осон-роқтушуниш учун унинг негизи: а) ташқи муҳитнинг ҳолати, б) му-\итда ҳаракатларнинг вужудга келиши, в) натижалар (маҳсулалар) туғрисида мияга ахборот берувчи ҳиссий мўлжалларни эгаллаш му-жассамлаштиради. Масалан, ҳайдовчи автобусни тўхтатиш тепкиси-ни босиш кучини, унинг ҳаракати тезлиги, шоҳ кўчанинг ҳолати, ав-тобуснинг вазни, ҳаракат қатнови, пиёдалар гавжумлиги билан сўзсиз мослаштиради. Ҳолбуки шундай экан, фаолият таркибига кирувчи саъй-ҳаракат-лар тизими охир-оқибатда мазкур ҳаракатнинг мақсади билан назо-рат қилинади, баҳоланади ва тўғрилаб турилади. Мақсад мияда фаолиятнинг бўлғуси маҳсуласининг тимсоли, ўзгарувчан андазаси тар-зида вужудга келиши мумкин. Эзгу ниятга айланган бўлғуси андоза билан ҳаракатнинг амалий натижаси қиёсланади, ўз навбатида андо-за саъй-ҳаракатни йўналтириб туради. Ана шу ҳолатнингтурлича пси-хофизиологик талқинлари мавжуд бўлиб, улар «бўлғуси ҳаракат мо-деллари», «саъй-ҳаракат дастури», «мақсаднингдастури», «мияда ҳара-катнинг ўзи олдиндан ҳосил қиладиган андозалари» сингари тушун-чаларда ўз ифодасини топади. Жумладан, уларнинг энг муҳимлари: «ҳаракат акцептори» ва «илгарилаб акс эттириш» (П.К.Анохин), «ҳара-катлантирувчи вазифа» ва «бўлғуси эҳтиёж андозаси» (Н.А.Бернш-тейн), «зарурий моҳият» ва «келажак андозаси» (Миттельштедт, У.Эш-би) ва бошқалар. Санаб ўтилган тадқиқотчиларнинг талқинлари ил-мий фараз (тахмин) тарзида берилганлиги туфайли улар мияда қан-дай акс этилиши мумкинлигини мукаммал билишга қодир эмасмиз. Лекин уларнинг мияда илгарилаб акс эттириш тўғрисидаги мулоҳаза-лари, бу борада тасаввурларнинг яратилиши психология фани учун ижобий илмий воқелик бўлиб ҳисобланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling