ФАРҚЛАШ: а) жисмларнинг иссиқўтказувчанлиги: темир ва юнг.
ҲАРОРАТ СЕЗГИЛАРИ: а) ташқи қўзғатувчилар, б) организм ичи-да: қўрқиш — қон томири тораяди, уялиш — қон томири кенгаяди.
6.6. Мускул-ҳаракат сезгилари ва статик сезгилар
Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилари, гоҳо кинестетик сез-гилар деб номланиб, уларга оғирликни, қаршиликни, органлар ҳара-катини билиш сезгилари киради. Уларнинг органлари — гавда мус-куллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. Органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармокдари мавжуд бўлиб, уларнинг таъ-сирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади.
Мускул-ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир.
Статик сезгилари гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувоза-нат сакдаш сезгилар деб аталади.
Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сакдаш сезгиси учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат рецептор вазифасини бажа-ради. Вестибуляр аппарат қулоқдаҳлизи ва ярим доира каналлардан ташкил топган бўлади, сезувчи нерв тармокдари эса гавданинг фазо-даги ҳаракатини ва ҳолатини бошқаради. Гавда мувозанатини сақ-лашда отолитлар алоҳида аҳамият касб этиб, улар эндолимфада сузиб юрадиган майда оҳактош кристалларидан ташкил топгандир.
Одатда, организм автоматик равишда рефлекс йўли билан мувоза-нат сақлайди.
6. 7. Органик сезгилар
Органик сезгиларнинг рецепторлари ички органларда: қизилўн-гач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда жойлашган бўлади.
Ички органлардаги жараёнлар органик сезгилар рецепторларининг қўзғатувчиларидир. Улар қуйидагилардан иборатдир:
а) оғриқ сезгилари;
б) хуш туйғулар;
в) нохуш туйғулар.
Семинар машғулоти учун мавзулар
Сезги тўғрисида умумий тушунча.
Сезги назариялари тахдили ва тавсифи.
Сезгининг рефлектор назарияси.
Сезги қонуниятлари ҳақида мулоҳазалар.
Сезгининг нейрофизиологик асослари.
Кўриш сезгилари.
Эшитиш сезгилари.
Ҳид ва таъм билиш сезгилари.
Тери-туюш сезгилари.
Мускул-ҳаракат ва статик сезгилари.
Органик сезгилар хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |