Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet87/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Реферат учун мавзулар
Сезгилар тўғрисида умумий тушунча.
Сезги назариялари ҳақида мулоҳазалар.
Сезги назариялари.
Сезгининг нейрофизиологик асослари.
Сезги қонуниятлари бўйича мушоҳадалар.
Сезги турларининг психологик тавсифи.
Сезгиларнинг ривожланиши.
Адабиётлар
/. Лнаньев Б.Г. Теория ошушений. — Л.: ЛГУ, 1961.
Кравков С.В. Взаимодействие органов чувств. —М. —Л., 1948.
Леонтьев А.Н. Проблема развития психики. -М., МГУ, 1972.
Теория связи в сенсорнмх системах. —М., «Мир», 1972.
Экспериментальная психология. Под. ред. П.Фресса и Ж.Пиаже, вьт. 1,2.- М., «Прогресс», 1966
XIII БОБ. ИДРОК
1. Идрок тўғрисида умумий тушунча
Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб ҳисобланганлиги сабабли барча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, ху-сусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни, эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўла-ди, акс эттиришда иштирок қилади.
Идрок тушунчаси лотин тилида «регсерпо» қабул қилиш, идрок деб номланади, унинг юқори босқичи эса «апперценция» (лотинча регсерИо — идрок, қабул қилиш) дейилади. Апперцепция — идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий таж-рибалари, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиёжлари ва одатлари, уму-ман, руҳий ҳаётнинг барча мазмуни билан белгиланишидир. Аппер-цепция ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро идрокининг мазмуни билан бир-бирларидан муайян даражада тафовутланадилар, яъни улар ай-нан бир хил нарсани ўзининг билим савияси, маслаги, позицияси, дунёқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда турлича идрок қиладилар ҳамда акс эттирадилар. Масалан, «илдиз» тушунча-сини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математик-лар сонларнинг илдиз остидаги кўринишида, ижтимоий нуқтаи на-зардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз ўнгига келтиради. Мазкур тушунча баъзи ҳолларда идрокнинг аникдик, тўликдик, равшанли-лик, предметлилик, танловчанлик (саралаш) каби сифатларнинг маъ-носи ўрнида қўлланилган. Психология назарияларига кўра апперцеп-ция ҳодисаси барқарор ва вақтинча (муваққат) деб юритувчи икки кўринишга (турга) ажратилади. Барқарор апперцепция ҳодисаси шахс-нингдунёқараши, қатъий маслаги, идеали, позицияси, мотивацияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, маъна-вияти ва касбий тайёргарлигига боғлиқ бўлиб, у ўта мураккаб тузи-лишга эгадир. Муваққат (вақтинча) апперцепция тури эса шахснинг фақат идрок қилиш жараёнидаги эмоционал ҳолатига, яъни унинг кайфияти, руҳланиши, шижоати, стресс, аффектив кўринишдаги ҳис-туйғуларида, уларнинг суръати, давомийлиги, тезлигида ўз ифодаси-ни топади.
Психология фанида идрок муайян шаклларга ажратилиб тадқиқ қилинади, вақт, ҳаракат, фазо ёрдами билан атроф-муҳитнинг, био-сферанинг, ижтимоий турмушнинг моҳияти юзасидан ахборотлар маълумотлар, хусусиятлар акс эттиради. Борлиқдаги нарса ва ҳодиса-ларнинг яшаш шакли, узлуксиз равишда ҳаракатда бўлиши, муайян объектив вақт бирлигида ҳукм суриши инсон онгида бевосита инъи-кос қилинади. Одатда, инсон томонидан вақтни идрок қилиш, асо-сан, руҳий ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнингўзаро ўрин алмашинуви туфайли намоён бўлади ва ўзига хос тузилиши билан мазкур жараённинг бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон томонидан акс эттирилаётган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) мазмунига, шахснинг унга нисбатан му-носабатига боғлиқ бўлиб, худди шу мезон орқали унинг маҳсулдор-лиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиёжи, мотивацияси, қизиқиш-лари ва интилишига мос, мутаносиб вақт бирлигини, идрок бирлиги-ни идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан (кечинмалар, ҳис-туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатла-рида) тез ўтгандай идрок қилинади, одатда, ёқтирмаслик, идрок май-донига (қамровига) номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вакт «се-кин» ўтиш туйғусини уйғотади.
Биосфера ва неосферадаги ҳаракатларни идрок қилиш жисмлар-нинг (баъзан нисбий жиҳатдан бошқа ижтимоий, сиёсий, табиий ҳолат-ларнинг) фазодаги (ижтимоий ҳаётдаги) ўрин алмашинувини бевоси-та (бавосита) инъикос эттиришдан иборатдир. Худди шу сабабдан ҳаракат нисбатан (қиёсий) ва нисбат берилмасдан (таққосланмасдан) идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо ҳаракатдаги жисм уни қуршаб турган ҳаракатсиз бошқа жис-мларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бундай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаётган жисм ҳеч қандай нарса билан таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўри-нишдаги ҳаракат эса нисбат берилмасдан (нисбатсиз) идрок қилиш дейилади. Фазони идрок қилиш — воқеликдаги нарса ва ҳодисалар-нинг фазода эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини ва бир-бирига нисбатан муносабатларини билиш жараёнининг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, ҳажми, масофаси (ич томони, чуқурлиги) юзасидан муайян маълу-мотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади. Идрокнинг ҳар учала шаклининг ёрдами билан дунёни билиш жараёни амалга ошади, вербал ва новербал ҳолатлар билан бевосита ва билвосита йўл ёрдамида муайян образлар (тимсоллар, тасвирлар, имиж) мужассамлашади, натижада яхлит инъикос этиш ҳолати юзага келади, билишга оид аксарият маҳсуллар тўпланади.
Идрок жараёнида унинг феноменлари (юнонча «рпатотепоп» — ноёб, ғайриодатий ҳолат деган маъно англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аникликда намоён бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Улар жаҳон психологияси фанида галлюцинация (лотинча ЬаПиапШо» — алаҳ-лаш, босинқираш, валдирлаш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эши-тилиши, сезилиши), иллюзия (лотинча «Ши$ю» хато, адашиш, янгла-шиш деган маънони билдиради), аттракция (франц. аПгасНоп» ўзига тортиш, махдиё этиш, жалб қилиш маъносини беради), яққол кўри-ниш (русча «ясновидение» яққол олдиндан кўриш, яққол ғойибдан хабар олиш демақдир) тушунчалари орқали номланади.
Яққол воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнингтана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопатологик (руҳий хасталик) ҳодисасига галлюцинация дейилади. Галлюцинация ҳодисаси муваққат руҳий хасталикнинг аломати бўлиб, баъзан қўрқинч ҳисси маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари қобиғидаги қўзғалиш жараёнларининг нуқсонли, суст (патологик) ҳаракати на-тижасида, гоҳо асаб тизимининг заҳарланиши, заифлашуви, ҳаддан ташқари толиқиши туфайли юзага келиш мумкин. Бизнингча, гал-люцинация ҳодисаси бир неча хил кўринишга эга бўлиш мумкин. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборатдир: а) йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши; б) у ёки бу овозлар, товушлар, куйлар эши-тилиши; в) йўқ шарпалар, ҳидлар сезилиши кабилар.
Иллюзия ҳиссий аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг нотўғри (ноадекват), янглиш, хато идрок қилиш-дан иборат жараёниниг ноёб ҳодисасидир. Баъзан психология фани-да нотўғри (ноадекват) идрок қилишга олиб келувчи қўзғатувчилар конфигурациясининг (лотинча «сопП§игапо» ташқи тузилишида ўхшашлик, ўзаро ўхшашлик, жойлашувда ёндашувлик деганидир) ўзи ҳам иллюзия деб аталади. «Адекват» тушунчаси лотинча «аёае §§иаШ$», яъни теппа-тенг, мутлақо мос, айни тўғри демақдир. Ҳозирги даврда кўриш идрокини кузатишнинг энг самаралиси — бу тасвирларнинг икки ўлчовли ифодаланишидир. Иллюзияларнинг бир туркуми оп-тик геометрик иллюзиялар деб номланиб, улар асосий тасвир билан уни қуршаб турган фазовий жойлашув билан фарқ қилувчи бошқа шакллар ўртасида ўлчов муносабатининг бузилишида намоён бўлади. Тасвирлар ёруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади, яъни ҳолат маҳсули дейилади. Контраст французча «СоМгазге» — кескин қарама-қаршилик демакдир, бошқача сўз билан айтганда ёруғлик билан фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. «Фон» тушунчаси французча «Гопс!» деб аталиб, асос, негиз, таг маъносини билдиради.
Аксарият иллюзиялар кўринадиган ҳаракатлар билан боғлиқдир, чунончи: а) қоронғилиқда ҳаракатсиз еруглик манбаидан нурларнинг тартибсиз тарқалиши (автокинетик ҳаракат); б) фазовий жиҳатдан яқин жойлашган икки ҳаракатсиз стимулнинг тез суръатлар билан намоён этиб туриш ҳаракат таассуротини вужудга келтиради (стро-боскопик ҳаракат); в) ҳаракатсиз объектни уни қуршаб турган фонга қарама-қарши йўналишга қўйиш ҳаракат туйғусини пайдо қилади (ин-дукцион ҳаракат) кабилар.
Аттракция инсонни (ўзи билан ўзга ўртасидаги муносабатда намо-ён бўлиб) ўзига маҳлиё қилиш, қалбни «жиз» эттиришдан иборат, онгсизликкатааллукли инсонни инсон томонидан идрок қилиш ҳоди-сасидир. Бу ҳодиса бир қанча манбалар, қўзғатувчилар, мотивлар таъ-сирида вужудга келади, жумладан: 1) дастлабки ташқи кўриниш, ис-тарасининг иссиқлиги; 2) субъектга нисбатан риштасиз боғланиб қолишлик, онгсизлик даражасидаги англашилмаган ички ноаниқ мойиллик; 3) шахсларнинг характеридаги ўхшашликнинг мавжудли-ги; 4) шерикларнинг муомала маромидаги яқинлик ва бошқалар.
Психология фанида жуда кам тадқиқ қилинган идрок феноменла-ридан биттаси — бу яққол кўриниш (ясновидение) деб аталиб, воқе-алик, ҳолат, ҳодиса ва тасодифни яққол олдиндан кўриш, яққол ғо-йиблардан хабар келиш (олиш) сингари парапсихологик муаммодир. Фақат айрим ҳоллардагина яққол кўринишнинг аниқ илмий ҳисоб-лашларга асосланган маҳсули намоён бўлиши мумкин, холос. акса-рият вазиятларда яққол кўришлик билиш субъектининг шахсий хаё-лоти, ўзгаларнинг диққатини тортишига, жалб қилишга алоқадор ҳис-сий кечинмалардан бошқа нарса бўлмасдан, унинг яққоллилик эҳти-моли даражаси жуда пастдир. Бироқ шу нарсани рад этмаслик керак-ки, айрим алломаларнинг башоратлари, яққол олдиндан кўриш им-конининг юксаклиги, аниклиги кишини ҳанузгача ҳаяжонга солади.
Идрокнинг муҳим томонларидан бири унинг хусусиятларини тур-ли жабҳалар, вазиятлар ва шароитларда намоён бўлишидир. Идрок-нинг муҳим хусусиятларидан бири — бу фаол равишда бевосита акс эттириш имкониятининг мавжудлигидир. Одатда, инсоннинг идрок қилиш фаолияти унинг ўзлаштирилган билимлари, тўпланган тажри-балари, шунингдек, мураккаб аналитик, синтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага келади. Бу ҳолат идрок қилиниши зарур бўлган ўқув фани моҳиятига боғлиқ илмий фараз яратиш, уни амалга ошириш борасида қарор қабул қилиш яққол воқелик билан тасаввур қилина-етганининг ўзаро мослигини аниқлаш сингари босқичма-босқич ўзаро бир-бирини тақозо этувчи таркибий қисмлардан иборатдир.
Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти унинг умумлашган ҳолда нарса ва ҳодисаларнинг акс этгиришидир. Маълумки, инсон психикасига кириб бораётган кўпқиррали кўпёкдама аломатлардан идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқжисм ёки ҳодиса сифатида баҳоланади. Жисмларнинг ўзига хос хусусият-ларини белгилаш билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки мазкур нар-саларни маълум маъновий қисмларга ажратади. Жумладан, «соат», «бино», «ҳайвонот» ва ҳоказо.
Идрокнинг навбатдаги хусусияти унинг ҳаракатчанлиги ва бошқа-рувчанлигидир. Масалан, тошкўмир ёруғликда ёғду сочади, оқ қоғоз-дан кўпроқ нур балқийди. Лекин инсон бу нарсаларни «қора» ва «оқ» деб идрок қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассуротларга нисбатан ўзгартишлар, тузатишлар киритади. Чунки идрок жараёни инсон олдида турган мақсадга, мақсад қўя олишга, унга берилган установкага (онгли, ихтиёрий кўрсатмага) узвий боғлиқҳолда ирода-вий бошқарилиш хусусиятига эгадир. Шунинг учун инсонни идрок қилиш (перцептив) фаолиятида онгли бошқарилув имконияти мав-жуд бўлиб, аналитик, синтетик, ҳаракатлар негизида вербал орқали амалга оширилади.
Идрокнинг бошқа билиш жараёнларидан, шу жумладан, сезгидан фарқли томони шуки, у нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолда акс этти-ришдир. Худди шу яхлитлик белгиси алоҳида намоён бўлувчи айрим аломатларда ифодаланувчи нарсаларни предмет ёки жисм тариқаси-да инъикос қилиш қобилиятига эга. Чунки жисмларнинг аникдиги, равонлиги предмет ёки жисм сифатида кўзга ташланишида ўз ифода-сини топиб, муайян тузилиш, структурани вужудга келтиради. Идрок мазмунига, таркибига кирувчи ҳар қандай ҳодиса, хоҳ вербал, хоҳ новербал тарзда ифодаланишдан қатъи назар бу предмет ёки жисм сифатида гавдаланади ва унга қиёс берилган яхлитлигини намойиш этади.
Психология фанида идрок этилаётган нарсаларнинг физик ҳолати ўзгарса ҳам, лекин унинг кўз тўр пардасидаги образининг ўзгармас-лиги, нисбий турғунлик кўрсатувчи қонун, энг муҳим хусусият конс-тантлик дейилади. Доимийлик, ўзгармаслик унинг асосий белгилари ҳисобланади.
Нарса ва ҳодислар идрок объектига тушиши билан улар кетма-кет акс эттирилади, деган хулоса ғайритабиий ҳолатдир. Чунки идрок майдонига кириб келаётган ва идрок қилинадиган нарсалар қўзғатув-чисининг илдамлиги кучли эҳтиёжларга мос тушадигани улар томо-нидан қабул қилинади. Бошқача қилиб айтганда қўзғатувчининг кучи, янгилиги қандайдир аҳамият касб этиши йўналиши ҳаракатчанлиги аналитик-синтетик ҳаракатлар мажмуасида сараланади ёки танлана-ди. Худди шу боисдан ҳар қандай нарса ва ҳодисалар инсон томони-дан идрок қилинмайди. Чунки у табиий ва сунъий шарт-шароитлар объектив ва субъектив омиллар текширилувидан ўтказилади, яъни саралов танлов жараёни амалга оширилади. Номутаносиблик меъё-ридан ташқари маълумотлар акс эттириш доирасидан четда қолиб кетаверади.
Идрок қилиниши зарур нарса ва ҳодислар муайян тузилишга ёки структурага эга бўлгандагина уларнинг таркибий қисмлари, аломат-лари тўғрисида мулоҳаза юритиши мумкин бўлади, холос. Худди шу сабабдан, уларнингҳажми, фазода эгаллаган ўрни, ранги, ички моҳи-яти, кўриниши, вазни тўғрисидаги муайян тушунчага эга бўлиш учун идрок қилинадиган аниқ тузилишга, яъни структурага эга бўлиши лозим. Билиш жараёнини тақозо этувчи ижодий идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири, яъни биттаси унингтузилишига эга эканлиги, яъни структуравийлигидир. Ушбу хусусиятсиз идрокнинг мағзи ҳисоб-ланмиш яхлитлик ҳақида жонли мушоҳада бўлиши мумкин эмас. Чунки структура қисмлардан вужудга келса, алоҳидаликлар бирикма-сидан яхлит тузилма яратилади.
Юқоридаги хусусиятларнинг барчаси инсоннинг ёш хусусиятла-рига, ақлий камолотига, тажрибасига, билим савиясига боғлиқдир. Лекин тўғри (адекват) идрок қилиш учун маълум шарт-шароитлар муҳайё бўлмоғи лозим: 1) субъектнинг акс эттириши зарур бўлган нарсалар юзасидан аввалги уқуви, тасаввурларининг кўлами, уларнинг кенглиги, чуқурлиги; 2) мазкур жисм фан, воқелик, муаммо ўрганилиши билан боғлиқ бўлган мақсад, мақсад қўя олиш; 3) пер-цептив фаолиятнинг фаоллиги, изчиллиги ва танқидий хусусияти; 4) идрок қилиш фаолияти таркибига кирувчи фаол хатти-ҳаракатлар-нинг сакданиши, уларнинг ўзаро уйғунлиги.
Муайян шароитда шахс томонидан идроқ қилинадиган нарса ёки жисм идрокнинг объекти деб аталади. Идрок қилинадиган нарса уни ўраб турган бошқа нарса жисм ёки ҳодисаларга нисбатан объект ҳисоб-ланиб, объектнинг атрофдагилари эса фон дейилади. Идрокнинг си-фати объектнинг фондан тез тўлиқ ва аниқ ажратиб олиш билан бел-гиланади.
Идрок қўзғатувчиларининг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқ қилиб, нарсани бутунлигича, яхлитлигича унинг Ҳамма хусусиятлари билан бирга акс эттиради. Шунинг учун идрок айрим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир, деган хулоса ч иқариб бўлмайди. Идрок ўзига хос тузилишга эга бўлган ҳиссий би-лишнинг сифат жиҳатдан янги юксакроқ босқичидир.
Идрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, маълум тартибда тузили-ши (структуравийлиги), константлиги, англанганлиги, предметлили-ги (жисмлилиги), танловчанлиги (сараланувчанлиги) унинг энг му-ҳим хусусиятларидандир.
Идрокнинг муҳим жабҳалари ва таркиблари моҳиятига кирувчи-лар қаторига кўз билан акс эттиришнинг негизи бўлмиш кўз ҳаракат-лари киради. Улар ўзларинингтузилиши, келиб чиқиши, вақтлилиги, суръати каби белгиларига биноан, қуйидаги турларга ажратилади.
Конвергенция (лотинча сопуег§оге — яқинлашиш, қўшилиш де-макдир) — иккала кўзнинг кўриш ўкдарининг яқинлашуви натижа-сида тўр пардасида жисмнинг иккиланишига йўл қўймасликда ўз ифодасини топади.
Дивергенция (лотинча сНуег§еге — узокдашиш) кўзнинг вергент ҳаракатларининг бир тури бўлиб, бир-биридан муайян масофада тур-ган нуқталарини қайд қилишда кўриш ўқларининг узоқлашувидан иборат ҳаракат.
Горизонтал ҳаракат, яъни кўзнинг бир хил текисликдаги икки нуқта оралиқ бўйича нарсаларнинг қайд қилишидир.
Вертикал ҳаракат ҳар хил фазовий жойлашувига эга бўлган нуқ-талар ўртасида алоқани тиклашдан иборат кўз ҳаракати ёрдами билан идрок қилинишидир.
Циклофузион (юнонча сус1о$ — доира, айлана) ҳаракат, ҳаракат-ланувчи жисмларни кўз қорачиғи ёрдамида аниқтасвирини акс этти-ришидир.
Торсион (французча гогеюп — айлантириш) ҳаракат кўз ўқи ат-рофида жисмларни айланиб турган ҳолда қайд қилишдир.
Версион (лотинча уегГо - ҳаракатланаман, айланаман демак-дир) ҳаракат кўзнинг макро ҳаракатлари доирасига кириб, кўриш бур-чагини кузатиш, тезликни ўзгартирмасдан кузатилувчи объектни ид-рок қилишда иштирок этишидир.
Верген (лотинча уег§о - оғиш, қийшайиш) ҳаракат кўзнинг макро ҳаракатлари таркибига кириб, ўнг ва чап кўзларининг кўриш ўкдари бурчаги ўзгаришига олиб келади ва ҳоказо.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling