Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet77/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Қобилият тўғрисида умумий тушунча.
Қобилиятнинг сифат ва миқдор тавсифи.
Қобилиятнинг тузилиши.
Талантнинг психологик асослари.
Қобилият ва талантнинг табиий шартлари.
Қобилият ҳақида назариялар.
Қобилиятнинг ривожланиши.
Реферат учун мавзулар
Қобилият тўғрисида умумий тушунча.
Қобилиятнинг тузилиши юзасидан мулоҳазалар.
Қобилиятга психологик ёндашувлар талқини.
Қобилият иерархияси ва ривожланиши ҳақида мушоҳадалар.

Адабиетлар


/. Крутецкий В.Л. Психология математических способностей. — М.: 1968.
Лейтес Н.С Способности и одаренность в детские годм. — М.: 1984.
Мельхорн Г, Мельхорн Х.Г. Гениями не рождаются. — М., 1991.
Одаренние дети. - М., 1991.
Рубинштейн С.Л. Основм обшей психологии. Т.2. —М., 1989.
Теплов Б.М. Избраннью трудм. Т.1. -М., 1985


ОЛТИНЧИ БЎЛИМ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ
XII БОБ. СЕЗГИ 1. Сезги тўғрисида умумий тушунча
Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрса-тишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши ор-қали реал оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунингбилан бирга, инсон организмининг (унингаъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичи-дир. Сезги биосфера ва неосферада ҳаракатланувчи жамики нарсаларнинг, хоҳ микро, хоҳ макро тузилишидан қатъи назар, сезги орган-ларига таъсир қилиш маҳсуласининг содда образлар, тимсолларнинг айрим таркибий хусусиятлар тариқасида акс этишидир. Инсон ат-роф-муҳитдаги моддалар шаклини, ҳаракатлар кўринишини, уларнинг хоссаларини ўзига хос хусусиятларини сезги органлари ёрдамида, сез-гилар орқали билади, холос.
Сезгилар тўғрисидаги илмий таълимотларга биноан нарсалар ва уларнинг хоссалари, таркибий қисмлари, хусусиятлари, шакллари, ҳаракати бирламчи ҳисобланиб, сезгиларнинг ўзи эса ташқи ва ички қўзғатувчи-ларнинг сезги аъзоларига таъсир этишининг маҳсулидир. Маълумотлар-нинг кўрсатишича, сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, воқелик-нинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса улар худди шундайли-гича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.
Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизмла-рини қўзғатувчиларнинг ўзига мутлақ мос (адекват) бўлган анализа-торлар таъсири натижасида юзага келувчи асаб (нерв) жараёни, унинг тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг таълимотларига кўра анализаторлар уч ўзаро узвий уйғунликка эга бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин қилин-ганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилишдир:
ташқи куч-қувватни (энергияни) асаб (нерв) жараёнига айлан-тириб берувчи периферия қисмдан, яъни рецептордан;
анализаторларнинг периферия қисмини марказий қисм билан боғловчи афферент (марказга интилувчи асаб толаси), ўтказувчи асаб йўлларидан;
3) периферия қисмларидан келувчи нерв импульслари (ҳаракатла-ри) қайта ишланувчи анализаторларнинг мия пўстидаги қисмлари-дан (участкаларидан) иборатдир.
Бошқача сўз билан айтганда, периферик нервларнинг учлари (кўз, қулоқ, тери, бурун кабилар), таъсиротни элтувчи (афферент), жавоб қайтарувчи (эфферент) нерв толалари, анализаторларнинг орқа ва бош мия марказлари анализаторни ташкил қилади.
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамала-рига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади (ушбу таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч. Шерринг-тонга таалуқлидир):
ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецепторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар (рецепторлар);
ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецеп-торлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яъни интерорецептив сезгилар;
танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маъ-лумот (ахборот, хабар) берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, му-шакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорецептив сезгилар.
Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади. Кўриш 380 дан 770 гача милли-микрон диапазондаги электромагнит нурлардан иборат жараёндир. Эшитиш эса тебраниш частотаси 16 дан то 20000 гача бўлган товуш тўлқинларидан иборатдир. Кўриш сезгилари бош мия пўстини тепа бур-масининг қисмида жойлашган бўдади. Тери-туюш, ҳаракат сезгилари мия пўстини марказий бурмасининг орқа қисмидан ўрин олгандир.
Энди сезгилар классификацияси, моҳияти ва унинг негизлари юзасидан кенфоқ мулоҳаза билдирамиз.
А. Р. Луриянинг фикрича, интерорецептив сезгилар асл, туб маъ-нодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. Психология фанида маз-кур сезгиларнинг субъектив равишда пайдо бўлиши етарли даражада чуқур ўрганилмаган, худди шу боис улар «номаълум ҳислар» доираси-га киритилгандир. Улар тўғрисидаги билимлар билан танишиш, ўзга-риб боришларини текшириш «касалликларнинг ички манзараси»ни ифодалаб беришда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ички органларнинг хасталигида вужудга келувчи мазкур ҳолатлар ички касалликларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этиши турган гап (А. Р. Лурия тадқиқотларидан).
Бундай хусусиятли ихтиёрсиз сезгилар инсонда жуда эрта уйғона-ди, шунинг билан бирга уларнинг ифодаланиши ўзига хос шаклларга эгадир. Чунончи, улар »олдиндан ҳис қилиш» тариқасида пайдо бўлиб, ҳатто инсон уларни таърифлаб бериш имкониятига қодир эмас, кўпин-ча ушбу кечинмалар туш кўришда қайсидир касаллик ҳуруж қилаёт-ганлигидан дарак берувчанлик вазифасини ўтмайди, холос.
Улар инсоннинг кайфиятида, эмоционал реакциялари ўзгариши-да кўзга ташланади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки, бола ўз тана аъзоларидаги ички ҳолатларнинг ўзгаришини англаш, сезиш, ҳис қилиш уқувига эга эмас, худди шу туфайли ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгиларидан буни сезиш мумкин. Бу ҳодисаларнинг ёрқин мисоли сифатида қу-йидаги воқеликни таҳлил қиламиз: бола ўз ички интерорецептив сез-гиларини намойиш қилиш мақсадида «касал» бўлиб қолган қўғирчо-ғини парвариш қила бошлайди.
Интерорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз билан айт-ганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб тури-шининг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Ичдан пайдо бўлади-ган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўқотиш (бартараф қилиш, пасайтириш), туғи-либ келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтирилган бўлади. Оқибат натижада, ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқиш ҳолати юз бериши мумкин. Худди шу сабабдан тиббиёт психология-сида интерорецептив сезгилар ҳам муҳим роль ўйнайди. Соматик ва висперал жараёнлар, руҳий ҳолатлар (психосоматика) ўртасидаги му-носабатларни ўрганиш имконини яратади.
Интероцептив сезгиларнингфизиологик механизмлари интероцеп-ция билан биргаликда К. М. Биков, В. Н. Черниговскийлар томони-дан атрофлича ўрганилган. Бу нарсаларнинг барчаси шартли рефлек-тор фаолияти механизмларидан келиб чиққан ҳолда шарҳлаб берил-ган.
Проприорецептив сезгилар тана двигатель аппаратининг ва гавда-нинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг регуляторини ва афферент асосини таш-кил қиладилар.
Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўғимларда жойлашган бўлиб, махсус таначалари шаклига эгадирлар. Мазкур та-началар Пуччини таначалари деб аталади.
Таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларининг та-ранглашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгаришида, нерв толалари (иплари) ёрдамида орқа миянинг орқа устунидаги (столба-сидаги) оқ суюқликларга етказилади. Қўзғовчилар Бурдах ва Голль ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва ундан пўстости тугун-ларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронғилашган зонаси-да ўз ҳаракатини якунлайди.
Проприорецепторлар ҳаракатининг афферент асоси эканлиги А. А. Орбели, П. К. Анохин (ҳайвонларда), Н. А. Бернштейн (одамлар-да) томонидан ўрганилган.
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати сез-гирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, ўзаро бир-бирига перпенди-куляр бўшликда туташ ҳолатда ётади. Масалан, бош ҳолатининг ўзга-риши қуйидаги схемага биноан амалга ошади:
а) ўзгариш эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш;
б) эшитиш нерви;
в) вестибулятор нерв;
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси;
д) мия аппаратига ўтади.
Вестибулятор сезгирлик аппарати қуриш билан бевосита алоқада бўлиб, фазони ориентирлаш жараёнида иштирок этади. Масалан, ав-томобилнинг йўлдан ўтиши (қатнови), қалин ўрмонни кесиб ўтиш пайти ва ҳоказо. Худди шундай ҳолат учишда ҳам юзага келиши мум-кин. Патология ҳолатида ҳам худди шундай жараёнга дуч келинади.
Экстрорецептив сезгилар моддаликдан (5 тадан) ташқари интер-модаль носпецифик сезги туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, эшитиш органи (аъзоси) орқали секундига 10-15 тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар ёрдамида (мия қопқоғи, тирсак, тизза учлари орқали) пайқаш — вибрация сезгирлик дейилади. Масалан, карларнинг товушларнинг идрок қилиши, пиа-нинони ушлаб туриш, пол ёки мебелнинг ҳаракати кабилар. Одатда, вибрацион сезгирлик интермодаль сезги деб ҳам номланади. Интер-модалнинг бошқа бир кўриниши мана бундай ҳолатда намоён бўла-ди:
а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида;
б) ўта кучли товушда, ўта ёрқин ёруғликда;
в) тричеминал, яъни уч хил таъсирнинг уйғунлашган, интегратив
ҳолатида кабилар.
Сезгининг носпецифик шакли — терининг фото сезгирлиги ранг ларнинг нозик жилоларини ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқа-ли рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А. Н. Леонтьев томони-дан кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёнда-шиш имкониятини вужудга келтиради. Ушбу кашфиёт қўл учига яшил ва қизил рангли ёруғлик юбориш орқали дунё юзини кўрган. Ранг сигналларининг оғриқ қўзғатувчилар билан муносабати қиёсий жи-ҳатдан олиб борилганда, инсонни фаол мўлжаллаш (ориентирлаш) жараёнида унинг қўл учи терисига келиб тушадиган ранг нурларини фарклашга ўргатиш мумкин экан.
Психология фанида тренинг фото сезгирлиги табиати ҳали етарли даражада ўрганилгани йўқ. Шунга қарамасдан, таламитик тизим ва пўст остининг қўзғалганида асаб тизими ҳамда тери эктодермларидан келиб чиққан, атрофга ёйилган (тарқалган), рудиментлар ёруғлик се-зиш элементлари махсус шароитда муваффақиятли ҳаракат қилади. Кўпинча «олтинчи туйғу, ҳиссиёт» шарофат билан инсон томонидан «масофа»ни сезиш, кўр одамларда тўсиқни ҳис қилиш ушбу жараён учун ёрқин мисол бўла олади. Эҳтимол, юз терисининг иссиқ ҳаво тўлқинларини идрок қилиш, тўсиқ оралиғида мавжуд бўлган товуш тўлқинларини (тебранишларини) ўзида акс эттириш терининг фото сезгирлигини илмий жиҳатдан изоҳлашга муайян негиз (асос) бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling