Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
6. 5. Тери сезгилари
Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, уларнинг бундай номланишининг бош омили — бу рецепторларнинг тери ва организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлиги- дир. Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, уларнинг биринчиси тегиш ва тарқалишни туйиш сезги-лар, иккинчиси эса силлиқ ёки ғадир-будурни туйиш билан тавсиф-ланади. Одатда, тана аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи қўзғалиш кучайганда сиқиқни сезишга айланади, у янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланади. Туйиш сезгилари органи — теридаги ва ташқи шиллиқ пардалар-даги туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборатдир. Та-началарнинг ичида, қисман ташқарисида (эпителийда) туйиш нерви-нинг чекка тармокдари мавжуд, улар терида ва шиллиқ пардаларда бир текис тақсимланган. Улар бармоқларнинг учларида, тил учида, лабда зич жойлашган, худди шу боисдан сезгирлик даражаси бошқа-лардан юксакроқдир. Қайси ерда таначалар сийрак бўлса, демак, у жойларда сезиш кўрсаткичи шунчалик пастдир. Психологияда туйиш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка тар-мокдари зичлиги эстсзиометр асбоби ёрдами билан ўлчанади. Асбоб кериладиган икки оёқли циркулдан ташкил топган бўлиб, унинг ўза-гидаги даражалар оёкдарнинг учлари ўртасидаги масофани ўлчайди. Туйишнинг аникдик даражалари: а) бармоқ учларида 1 мм — 2 ммгача, б) қўл кафтида 10 мм, в) орқада 60—70 мм масофа бир йўла икки оёқча тегаётганлигини сезиш мумкин (масофа камайса, сезгир-лик пасаяди). Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пўстининг орқадаги мар-казий пуштасида жойлашган деб тахмин қилинади. Туйиш сезгиларининг ташқи, яъни физик сабаби — бу бирон-бир нарсаларнинг терига бевосита тегишидир. Ҳарорат сезгилари иссиқ ёки совуқни сезиш билан тавсифланади. Махсус таначаларнинг ичида иссиқни ёки совуқни сезувчи нервлар-нинг чекка тармокдари жойлашган бўлади. Уларнинг ташқа сабаби — бирон-бир ҳароратга эга бўлган қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларнинг танага тегиб туришидир. Иссиқни ёки совуқни фарқлаш қўзғатувчи ҳарорати билан бадан ҳарорати ўрта сидаги нисбат билан белгиланади. Масалан, қўзғатувчининг ҳарора-ти бадан ҳароратидан паст бўлса совуқни, агарда юқори бўлса иссиқ-ни сезамиз, ҳис қиламиз. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling