Эргаш ғозиев
Семинар машғулоти учун мавзулар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реферат учун мавзулар
- XVIII БОБ. ХАЁЛ 1. Хаёл тўғрисида умумий тушунча
Семинар машғулоти учун мавзулар
Нутқ тўғрисида умумий тушунча. Нутқ механизмларининг психологик моҳияти. Нутқ генезиси назариялари. Нутқ турларининг психологик тавсифи. Нутқни ривожланиш фазалари ва ўзига хос хусусиятлари. Нутқ ва муомала. Реферат учун мавзулар Нутқ психологик категория сифатида. Нутқнинг физиологик асослари. Нутқтурларининг психологик тавсифи. Нутқнинг ривожланиши ҳақида мулоҳазалар. Адабиётлар Виготский Л.С. Собрн. соч. -Т.З-М., 1983. Виготский Л.С Собрн. соч. -Т.2-М., 1982. Жинкин Н.Н. Психологические основь1 развития речи.—М., 1966 Леонтьев А.Н. Избраннме психологические произведения. - Т.1 -М., 1983. Лурия А.Р. Язь1К и сознание.-М., 1979. Основм теории речевой деятельности.-М., 1974. Рубинштейн С.Л. Основм обшей психологии. -М., 1989. - С. 10-60. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. -Т.: «Университет», 2002. XVIII БОБ. ХАЁЛ 1. Хаёл тўғрисида умумий тушунча Психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидан бири ҳисобланиб, у инсонининг ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг ву-жудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. Агарда хаёл-ни генетик жиҳатидан келиб чиқиши таҳлил қилинадиган бўлса, у албатта инсоннинг меҳнати маҳсулини образлар, тимсоллар ёрдами билан акс эттирмасдан туриб, бевосита фаолиятга киришиш мумкин эмас, чунки фикри мулоҳазаларни тасаввур қилиш туфайли яққол тафаккурнинг предметига узатилади. Худди шу боисдан хаёл ёрдами билан инсон томонидан кутилаётган натижа, яъни кутилмаган тасав-вур образлари яратилади, гўёки бу жараёнда ижодий фаолиятнинг модели ишлаб чиқилади, фантастик тимсоллар тизими янгиликлар-нинг мутлақтаркиблари билан бойиб боради, ички фаоллик эса унинг механизмига айланади. Одамнинг ҳар қандай изланишли, меҳнат ва ижодий фаолиятлари хаёлий жараёнларни ўз ичига қамраб олади, кашфиётнингдастлабки образлари,таркиблари аниқвоқелиқдан узоқ бўлишидан қатъи назар, тараққиёт (ривожланиш) турткиси вазифа-сини бажаради. Одатда, хаёл инсон фаолиятининг зарурий таркиби, муҳим шарти сифатида унинг турлари атамаси номлари билан ифо-даланади, чунончи бадиий, адабий, илмий изланишли, мусиқавий, лойиҳавий, конструкторлик. эвристик (фикрий топқирлик), ижодий фаолият кабилар. Шахс томонидан бажарилиши, амалга оширилиши лозим бўлган ҳар қандай фаолиятнинг маҳсули олдиндан тасаввур қилиниши, яхлит тимсол шаклда кўз ўнгига келтирилиши шарт. Жаҳон психологиясида хаёл инсоннинг ижодий фаолиятнинг тар-кибий қисми сифатида талқин қилинади, у тизимий хусусиятли хат-ти-ҳаракатнинг оралиқ ва якуний маҳсуллари орқали акс этади, муаммоли вазиятда ноаниқлик, номаълумлик аломатлари вужудга кел-са, у ҳолда фаолият режасини қайта кўриб чиқишни таъминлайди. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳеч қачон хаёл ижо-дий фаолият дастурининг яратувчиси сифатида намоён бўлмайди, балки унинг айрим ўринларини тўлдиришнинг ва алмаштиришнинг тимсолларини яратади, холос. Хаёлнинг билиш жараёни сифатидаги асосий вазифаси шундан иборатки, у амалий фаолият бошланмасдан туриб, унинг маҳсулини олдиндан тасаввур қилиш ва уларнинг тимсоллар тариқасида вужудга келтиришдан иборатдир. Инсон шахсий фаолиятида айрим қийинчиликлар вужудга келса, уларни бартараф қилиш учун одам ўйлана-ди, фикрий образларни яратади, уларга янги қўшимчалар киритади, хуллас маҳсулотнинг сифатли чиқишини, унинг буюм тариқасида на-моён бўлишини хаёл узлуксиз равишда таъминлаб туради. Айтайлик, инсон стул ясамоқчи бўлса, у энг аввал унга оид қисмларни тайёр-лайди, шахс хаёлан унинг сифатига эътибор беради, кейин уларни яхлитлайди, ўзаро бирлаштиради ҳамда буюм шаклида гавдалантира-ди. Бинобарин, хаёл ишнинг ҳар бир босқичида бевосита иштирок қилади, йўл-йўлакай кўрсатмалар, қўшимчалар киритиб боради. Хаёл билиш жараёнлари билан узвий алоқада ҳукм суради, уларни акс эттириш имкониятининг тўлароқ рўёбга чиқишига ёрдам беради. Айниқса, у тафаккур билан бевосита алоқада бўлади, худди шу боис-дан уларнинг ҳар иккаласи ҳам башорат қилиш, олдиндан пайқаш, сезиш, истиқбол режасини тузиш имкониятига эга. Шунингучун улар ўртасида бир қатор ўхшашликлар ва айрим фаркдар мавжуддир. Бу ҳолат қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) хаёл тафаккур сингари муаммоли вазиятда, масала ва топширикдар ечиш жараёнида туғила-ди; 2) янги ечим, усул, восита қидиришда ва уларни саралашда умумийлик мавжуд; 3) хаёлнинг ҳам, тафаккурнинг ҳам пайдо бўлиши шахснинг эҳтиёжларига бевосита боғлиқ; 4) эҳтиёжларни қондириш-нинг дастлаб хаёлий образлари яратилади, унинг натижасида вазият-ни ёрқин тасаввур қилиш имкони туғилади; 5) хаёлда олдиндан акс эттириш жонли тасаввурлар тарзида, яққол тимсоллар шаклида ву-жудга келса, тафаккурда улар умумлашмалар, тушунчалар билвосита-лик хусусияти орқали рўёбга чиқади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муаммоли вазиятда ақп фаоли-яти натижалари онг назоратидаги образлар, тасаввурлар ҳамда ту-шунчалар тизимида ифодаланади. Образлар ватасвирлар танлаш (са-ралаш) хаёлнинг функцияси орқали, тушунчалар ва уларнинг янги-лик аломатлари эса тафаккур ёрдамида рўёбга чиқади. Тасаввурлар билан тушунчаларнинг ўзаро уйғунлашуви иккита ижодий хусусият-ли билиш жараёнларининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятида бир даврнингўзида қатнашишни билдиради. Фаолиятнингтаркибий қисм-лари уларнинг қандай амалга оширилиши тўғрисидаги яққол образ-ларни узвий боғланиб кетган фикрий мулоҳазаларнинг қўшилиши туфайли ҳаракатчанлик имкониятига эга бўлади. Хаёл жараёни тафаккурдан фаркди ўлароқ муаммоли вазиятнинг маълумотлари қанчалик ноаниқ бўлса, шунчалик тасаввур образлари яралиши учун қулай имконият туғилади, унинг механизмлари тез-корликда ишга тушади. Масалан, ёзувчининг хаёли асар қаҳрамонларининг тақдири билан узвий боғлиқ бўлиб, конструктор, муҳандис, меъмор каби мутахассисларга қараганда ниҳоят даражада катта ноа-никдикларга эга, воқеликдан тубдан узоқ фантазия оламида образ-лар, чизғилар, бадиий тўқималар яратади. Маълумки, аниқ дунёвий фанларнинг қонуниятларига қараганда инсоннинг психикаси, унинг хатти-ҳаракатлари қонуниятлари мураккаб ва етарли даражада маъ-лумотларга эга эмас. Худди шу боисдан бош мия катта ярим шарлари функциясининг қарийб учдан бир қисмини илмий далиллар асосида тушунтириб бера олишимиз мумкин, холос. Муаммоли вазият ўзининг хусусиятига кўра бир даврнинг ўзида ҳам хаёлнинг, ҳам тафаккурнинг иштирок этишини тақозо қилади. Агарда муаммонинг ечими, масаланинг шарти аниқ бўлса, бу ҳолда тафаккурнинг иштироки устуворлик қилади, мабодо номаълумлик-ларнинг миқцори кўпайиб кетса, у тақцирда хаёл ёки фантазия етак-чи роль ўйнай бошлайди. Муаммо ечимининг турли усуллари, уларнингинвариантлари, муайян қонунлари, қоидалари таърифлари мав-жуд бўлган тақдирда фаолият тафаккур ёрдами билан амалга ошири-лади. Хаёлнинг энг аҳамиятли томони шундан иборатки, у тафаккур предметига тааллуқли ҳолатлардаги етишмовчиликда ҳам у ёки бу йўл билан муаммоли вазиятдан енгилроқ чиқиб кетишга муҳим замин ҳозирлайди. Инсонда мавжуд нарсаларнинг ички тузилиши, унинг ривожланиши, ўзгариши тўғрисидаги маълумотларнинг етишмасли-ги туфайли шахс хаёлга ва фантазияга мурожаат қилади. Биосфера ва неосферада инсоният учун номаълум ўрганилмаган соҳалар мавжуд экан, демакки, хаёл узлуксиз равишда ўз функциясини бажаравера-ди, шунинг учун хаёлнинг қайси тури ҳукм сураётганлигидан қатъи назар, у ижобий ҳодиса сифатида баҳоланиши лозим. Чунки, хаёл инсоннинг акдий зўр беришда, стресс, аффект ҳолатларида асаб ти-зимининг танглигидан халос этиб, тана аъзолари функциясини тик-лайди, ишчанлик қобилиятини барқарорлаштиради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling