Эргаш ғозиев


Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари


Download 0.91 Mb.
bet79/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари
Сезгиларнинг рецептор назариясига кўра, рецептор ёинки сезги аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст (пас-сив) жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст жараёндир, ҳаракатнинг ўзи эса аксинча фаол (актив)дир.
Ҳозирги даврда сезгиларнинг рецептор назарияси мутлақо сезги жараёнининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканлигини қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб ўтилгандир.
Сезги жараёнининг фаол (актив)лигини тан олувчи назария — сез-гиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. Ушбу фикрни асослаш учун мисолларга мурожаат этайлик ва ҳайвонот оламида акс этти-ришни таҳлил қилиб кўрайлик. Ҳайвонлар ва жониворларнинг сез-гилари суст (пассив) хусусиятга эмас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол (актив) равишда аж-ратган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, болари (асалари) бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш ҳолдаги гул-ларга фаол (актив)роқ жавоб реакциясини билдиради; қирғий ириш-чириш ҳидларига, ундан кўра сув ўтларининг илдизлари ҳидига чақ-қон ҳаракат қилади. Мушук сичқоннинг қитирлашига эътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушини келтир-сак, асло унга парво ҳам қилиб қўлмайди.
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фа-оллик (активлик) хусусиятига эга, иккинчидан, уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари иштирок этади. АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб терига игна санчилса, худди шу участкада (майдонда) рефлек-тор ҳаракат реакциялари кузатилган; томирнинг қисилиши, тери галь-ваник рефлекс (КГР), гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг та-ранглашуви, қўлнинг ҳаракат реакцияси содир бўлиши мумкин.
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонла-рини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб жисмни фарклаш учун қўл билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ёки юмшоклиги, ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди.
И. М. Сеченовнингфикрига кўра, жисмни кўз билан идрок қилиш учун кўз ўша нарсани «қидирсин», фақат шундагина мақсадга муво-фиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фани-да кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар ва макро ва микро, ихтиёрий ҳамда ихтиёрсиз кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади: конвергент, дивергент, гори-зонтал, вертикал, циклофузион, торсион, версион, вергент, сакка-дик, тремор, дрейф, флики кабилар. Кўз ҳаракати ёрдами билан фа-зода ўрин алмашиб турган жисмларни таниш, билиб олиш ва иденти-фикациялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфт ташқи мус-куллари, яъни мия бош суягининг III, IV ва VI жуфт нервлари орқали рўёбга чиқади. Кўзнинг микро ва макро ҳаракатлари сезгининг меха-низм ролини бажариш имкониятига эга.
Эшитиш сезгиси эшитиш ва товуш аппаратлари таркибларининг яқин иштирокида вужудга келади.
Шундай қилиб, юқоридаги мулоҳазаларга кўра, элементлар (сод-да) фаол рефлектор жараёни, шунингдек, мураккаб фаол рецептор фаолиятжараёни (пайпаслаш, суратгатикилиш кабилар) мавжуд бўлиб, сезгиларнинг вужудга келишини таъминлаб туради. Психологик маъ-лумотларнинг тахлилига кўра, фаол ҳаракатнинг ҳар қайсиси сезги-нинг рефлектор назариясидан иборатдир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling