Эргаш ғозиев
Характернинг таркиб топиши
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
4. Характернинг таркиб топиши
Психологияда ирсият билан характерининг муносабати тўғрисида хилма-хил қарашлар мавжуддир (Кречмер, Шелдон ва бошқалар). Ак-сарият психологларнинг эътироф этишларича, организмнинг наслий хусусиятлари характер хислатларининг пайдо бўлишидаги шартлари-дан бири ҳисобланади, холос. Маълумки характер хусусиятлари ирси-ятнинг биологик қонуниятлари билан эмас, балки ижтимоий қонуни-ятлар билан тавсифланади. Ушбу масалани ирсиятга боғлаб тушунти-риши гомозигот эгизакларни ўрганиш орқали инкор қилинади, чунки уларнинг наслий хусусиятлари айнан бир хилдир. Улар темперамент хусусиятлари бўйича тубдан ўхшаш бўлсалар-да, лекин характер хис-латларига кўра бир-биридан ксскин фарқ қиладилар. Шунинг учун характернинг шахс турмуш шароитига боғлиқлигини: а) унинг физио-логик асоси ҳам, б) ташқи таассуротлар тизими туфайли вужудга кела-диган шартли рефлектор функционал ҳолати ҳам тасдикдайди. Характер таркиб топиши муайян қонуниятлар таъсирида амалга ошади. Характернинг ҳар бир хислати шахс муносабатларига боғлиқ бўлса, улар ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Наслий хусусиятлари бир хил эгизакларда турлича ижтимоий муҳитда ҳар хил характер хислатлари шаклланади. Шу сабабдан ижтимоий тузум-ни тавсифловчи кенг ижтимоий муносабатлар шахснинг ижтимоий типик хусусиятларигина эмас, балки характернинг индивидуал хусу-сиятлари (хислатлари) таркиб топишига ҳам катта таъсир ўтказади. Ижтимоий муносабатларга бевосита ёки билвосита боғлиқтарзда, оила-да, болалар ва меҳнат жамоаларида хайрихоҳлик, ўртокдик, ўзаро ёрдам-лашиш, ҳамкорлик, ёки аксинча, жоҳиллик, золимлик, баджаҳллик каби шахслараро муносабатлар таркиб топа бошлайди. Оилавий муҳит, ун-даги шахслараро муносабатлар, фарзандларнинг микдори, ёшидаги фар-қи, низоли вазиятлар кўриниши, ота-она муносабатига асосланган ҳолда характернинг ўзига хос хусусиятлари шаклланади. Болалар боғчасида-ги, мактабдаги шахслараро муносабатлар ҳам характернинг маҳсус хис-латларини таркиб топтиради. Меҳнат жамоаларида, норасмий гуруҳ-ларда ҳам характер хусусиятларида сезиларли ўзгаришлар юзага кела-ди. Илк ёшлик даврида шаклланган характер хислатлари ниҳоят дара-жада барқарор бўлиб, уларга айрим ўзгаришлар киритиш жуда қийин кечади. Шахсда майлларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслиги билан боғлиқҳолда таркиб топган муносабатлар ўзининг мустаҳкамлиги билан ажралибтуради. Характер хислатларининг чуқурлиги, барқарор-лиги, доимийлиги кўп жиҳатдан шахс муносабатларининг онглилик даражасига боғлиқ. Инсоннинг ҳаққонийлик, меҳнатсеварлик хислатлари тасодифий таркиб топмаган бўлиб, унинг онгли қарашларига, ишонч ақидаларига мос тушса, у ҳолда ҳар қандай қийин ҳолатларда ҳам намоён бўлаверади. Мамлакатимиз фуқаролари характерининг кучи ва мустаҳкамлиги уларнинг истиқлол нашидасидадир ва ватанпарвар-лик юксак ҳис-туйғусидадир. Шундай қилиб, психиканинг индивиду-ал сифат хусусиятлари шахснинг ижтимоий-типик муносабатлари билан қўшилган тақдирдагина характер хислатларини белгилаш, тавсиф-лаш имконияти вужудга келади. Психиканинг индивидуал хусусиятла-ри орасида темперамент хусусиятлари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки характер билан темпераментнинг ўзаро муносабати уларнинг физио-логик асослари билан белгиланади. Характер хусусиятларининг ташқи жиҳатдан намоён бўлиб, айнан шу тарзда муайян вақт мобайнида ке-чиши динамик хусусият дейилади. Характер хислатларининг динамик хусусияти темперамент хусусиятларига боғликдир. Ана шу ҳолатга му-вофиқ равишда темперамент хусусиятлари ҳам, характернинг маълум хислатларининг вакт давомида ташқи намоён бўлиши ҳам темпера-мент типига боғлиқ. Тараққиёт ва тарбиянинг ижтимоий шароитлари ҳамда уларнинг психиканинг ирсий индивидуал хусусиятлари билан ўзаро муносаба-ти характер хислатларини тўғридан-тўғри тавсифламайди, балки шахс-нинг фаолияти орқали белгилайди. Унинг фаолиятига тааллуқли ай-нан бир хил ижтимоий шароитда ҳам худди шу бир хил ирсий хусуси-ятларидан турли характер хислатлари шаклланади. Худди шу боисдан характернинг ривожланиши шахснинг фаол фаолияти жараёнида унинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ тарзда амалга ошади. Характернинг тар-киб топишида фаол фаолиятнинг роли шундаки, худди шу фаол фа-олиятида характернинг ифодалайдиган ҳаракатнинг индивидуал ўзига хос усуллари таркиб топади. Ҳаракат усулларининг автоматлашуви муайян динамик стереотип ҳосил қилиниши билан боғлиқ шартли рефлектор функционал ҳолатнинг маҳсуласидир. Автоматлашувининг бир неча турдаги психологик механизмлари мавжуд бўлиб, улардан бири — бу одатлардир. Характер хислатлари таркиб тонишининг му-ҳим шартларидан бири — бу хислатларни зарурий хатти-ҳаракатларда чидам билан машқ қилишдан иборатдир. Характернинг таркиб топишида такдидчанликнинг роли катта бўлиб, ҳаракат усуллари автоматлашувининг бош манбаи ҳисоблана-ди. Таркиб топиш жараёнида такдидчанликнинг аҳамияти кўп жи-ҳатдан ифодали хатти-ҳаракатларнинг шахс эмоционал (ҳиссий) ке-чинмаларига таъсири билан белгиланади. Такдидчанлик хатти-ҳара-кат намунасига такдид қилиш учун мўлжалланган шахс муносабатлари томонидан мотивлаштирилгандагина характер хислатлари шакл-лантиришнинг шартига айланади. Характернинг шаклланишида муайян психик фаолиятга яхлит объек-тив ва субъектив майллик тарзидаги кўрсатма бериш (установка) пси-хологик механизм негизида юзага келган автоматлашиш муҳим аҳами-ят касб этади. Кўрсатма (установка) одатларидан фаркли ўлароқ, му-айян ҳаракатларга тайёр туришгина бўлиб қолмай, балки билиш жара-ёнларига, ҳиссий ва иродавий реакцияларга ҳам тайёр туришликдир. Характернинг ҳосил бўлишида низоли вазиятлар алоҳида аҳамият касб этади. Характер фақат мураккаб ва кескин вазиятларда (шаро-итларда) ёрқин намоён бўлибгина қолмасдан, балки мазкур ҳолат-ларда у таркиб ҳам топади. Одатда, характер хислатларининг ўзгари-шидаги индивидуал фарклар шахснинг низоли вазиятлардан чиқиш учун қандай йўл-йўриқтопишигабоғлиқ, бинобарин, инсон шароит-дан келиб чиқиб, қандай хатти-ҳаракатни амалга оширишга қарор қилади. Шундай қилиб, шахс ўзининг бутун ҳаёти ва фаолияти даво-мида ўз хатти-ҳаракатлари, одатлари билан ўз характер хислатларини ўзи яратади ва уларни бошқаришга одатланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling