Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Системалаштириш.
2. 6. Классификациялаш. Инсоннинг билиш фаолиятида муҳим роль ўйновчи фикр юритиш операцияларидан бири классификация-лаш ҳисобланади. Бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарққилишига қараб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизими классификация деб атала-ди. Фан оламида буюк ҳисса бўлиб қўшилган Д. И. Менделеевнинг «Элементларнинг даврий тизими» жадвали классификация учун ёрқин мисолдир. Бунда олим элементларни атом оғирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларининг бир типлигига ва бошқа белги ва аломатла-рига қараб тартиб билан жойлаштириб чиққан.
Фанда нарса ва ҳодисаларнингтабиатини ифодаловчи муайян белги (аломат) асосида қилинган жараён классификация деб аташ қабул қилинган. Табиий классификацияга зоология фанидаги ҳайвонлар классификацияси (судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, сувда ва қурукликда яшовчилар, паррандалар, қушлар ва ҳоказо), ботаникада-ги ўсимликлар классификацияси (бир йиллик, кўп йиллик, буталар, дарахтлар, ўтлар, илдиздан кўпаювчилар, игна барглилар, тиканли ўсимликлар, дуккаклилар, полиз ўсимликлари ва бошқалар) каби қатор мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Мабодо классификацияга асос қилиб олинган белги нарса ва ҳодисаларнинг табиатини ифодалама-са, бундай классификация сунъий классификация деб аталади. Иж-тимоий ҳаётимизда классификациянинг мазкур тури доимо қўлланиб туради. Масалан, кутубхонадаги китоблар мазмунига, шаклига, ноёб-лиги ва шунга ўхшаш белгиларга қараб токчалар ва пештоқчаларга терилади. Ўқувчиларнинг алифбе тартиби билан тузилган рўйхати ёки хусусиятлари, жинсий белгилари, улгуришлари ва қизиқишларини назарда тутиб туркумларга ажратиш ҳам сунъий классификациялаш-га мисол бўла олади. Лекин ижтимоий турмушда ва фан оламида оддий классификаци-ялаш ҳолатидан тез-тез фойдаланилади. Жумладан, адабиёт, тарих, география, психология — гуманитар фанлари: фалсафа, иқтисод, ҳуқуқ, педагогика, тарих - ижтимоий фанлар: математика, физика, биоло-гия, кимё-табиий-математик циклдаги фанлар. Худди шунингдек, асосга суяниб психология соҳалари ҳам классификация қилинади. Инженерлик, авиация, космос психологияси — меҳнат психология-си, патопсихология, олигофренопсихология, сурдопсихология, тиф-лопсихология — махсус психология; болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, катта ёшдагилар психологияси, герантопсихология — ёш даврлари пси-хологияси; суд иши психологияси, криминал психология, пенитен-циар психологияси — юридик психология ва бошқалар. Психология фанида психик ҳолатлар, билиш жараёнлари, шахснинг индивидуал типологик хусусиятлари ҳам классификация қилинади. Акс эттириш характерига ва рецепторларнинг ўрнига қараб, сезгилар уч гуруҳга бўлинади: экстероцептив сезгилар, интероцептив сезгилар, проприо-цептив сезгилар. Классик бўлинишга биноан сезгилар қуйидагича клас-сификация қилинади: кўриш, эшитиш, тактил, маза, ҳид, органик ҳаракат ва ҳоказо. Мактаб таълим тизимида мураккаб билимлар қулайроқ йўл билаН ўзлаштириш учун классификация операциясидан кенг кўламда фой-даланилади. Масалан, от, сифат, феъл, сон — сўз туркумлари; ибти-доий жамоа, қулдорчилик, феодализм, капитализм, социализм ки-шилик формациялари; проза, поэзия, драма, комедия, трагедия -адабий жанрлар; бриз, муссон, пассат — шамоллар ва бошқалар. Шундай қилиб, классификация биз текширадиган объектларнинГ муайян тартибни топишда, ўрганишимизда зарур бўлган нарса ва ҳоди-саларни яхлит ҳолда текширишимизда, ўзлаштирмоқчи бўлган мате-риалларни пухта эсда қолдиришимизда муҳим роль ўйнайди. 2. 7. Системалаштириш. Фикр объектив ҳисобланган нарса ва ҳоди-саларни замон (вақт), макон (фазо) ва мантиқий жиҳатдан маълуМ тартибда жойлаштиришдан иборат фикр юритиш операцияси билим-ларни ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Одатда, системалаштириш операцияси ёрдами-да нарса ва ҳодисалар, фактлар, фикрлар ва объектлар макондаги, вақтдаги эгаллаган ўрнига қараб ёки мантиқий жойлаштирилади. Шунинг учун тизимга солиш маконий (фазовий) хронологик бел-ги ва мантиқий белгисига асосан уч турга ажратилади. КўчатларнинГ боққа олиб чиқиб ўтқазилиши, синф хонасидаги мебелларнинг бир текис жойлаштирилиши маконий (фазовий) тизим учун мисол бўлз олади. Тарихий воқеаларни хронологик тартибда жойлаштирилиши, кутубхонадаги китобларнинг хронологик жиҳатдан териб қўйилишИ воқеаларни замонга (вақтга) қараб тизимга солишнинг намунаси деб аташ мумкин. Математика, фалсафа, психология ва мантиққа (логи-кага) доир асарларда илмий мақолаларнинг (яъни пункт, параграф назарда тутилмоқда) жойлашуви мантиқий тизимга солишнинг на-мунасидир. Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга ошири-лади. Билимлар дастлаб предметнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнГ яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг ик-кинчи босқичида бир-бирга ўхшаш предметларга оид билимлар фик-ран тартибга солинади. Учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишникгтўртинчи бос-қичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган би-лимларни тизимлаштириш назарда тутилади. Ўқитувчи дарсда ўқувчилардан ўтилган мавзуларни сўраш, уларнинг тўгарак ишларида, олимпиада ва танловларда қатнашувини ку-затиш, деворий газетга ёзган мақолаларини таҳрир қилиш, ижодий ва ёзма ишларни текшириш орқали улардаги билимларнинг қандай тизимлашаётганини аниқлаб бериш мумкин. Демак, инсоннинг билиш фаолиятида «мавзулараро», «предметлар-аро» билимларни тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин, билим-ларнинг тизимга солиниши акдий ривожланишнинг дастлабки поғо-наси хисобланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling