Эргаш ғозиев


Инсон характери ва шахс камолоти


Download 0.91 Mb.
bet69/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5. Инсон характери ва шахс камолоти
Инсон характерини таркиб топтиришнинг муҳим омили тариқаси-да вазият (ситуация) етакчи роль ўйнайди ва регуляторлик функция-сини бажаради. Бизнинг фикримизча, вазият гоҳо қўшстимул, жуфт детерминатор, қўшмеханизм сифатида узлуксиз руҳий ҳолатлар (қайси муҳитда бўлишдан қатъи назар) вужудга келиб туришини таъминлаши мумкин. Вазиятлар экстремал (фавқулодда), казусли (тасодифий), ка-зуал (сабабий) каби кўринишларга эга бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси ўзига хос хусусиятлари билан ўзаро муайян даражада ажралиб туради.
Экстремал вазиятлар ё табиий омиллар, ҳодисалар таъсири, нати-жаси моҳиятидан келиб чиқиб, офатлар, ларзалар, табиатнинг инжиқ-ликлари, мўъжизалари, даҳшатли кучлари шаклида намоён бўлиши, вужудга келиши, кечиши ва ривожланишидан иборатдир. Индивид-нинг муайян даражада уюшган гуруҳ (этник бирлик)нинг муносабати характерологик хусусиятларнинг шаклланишига зарур объектив ва субъектив қулай шароитлар яратилишига имкон яратади. Вазиятлар ўзининг моҳияти билан расмий ёки норасмий гурухдар, махсус мута-хассислар томонидан уюштирилиши ҳам мумкин (ҳарбий машқпар ва ҳоказо). Уларнинг акс садосига нисбатан жавоб реакцияси (гоҳо ак-ция) сифатида вазиятларнинг қатнашчилари муносабати уларнинг ха-рактер хусусиятларида ифодаланади. Кутилмаган фавқулоддаги вази ятлар қаторига психотерапевтик таъсир ўтказиш, гипнотик ҳолатга келтириш, онгсизликка тушириш оқибатларида бир ёқлама руҳий таъ-сир ўтказиш ҳамда таъсирга берилиш (диада, триада, полиада) натижа-сида ўта ишонч билдириш туфайли таъсир доирасига кириб қолиш миллий характернинг кучлилиги ёки кучсизлигини намойиш қилади.
Мазкур вазиятлар қаторига алкоголизм, наркомания, таксикома-ния ҳолатларидан онгсиз идеомотор ҳаракатларга тортилганлик, инсо-ний қиёфадан ҳайвоний ҳирсларга ўтиш, фикрларни узатишда қўпол нуқсонларга йўл қўйиш, ўзини ўзи онгли равишда бошқариш (гуруҳий жипслик) имкониятини йўқотиш жараёнлари шулар жумласидандир.
Субъектив мақсадни амалга оширишга йўналтирилган сунъий ва-зиятлар ҳам характерологик хислатларни синашда муҳим объект си-фатида хизмат қилади (масалан, шижоат, эҳтирос, стресс, аффект).
1. Казусли (тасодифий) вазиятлар инсон ҳаёти ва фаолиятида ало-ҳида аҳамият касб этиб, унда ишонч, қатъиятлик, барқарорлик, муста-қиллик, таъсирга берилувчанлик каби хислатлар ёки иллатлар устувор-лиги ҳамда барқарорлиги ҳақида маълумот олишга замин ҳозирлайди.
Бундай вазиятларни келтириб чиқарувчи омиллардан бири — бу толерантликнинг вужудга келиши билан нейрофизиологик, психо-физиологик механизмлардан иборатдир. Бизнинг таъбиримизча, уни келтириб чиқарувчи омиллар, асосан, икки қутбга тааллуқли бўлиб, бири тасодифий, ёндош қўзғатувчилар таъсирида юзага келиб, толе-рантликка асосланади, иккинчиси эса ички қўзғовчилар «реакция-лар» («акциялар») орқали ифодаланиб, кўпроқ субъектив омиллар маҳсули ҳисобланади, армоннинг ҳар хил шакллари функциясини бажаради. Омадлилик худди шундай руҳий ҳодисаларни вужудга кел-тиради, шахснинг (этник бирликнинг, жамоанинг) фаолликка ун-довчи узлуксиз хатти-ҳаракатлар қўшстимул вазифасини муваққат бажаришга киришиши мумкин. Биринчи ҳолатда шижоат ҳаракат-лантирувчи механизм ролини бажарса, иккинчисида эса ушалган эзгу ният, ички руҳий ғалаён, туғилаётган фикрларнинг «жанги», уларнинг ўзаро қарама-қарши таянч нуқталарига эга эканлиги ҳал қилув-чи стимул функциясини ижро этади. Шахслараро муносабат негизи-дан келиб чиқувчи муваффақият ва муваффақиятсизлик, омадлилик ва омадсизлик кабиларни вужудга келтиради. Масалан, талабанинг юқори баллга эришганлиги уни янада илҳомлантиради, курсдошида эса икки хил хусусиятли кечинмани юзага келтириб, бир томондан хоҳиш, иштиёқ, илҳом, эзгулик ҳис-туйғуларининг кучайишига рлиб келади. Иккинчи томондан эса ғайрилик иллати индивидни (шахс-ни) фаоллик сари етаклайди. ри томонидан мотивлаштирилгандагина характер хислатлари шакл-лантиришнинг шартига айланади.
Характернинг шаклланишида муайян психик фаолиятга яхлит объек-тив ва субъектив майллик тарзидаги кўрсатма бериш (установка) пси-хологик механизм негизида юзага келган автоматлашиш муҳим аҳами-ят касб этади. Кўрсатма (установка) одатларидан фаркли ўлароқ, му-айян ҳаракатларга тайёр туришгина бўлиб қолмай, балки билиш жара-ёнларига, ҳиссий ва иродавий реакцияларга ҳам тайёр туришликдир.
Характернинг ҳосил бўлишида низоли вазиятлар алоҳида аҳамият касб этади. Характер фақат мураккаб ва кескин вазиятларда (шаро-итларда) ёрқин намоён бўлибгина қолмасдан, балки мазкур ҳолат-ларда у таркиб ҳам топади. Одатда, характер хислатларининг ўзгари-шидаги индивидуал фарқлар шахснинг низоли вазиятлардан чиқиш учун қандай йўл-йўриқтопишига боғлиқ, бинобарин, инсон шароит-дан келиб чиқиб, қандай хатти-ҳаракатни амалга оширишга қарор қилади. Шундай қилиб, шахс ўзининг бутун ҳаёти ва фаолияти даво-мида ўз хатти-ҳаракатлари, одатлари билан ўз характер хислатларини ўзи яратади ва уларни бошқаришга одатланади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling