Эргаш ғозиев


Хаёл турлари туғрисида умумий тушунча


Download 0.91 Mb.
bet128/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

2. Хаёл турлари туғрисида умумий тушунча
Хаёл ўзининг фаоллиги билан атроф-муҳитни ўзгартиришга йўнал-тирилган шахсни ижодий фаолиятининг муҳим шарти сифатида хиз-мат қилади. Баъзи бир психологик маълумотларга қараганда, гоҳо хаёл фаолиятнинг функциясини бажаради, бунда у хатти-ҳаракатлар-нинг сунъий равишдаги мажмуаси вазифасини ижро этади, холос. Инсон қуйидаги ҳолатларда яққол тасаввурдан йироқ бўлган хаёлот оламига кириб бориши мумкин: 1) инсон ҳеч қандай йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган масалалар, муаммолар исканжасидан беркиниш мақсадида; 2) турмушнингоғир шароитларидан, заҳматларидан ҳимо-яланиш ниятида; 3) шахсий нуқсонларнинг таъқибидан; 4) ушалган армондан; 5) патологик ҳолатга (руҳий нуқсонга) учраганда; 6) алко-голизм, наркомания ва бошқа вазиятларда. Хаёлот (фантазия) тур-мушда гавдаланиши мумкин бўлмаган, амалга ошириш имконияти йўқ хатти-ҳаракатлар дастурини намоён этади.
Юқоридаги мулоҳазалар негизидан келиб чиқувчи хаёлнинг бун-дай шакли психология фанида пассив (суст) хаёл деб номланади. Психологияда актив (фаол), ихтиёрий, ихтиёрсиз, тикповчи ва ижо-дий турлар тўғрисида ҳам муайян маълумотлар мавжуддир.
Инсон пассив хаёлни олдиндан ихтиёрий режалаштириб юзага келтириши ҳам мумкин. Худди шу боис ирода билан ҳеч бир боғлиқ бўлмаган, жўрттага «кашф» қилинган, бироқҳаётда гавдалантиришга йўналтирилган хаёлнинг ўзига хос образлари мажмуаси «ширин хаёл» дейилади. Одатда, «ширин хаёл»да фантазиянинг маҳсуллари билан инсоннинг эҳтиёжлари ўртасидаги алоқа енгиллик билан юзага кел-ганлиги туфайли қувончли, ёқимли, қизиқарли нарсалар ҳақида одам-лар хаёл сурадилар. Инсон қанчалик ширин хаёлга берилса, у шунча-лик даражада пассив шахс саналади, бу кўриниш унинг нуқсони ҳисоб-ланади. Пассивлик (сусткашлик) кишиниг қийинчиликларини ен-гишдан четлаштиради, яшаш учун курашга хоҳиш йўқолади, демак, у реалликдан тубдан узоқлашади. Гоҳо пассив хаёл ҳеч ўйламаганда, ихтиёрсиз равишда вужудга келиши ҳам мумкин, бунда қуйидаги ҳолат юз беради: а) онг назоратининг кучсизланиши; б) иккинчи сигналлар тизимининг сусайиши; в) инсоннинг вақтинча ҳаракатсизланиши, г) уйқусираш кезида; д) аффектив вазиятдан; е) туш кўришда; ё) галлю-цинацияда; ж) патологик ҳолатларда ва ҳоказо.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, пассив хаёл ихтиёрий ва ихтиёр-сиз турларга ажратилганидек, актив хаёл тикловчи ва ижодий кўри-нишларга бўлинади.
Ўзининг моҳияти билан тасаввурларга мувофиқ келадиган тасав-вурлар, тасвирлар тизимини яратувчи хаёл «тикловчи хаёл» деб ата-лади. Табиатга, жамиятга ва шахслараро муносабатга, билимларга оид маълумотлар ўрганилишида хаёл бевосита иштирок этади ҳамда матн-ларда, расмларда, хариталарда акс эттирилган нарсалар қайта тикла-нади. Ижтимоий тажрибада, таълим-тарбия жараёнида фазовий хаёл, вақт ва ҳаракат бирликларига оид ахборотлар, масофа, ҳажм тўғриси-даги хабарларга диққат билан, синчковлик билан қараш, тикилиш жараёнида мазкур хаёл тури ривожланади.
Ижодий хаёл тикловчи хаёлдан фаркди ўлароқ оригинал ва қим-матли моддий, ижодий маҳсулотларда гавдаланувчи янги образлар-нинг яратилишидан иборат хаёлнинг туридир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling