Эргаш ғозиев
Топшириқларнинг пайдо бўлиши
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
Тахминни текшириш (тасдикланмади) Янги тахминларнинг пайдо бўлиши I Тахминни иккинчи марта текшириш (тасдиқпанди) Масалани ечиш Ҳаракатлар К.К. Платонов фикрига кўра вазифанинг ҳал қилиниши тафаккур ҳаракатини якунлайди. Бироқтопилган масала ечими янги тафаккур ҳаракатларини вужудга келтириши, бетўхтов фикр юритиш жараён-лари билан таъминлайдиган янги саволларни туғдириши эҳтимол. Ижодий тафаккур жараёни мавжуд билимларга боғлиқдир. Шу нарсани алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, ўзаро алоқа қилишда тафаккур муҳимроқ, мавқелироқ ўрин тутади. Ҳозирги замон таълими олдида турган асосий мақсад, ўқувчи ёки талаба шахсини билимлар билан қуроллантириш эмас, балки уларни фикр юритиш фаолиятига ўргатишдан иборатдир. Хўш, ижодий фикр юритиш жараёни қандай амалга оширилади? Биринчидан, фикр юритиш фаолиятида энг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак. Агар-да инсон олдида ҳеч қандай масала ёки муаммо вужудга келтирилма-ган бўлса, у ҳолда у бирон-бир нарса тўғрисида фикр ҳам юритмайди, демакки, унинг қаршисида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Мабодо одам ҳал қилиши шарт бўлган масала юзасидан қанчалик аниқ ва тўлароқ маълумотга эга бўлса, уни оқилона ечиш йўл ва воситалари-ни шунчалик енгиллик билан топади. Бунинг учун муаммони ечув-чилар қўйилган масала мазмунини аввало тушуниб олишлари, унинг шартини текшириб чиқишлари, нима маълум ва нималар номаълум эканлигини аниқлашлари мутлақо зарур. Фақат ана шундагина улар сира шошиб қолмайдилар ва ҳеч иккиланмасдан масала шартини ўйлаб топадилар, тўғри ечимга эришадилар. Иккинчидан, муаммо ёки масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган барча билимларни (қоидалар, фактлар, қонуниятлар, хоссалар, хусу-сиятлар, муҳим белгилар, муносабатлар, боғланишлар ва бошқалар) татбиқ қилиш учун интиладилар. Бунинг учун эса шахсий тажриба-сида учраган тажрибадан, ҳолатдан, усуллардан унумли фойдаланиб, кўчиш жараёнини амалга оширадилар. Учинчидан, масалага — муаммога тааллукди гипотеза олға сурила-ди, босқичлар тахмин қилинади, ечиш тўғрисида фаразлар ишлаб чи-қилади, турли вариантлар ҳамда вариациялар ҳақида мулоҳаза юри-тилади, ўзаро хаёлан солиштириб, энг самарали аломатлар ажратила-ди ва ҳоказо. Тўртинчидан, муаммо олдига қўйилган гипотезани текшириш за-рурияти туғилади. Уни текшириш учун аналогик ҳолатлар ўзаро тақ-қосланади. Бу ўринда ижодий хаёл материалларидан атрофлича фой-даланилади. Унинг ҳаққоний эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун тафаккур ҳаракатлари иерархияси татбиқ қилиб кўрилади. Гипотеза мантиқий усуллар ёрдамида фикран анализ ва синтез қилинади, унинг адекватлигига доир оператив равишда ҳукм ва хулосалар чиқарилади. Бешинчидан, муаммони назарий жиҳатдан ҳал қилиш учун илгари сурилган гипотеза адекват эмаслиги, нотўғри эканлиги аникданса, у фикр юритиш объектидан сиқиб чиқарилади ва янги фаразлар, ўилар, тахминлар қабул қилинади ёки ўйлаб топилади. Янги амалий гипоте-за фикран бир неча марта текширилади, ундан сўнг амалиётга жорий қилиш учун синашга тавсия қилинади. Айтиб ўтилган мулоҳазалар-нинг аксарияти конструктив техника масалаларини ҳал қилишда, кашфиётларни яратишда, ихтирочиларнинг таклифларида, рациона-лизаторликда, технологик қурилмаларни жорий қилишда турли-ту-ман моделлар, вариантлар, препаратлар, технологик карталар ва бош-қалар фикран анализ қилинади, сўнгра улардан энг маъқули, энг мақ-садга мувофиқи танланади ва унинг устида тўхталади. Олтинчидан, муаммо ва масалани ҳал қилиш, ечиш, олинган на-тижаларни тўғрилигига қаноат ҳосил қилиш учун ечувчи уни текши-риш билан тафаккур ҳаракатларини якунлайди. Ана шу операция-лардан сўнг масала батамом ҳал қилинди деб топилади ва у тўғрида фикр юритиш тўхтатилади. Одатда, инсон ижодий тафаккур қилиш жараёнида маълум дара-жадаги қийинчиликларни енгади. Уларни келтириб чиқарувчи объек-тив ва субъектив сабаблар хилма-хил бўлиб, турлича тарзда ифодала-ниши мумкин. Психолог В. А. Крутецкий ижодий тафаккурни тараққий эттириш мақсадида масалалар типологиясини ишлаб чиқиб, турли ёшдаги ўқув-чилар ўқув фаолиятида синаб кўрган. Олинган натижалар олим то-монидан сифат ва миқдор жиҳатдан анализ қилиниб, фафик тасвири (ифодаси) акс эттирилган. Типологияга киритилган масалаларни В. А. Крутецкий турлича ном билан атайди. Савол аниқ қилиб қўйилмаган масалалар. Ўқувчининг масалада берилган математик муносабатларни анализ қилгандан кейин ифода-лаб бериладиган саволнинг вариантларидан бири қавс ичида кўрса-тилади. Берилганлари етишмайдиган масалалар. Масалани аниқ ечиш учун етишмайдиган маълумотлар қавс ичида кўрсатилади. Ортиқча маълумотлари бўлган масалалар. Ортиқча маълумотлар курсив билан берилади. Бир неча йўл билан ечиладиган масалалар. Бу ерда турли йўллар билан ечилиши мумкин бўлган масалалар берилган. Масала ечиш-нинг энг оддий, энг тежамли йўли иложи борича яширилган. Бу масалалар бир фикрлаш операциясидан иккинчисига, бир ишлаш усулидан бошқасига ўтиш қобилиятини шакллантиришга қаратил-ган. Мазмуни ўзгариб турадиган масалалар. Бу масалаларда ҳам бит-та мустаҳкамланган ақлий қобилият таркиб топтирилади. Исботлашга доир масалалар. Бу масалалар ёрдамида мантиқий фикрлаш, исботлаш сингари акдий қобилият такомиллаштирилади. Фикрлаш, мантиқий мулоҳаза юритишга доир масалалар. Бу масалаларни ечиш учун ҳеч қандай махсус билимлар талаб қилин-майди, лекин бунда маълум даражада ижодкорлик кўрсатиб, манти-қий мулоҳаза юрита олиш керак бўлади. Бу масалаларнинг баъзилари математик характерда, бошқалари фақат мантиқий характерда бўла- ди. 8. Демак, ижодий тафаккур тури ўзининг самарадорлиги ва дол- зарблиги, универсаллиги билан бошқа фикр юритиш жараёнларидан фарқ қилади, янги-янги муаммоларни ўйлаб чиқишда, масалани ҳал қилишда зарур жараён бўлиб, инсоннинг билиш фаолиятида етакчи роль ўйнайди. Психология фанида тафаккурни реалистик ва аутистик турларга ажратиб ўрганиш ҳолати ҳукм суриб келмокда. Одатда, реалистик тафаккур қуршаб олган атроф-муҳитни ўрганишга, акс эттиришга қара-тилган фикр юритиш бўлиб, у мантиқий қонун ва қоидаларга бевоси-та бўйсунади ва уларнинг ёрдами билан воқеликни инъикос қилади. Мавжуд нарса ва ҳодисаларни акс эттириш мазкур тафаккур тури-нинг объекти бўлиб ҳисобланади. Аутистик тафаккур инсоннинг хо-ҳиш ва истакларини амалга ошириш билан узвий боғлиқ равишда содир бўлади. Амалга оширилиши лозим бўлган тафаккур ҳаракатла-ри фақат ўша шахснинг ўз тилакларини рўёбга чиқаришга йўналти-рилган фикр юритишдан иборат индивидуаллик ёки индивидуалис-тик тафаккурдир. Масала ечимини қабул қилишга ва информацион тайёргарлик кўришга қаратилган фикр юритиш визуал тафаккур дейилади. Визуал тафаккур мақсадга мувофиқҳаракатлар ёки англашилмаган операция-лар, чунончи, образлар манипуляцияси ва трансформацияси ёрдами билан амалга оширилади ва «акдий айланиш»дан намоён бўлади. Ин-женерлик психологияси ва меҳнат психологияси, шунингдек, эрго-номика соҳаларида муттасил визуал тафаккур иштирок этади. Ке-йинги йилларда визуал тафаккур муаммоси космос психологиясида интенсив равишда тадқиқ қилинмоқда. Йирик психологлардан бири 3. И. Калмикова ўз тадқиқотларида тафаккурнинг продуктив ва репродуктив турларга ажратиб ўрганган эди. Бу бўлиниш субъект билимларига фикр юритиш фаолиятида олинадиган маҳсулнинг янгилик даражасининг муносабати асос қилиб олинади. Қисқа вақт бирлиги ичида янги, оригинал фикрлар яратиш ёки муҳим илмий, амалий масалаларни ҳал қилиш билан белгиланадиган тафаккур продуктив тафаккур дейилади. Репродуктив тафак-кур эса пассив, тайёр мулоҳазаларни ўзлаштириб олишга ва «тайёр ҳолда» ундан фойдаланишга қаратилган инсоннинг билиш фаолияти кўринишидир. Фазовий тафаккур муаммоси атокди собиқ совет психологи Б. Г. Ананьев ва унинг шогирдлари томонидан тадқиқ қилинган бўлиб, кейинги йилларда бу муаммо юзасидан таникли психолог И. С. Яки-манская интенсив илмий-тадқиқот ишларини олиб бориб, сермаҳсул натижаларни қўлга киритаётир. Тажрибаларнинг аксарияти касб ҳунар-коллежи (билим юрти) ўқувчилари устида олиб борилган. Фазовий тафаккур деганда нарса ва ҳодисаларнинг фазода рационал жойла-шиши, замон ва макон муносабатларини, муракккаб боғланишлари-ни адектив равишда акс -эттиришдан иборат фикр юритиш жараёни тушунилади. У инсоннинг фазовий тасаввурлари, хотира ва хаёл тасаввурлари билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling