Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
3. Тафаккур шакллари
Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одатда нутқ тафаккур жараёнида ҳукмлар, хулоса чиқа-риш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар тафаккурнинг специфик шакллари деб аталади.
3.1. Ҳукмлар Нарса ва ҳодисаларда, воқеликда ҳақиқатдан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар (аломатлар) ҳукмларда ҳам боғлиқ равишда кўрсатиб берил-са ёки воқелиқда бир-биридан ажратилган нарса (томон) ҳукмларда ҳам ажратиб кўрсатилса — бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, «Ме-таллар — электр токини ўтказувчидир», «Металлар қиздирилгандан кенгаяди», деган чин ҳукмлардир. Чунки электртокини ўтказиш, қиз-дирилганда кенгайиш металларга хос хусусиятлардир, бу ҳукмда у ёки бу ҳолат фақат тасдиқланиб айтилаётир. Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади. Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато (ёлғон) ҳукм деб аталади. Чунки бу ҳукмда акс эттирилган сифатлар (белги ва аломатлар) бу нарсалар-га асло мувофиқ келмайди. Масалан, «Атом — модданинг бўлинмас заррачасидир», деган нотўғри ҳукмдир. Атом мураккаб моддий ти-зимга эга бўлиб, у ядро ва электронларга бўлинади. Атомнинг ядроси ҳам бўлинади, бу ядро протонлардан ва нейтронлардан иборатдир, деган ҳукмлардир. «Ер қуёш атрофида айланмайди», деган мисол ҳам чин бўлмаган ҳукмлар доирасига киради. Аллақачонлар инсон томо-нидан кашф қилинган гелиоцентр назарияси мавжуд бўлиб, ана шу назарияга асосланган ҳолда мазкур қонун ҳукм сурмоқда. Демак, ҳукм-нинг чинлиги, яъни воқеликни тўғри акс эттириши — унинг энг му-ҳим хусусиятларидан биридир. Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликнинг миқдорига, уларнинг бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига қараб, ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: тасдикловчи ёки инкор қилувчи ҳукм. Ҳукмларнинг ушбу асос-ларга таяниб бўлиниши сифатга қараб бўлиниши деб аталади; якка, жузъий, хусусий ва умумий ҳукмга ажратилиши мумкин. Ҳукмларнинг бундай белгиларга биноан бўлиниши миқцорга қараб бўлиниши дейилади; шартли, айирувчи ва қатъий ҳукм сингари кўринишлар мавжуд бўлиб, у ҳукмларнинг муносабатга қараб бўлиниши деб аталади; ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳукмда акс эттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик муҳим бўлинишига ёки воқеликка мос келиш-кемаслигига боғлиқ. Маса-лан, «Эртага ёмғир ёғиш мумкин», «Пахта режаси тўлиб қолса ке-рак». Ҳукмларда тасдикланган ёки инкор қилинган нарсалар, ҳодиса-лар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. Нарса билан белгининг алоқаси (боғлиқлиги) акс эттирилган ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб аталади. Масалан, «Алишер Навоий буюк ўзбек шоири ва мугафаккиридир», «Тинчлик империализм учун даҳшатли қуролдир», «Ўзбекистон қоракўли билан жаҳонга машҳурдир», «1977 йил Тошкент метроси ишга тушган санадир» ва ҳоказо. Нарса билан белги ўртасидаги бирор боғланиш йўклигини акс эт-тирувчи ҳукм инкор ҳукм деб аталади. Масалан: Ўзбекистонда пахта экилмайди. Ойга АҚШ астронавтлари қўнган эмас. Самарқандда олий мактаблар қурилмаган ва бошқалар. Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда фикран ажра-тилиши мумкин. Якка (ёлғиз) нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукм якка ҳукм деб аталади. Мисол учун: «Алишер Навоий номли Катта опера ва балет-театри республика фахридир». «Тошкент — Ўзбекистон Рес-публикаси пойтахтидир» Амударё серсув дарёлардан биридир». Белгининг бирор туркумигагина тааллукли тасдикловчи ёки ин-кор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан: «Баъзи метал-лар электр токини ўтказмайдилар, «Қарздор талабалар сессияга қўйил-майди». Бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиклаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм умумий ҳукм деб аталади. Ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароит-ларда тасдиклаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм деб аталади. Масалан: «Агар қуёш нури уч бурчакли призмадан ўтказил-са, экранда спектр ҳосил бўлади», «Агар талаба сессияларга қунт билан пухта тайёрланса, у «яхши» ва «аъло» баҳолар олади», «Агар ўқувчи диққат қилмаса, янги материални ўзлашртира олмайди», «Агар пах-такор баҳорда ерга яхши ишлов бермаса, кузда ҳосил чўғи кам бўла-ди». Ҳукмда нарсалар ва ҳодисаларга бир неча белги нисбатан бери-либ, шу белгилардан фарқ биттаси унга тегишли бўлса, бундай ҳукм-га айирувчи ҳукм деб аталади. Мисол учун: «Жисмлар ё қаттиқ ёки суюқ, газсимон ҳолда бўлади», «Ер юзаси фаслларнинг ўзгаришига қараб гоҳ қаттиқ исиб кетади, гоҳ илиб қолади, гоҳо кескин совий-ди». Нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўкдиги қатъ-ий шаклда акс эттирилса қатъий ҳукм деб аталади. Масалан: «Нефть захираси жиҳатидан дунёдаги бошқа давлатлар ўртасида етакчи ўрин-лардан бирида туради», «Ёниш кимёвий жараёндир», «Ёзги таътил даврида талаба меҳнат отрядлари тузилади», «Баҳорда барча жойлар-да кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади» ва ҳоказо. Нарса ва ҳодисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа бўлиши эҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фикрини қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин: «Эҳтимол, Марсда органик ҳаёт бордир». «Йигирма биринчи аср бошларида фан ва техника прог-ресси ҳозирги даврдагидан тахминан уч баравар ортиши мумкин», «Жаҳондаги фойдали қазилмалар захираси яна бир юз эллик-икки юз йилга етса керак» ва бошқалар. Бундай ҳукмлар эҳтимоллик ҳукмлари деб аталади. Нарса билан хусусият ўртасидаги алоқани тахминан эмас, балки ҳақиқатда аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай шаклда изҳор қиламиз: «Бизнинг Миллий университет Мар-казий Осиёда энг кекса олий ўқув юрти масканидир», «Мактабимиз-да физика кабинети жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган», «Мак-таб кутубхонасида кўп янги китоблар бор». Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторик) ҳукмлари деб аталади. Ҳукмнинг шундай юқори формаси борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, «Бутун дунё-да, тинчлик ғалаба қозониши муқаррар». «Базиснинг ўзгариши ва тугатилиши устқурманинг ўзгариши ва тугатилишига сабаб бўлади». «Сезги чегарасининг меъёри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализа-торнинг сезгирлиги шунчалик юксак бўлади». «Сезгиларнинг интен-сивлиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир». Бун-дай ҳукмлар зарурлик (аподиктик) ҳукмлари деб аталади. Бундай ҳукм-ларда инсон нарса (воқелик, ҳодиса) билан унинг хусусияти ўртасида маҳкам боғланиш борлигини ва бу боғланишга зид келадиган бошқа бир ҳолнинг бўлиши асло мумкин эмаслигини акс эттиради. Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши таъкидлаб ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил қилинганда, ид-рок қилиш зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. Иккинчи йўл билан эса бавосита мулоҳаза юритиш ёрдами билан ҳукм амалга оширилади. Масалан: «Бу автомобилнинг янги модели». Мазкур мисолда ҳукм чиқаришнинг биринчи йўли акс эттирилган. Даставвал олимлар кашфиёт ёки ижодий жараёнда назарий жиҳатдан мулоҳаза юритиш ёрдамида ҳукм чиқарадилар. Улар чиқарган ҳукм-нингтўғрилиги амалиётда кейинчаликтасдиқланади, бу иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling