Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet120/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5.4. Ижодий тафаккур
Ижодий тафаккур мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб, тад-рижий равишда, изчил ўзаро боғланган жараёнлардан ташкил топа-ди: даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ёки саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади. Инсон ол-дида турган аниқ вазифа ёки масала — бу бажарилиши ёки ҳал қили-ниши зарур бўлган саволнинг ифодасидир. Намоён бўлган вазифа (масала) кўпинча ифодаланиши шарт бўлган мақсадни ҳам ўзида акс эттириб келади. Мақсад эса инсоннинг изланаётган номаълум воқе-ликни топишга гумон ва ҳаяжон, шубҳа ҳислардан фориғ этишга қара-тилган майлидир.
Тафаккурнинг изланиш босқичларида вужудга келган масаланинг ифодаланиши ҳар хил даражада бўлиши мумкин. Жумладан, воқе-ликнинг нималари маълумки, нималари яна номаълум, уларни аниқ-лаш, қай ҳолатда ва қайси йўл билан ечилиши мумкин, унинг тур-муш учун қандай аҳамияти бор, сингари жиҳатларини аниклашга тўғри келади.
Ижодий тафаккурнинг навбатдаги компонентлари қуйидагича акс эттирилади: қўйилган саволларга жавоб излаш, масалани ечишга ёрдам берадиган йўллар, усуллар, воситалар, қоидалар ва кўникмаларни қидириш, уларни танлаш ҳамда мазкур фаолиятда уларни татбиқ қилиш ва бошқалар. Одам ушбу конкрет ҳолдаги вазифани бажариш учун қўйилган саволларга бериладиган жавобларни айрим пайтларда теварак-муҳитдаги объектлардан топишга ҳаракат қилади. Мазкур ҳолатнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг кузатувчанлиги ва синч-ковлик сифатларига боғлиқ. Айрим ҳолларда берилган саволларга жавобларни тўпланган тажриба ва йиғилган билим фондидан топиш кўзга ташланади. Масалан, сессия топшираётган талабанинг фикр юритиши, мулоҳазаси ва хулоса чиқариши худди ана шундай тарзда намоён бўлади.
Ижодий тафаккур ижодий хаёл билан узвий алоқада бўлади. Шу-нинг учун инсон амалий фаолиятида бир талай саволларга жавоблар-ни хаёл ёрдами билан топади. Жумладан, ҳар хил тахминлар, фараз-лар, илмий гипотезалар, кашфиётлар, техника соҳасидаги ихтиролар ҳам ана шу йўсинда амалга ошади, яъни хаёл ёрдами билан зарур натижаларга эришилади. Шунингдек, ижодий тафаккур жараёнида баъзи бир вазифаларни ҳал қилиш, бажариш, муҳокама юритиш, му-лоҳаза қилиш, фикрлаш, фараз қилиш сингари жараёнлар мантиқий фикр юритиш усуллари ва воситаларини қўллаш йўли билан ниҳоя-сига етказилади. Масалан, математика, физика каби фан асосларини ўзлаштиришда худди шундай ҳолат рўй беради.
Ижодий фикр юритиш жараёнида гоҳо камчилик ва хатоларга йўл қўйилади. Натижада олинган жавоблар ёки қўлланилган воситаларда шубҳаланиш ҳисси пайдо бўлади. Оқибатда натижаларни танқидий тек-шириш масалани ҳал қилиш билан параллел равишда намоён бўлиши мумкин. Одатда, ушбу кезларда фикр юритишнинг мантиқий жиҳатла-ри ҳукм ва хулоса чиқариш, исботлаш, далиллаш, асослаш, рад қилиш, инкор этиш кабилар ижодий тафаккур ядросини ташкил қилади.
Ижодий тафаккур жараёнида инсон масалани ҳал қилишда ўзга-ларнинг ёрдамига таяниб иш кўради. Айрим ҳолларда масала ёки топ-шириқни ҳал қилиш, ечиш пайтида ижодий тафаккур шахслараро муносабатда, мулоқотдаги воқе бўлади. Мулоқот эса фикр алмашиш, суҳбатлашиш, муҳокама қилиш, баҳслашиш, исботлаш, далиллаш каби мантиқий усуллардан ташкил топади. Фан ва техника тараққиёти та-рихининг кўрсатишига қараганда, йирик илмий кашфиётлар, фалса-фий мушоҳадалар, илмий назариялар, конструктив ижодларнинг ак-сарияти улуғ кишилар томонидан ижтимоий тафаккурнинг маҳсули сифатида, коллектив тафаккури натижаси тариқасида дунё юзини кўрган. Демак, ижодий тафаккур авлодларнинг ақл-заковати дурдо-наларининг тизимлашиши натижасида воқеликни янгилик элементи билан бойитади, холос.
Ижодий тафаккур билан масала ечиш ўзаро узвий боғланган би-лиш жараёнларидир. Лекин ижодий тафаккурни масала воситасига айлантириб юбориш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг нозик жиҳатларини фарклаб олиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, масалани ҳал қилиш, ечиш фақат тафаккур ёрдами билан амалга оширилади, чунки бунда ҳеч қандай ўзгача йўл бўлиши мумкин эмас ва бўлмайди ҳам. Ўз навбатида тафаккур масала ечиш вақтидагина вужудга келади. Шу боисдан янги масала қўйишда, янги муаммолар-ни барпо қилишда, уларнинг инсон томонидан (ўзгалар) англаб ети-шида ва бошқа ҳолларда асосий роль ўйнайди. Бинобарин, ижодий тафаккур фақат масала (муаммо) ҳал қилиш билангина боғлиқбўлмас-дан, балки билимларни эгаллаш, матнларни тушуниш, нарса ҳамда ҳодисаларни танқидий жиҳатдан анализ қилиш ва ҳоказоларда ҳам жуда зарурдир.
Хўш, муаммоли (муаммоли) вазият билан масала ечишнинг ўзаро тафовути борми? Одатда, муаммоли вазият вужудга келганда одам фавқулодца ҳеч кутилмаган, нотаниш, тушунилиши мураккаб бўлган, номаълум нарса ва ҳодисалар билан учрашади. Ақлий зўр бериш на-тижасида ирода сифатларини ишга солиш орқали муаммоли вазият англашилган масалага айланади. Бинобарин, масала муаммоли вази-ятдан келиб чиқиб, унинг билан маҳкам алоқа қилиб ҳукм суради. Тафаккур муаммоли вазиятни анализ қилиш натижасида уни рав-шанлаштириб, ечиш мумкин бўлган масалага айлантиради. Демак, бу ерда ўзаро мустаҳкам боғланган фикр юритишнинг берк занжири вужудга келади. Тафаккур муаммо масала. Занжирнинг ҳар бир зве-носи ҳамиша ва бетўхтов бир-бирларини тақозо этади.
Масаланинг юзага келиши муаммоли вазиятдан ўзининг специ-фик хусусиятлари билан ажралиб туради. Одатда, масала ифодалан-ганда, гарчи олдиндан бўлса ҳам, маълум маълумотлар ва номаълум-лар (қидирилиши зарур бўлган нарсалар) алоҳида мантиқий бўлак-ларга, қисмларга ажратилган бўлади. Масала нутқбилан баён қилин-ган қисмдан ва шартли белгилар ёки абстракт тушунчалардан ташкил топади. Масаланинг вербал бўлагида маълум маълумотлар ва номаъ-лум нарсаларга бўлиш акс эттирилган бўлади. Ҳар қандай предмет-ларга оид ўқув масаласида унинг асосий шартлари ечувчилар онгига бориб етадиган даражада яққол шаклда баён қилинган бўлади, шу-нингдек, унинг олдига қўйилган талаблар ва саволлар ҳам турли ёшдаги одамларнинг ёшига, савиясига мос равишда тузилади. Қаттиқ изла-ниш, муҳокама юритиш, воситалар танлаш ва уларни татбиқ этиш натижасида қидирилган номаълум нарса топилади.
Собиқ шўро психологиясида фикр юритиш актлардан, ҳаракат-лардан иборат эканлиги таъкидланади. Инсоннинг амалий фаолиятида қўйилган масаланинг (вазифанинг) акти фикр юритиш ҳаракати деб аталади. Тафаккурнинг ҳаракати бирон-бир вазифа ёки масала юзага келиши биланоқ ўз функциясини бошлайди. К. К. Платонов тафаккур ҳаракати босқичларининг ушбу схемасини ишлаб чиққан.







Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling