Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Идрокнинг янги қирралари
Ҳозирги замон психология фанининг назарий муаммолари қато-рига инсонни инсон томонидан идроқ қилиш масаласини киритиш мумкин. Илмий манбаларнинг тахдилига кўра, инсоннингбаъзи психологик хусусиятлари, фазилатлари унинг юз аломатлари ва тана аъзо-ларининг турли ҳаракатлари ёрдамида аникданади. Инсонинг ташқи қиёфасининг тузилиши бўйича шахс характери хусусиятлари ва унинг фазилатларига оид ишончли фикр билдириш ўзининг узоқ тарихига эга бўлсада, лекин муаммонинг илмий негизи, унинг механизми ҳозир-ги даврдагина тадқиққилина бошланди. Одамнинг ташқи қиёфасини таҳлил этиш орқали унинг руҳий дунёсига баҳо бериш юзасидан жа-ҳон психологлари томонидан яратилган назариялар, тўпланган амалий маълумотлар умумлаштирилса, қуйидаги таснифномани юзага кел-тириш мумкин: Инсоннинг ташқи қиёфасидаги ҳар бир ўзгариш унинг яққол шахсий хусусияти билан узвий боғлиқ эканлигини тушунтиришга асосланган аналитик талқин услуби (лабни қаттиқ қисиб юриш одам иродасининг мустаҳкамлиги нишонасидир). Бошқача сўз билан айт-ганда, инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида аждод-лар томонидан тўпланган тажрибаларга асосланиб, шахснинг руҳий дунёсини баҳолаш имконияти мавжудлиги демакдир. Инсонинг ташқи қиёфасидаги беихтиёр, табиий кўринишдаги сернафосат нозик адо, бошқа кишилар ҳиссиетини ўзига тортувчи жозиба, мафтункорлик, хушбичимлик шахснинг кечинмалари билан уйғунлашувини эътироф қилишга қаратилган ёндашув (шахснингдид билан кийиниши, меъёр билан ўзига оро бериши унинг ибосида ифо-даланишининг руҳий дунёси билан мутаносиблиги). Идрок қилина-ётган инсон муайян масофада муомала ва мулоқотга киришувчи шахс томонидан қай йўсинда қабул қилинса, демак, ўша одам тўғрисидаги таассурот бевосита фавқулоддаги ҳолатга, вазиятга боғлиқ бўлади, чунки ёқтириш ёки ёқтирмаслик, симпатия, антипатия, эмпатия бир лаҳзалик идрок маҳсулида мужассамлашиши мумкин. Идрок қилинаётган инсоннинг ташқи кўринишининг аломат-лари илиқтаассурот ватасаввур уйғотувчи таниш одамнинг психоло-гик хусусиятлари нотаниш кишига ўхшашлиги туфайли ихтиёрсиз равишда унга қиёс берилади. Олдин идрок қилинган таниш инсон-нинг барча фазилатлари ва хислатлари ташқи қиёфа эвазига нотаниш кишига кўчирилади. Шуниси ажабланарлики, мазкур жараёнда на мантиқий тахлил, на узвийлик талқини иштирок этади. Худди шу боисдан бу тарзда инсонни инсон томонидан идрок қилиш ўхшаш-ликка асосланишини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Инсонинг ташқи қиёфасини идрок қилиш негизида уни у ёки бу ижтимоий (ишчи, деҳқон, зиёли) гуруҳларга, яъни тоифаларга ало-қадорлиги тўғрисида муайян қарорга келинса, одамнинг шахсий сифатларини баҳолаш худди шу нуқтаи назардан амалга оширилади. Кишининг ташқи кўринишига нисбатан бундай ёндашиш ижтимоий келиб чиқишга асосланувчи ўхшатиш дейилади. Бизнингча, инсонин инсон томонидан идрок қилиш жараёни қатъ-ий равишда қуйидаги босқичлар орқали амалга ошиши мумкин: идрок қилинаётган одамни идрок қилувчи ўзининг шахсий хис-латлари билан қиёслаш натижасида, унинг маҳсули бўйича талқин қилинади ва тушунтирилади; бундай идрок қилиш тарзида инсон-нинг инсон томонидан акс эттириш, ўхшатиш, унга таклид қилиш, ундан ибрат олиш улублари орқали юзага келади, яъни идентифика-ция босқичи бевосита амалга ошади; идрок қилинаётган шахснинг ўрнига идрок қилувчи ўз хоҳиши бўйича мулоҳаза юритиши, уни тушунишга интилиш ўз-ўзини анг-лаш негизида намоён бўлади, яъни рефлексия босқичи вужудга кел-ганлиги тўғрисида муайян қарорга келинади; ўзга кишиларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларига нисбатан ҳам-дардлик билдириш, меҳр-оқибатлилигини амалий ифодалаш орқали уларни тушуниш имконияти туғилади, бунинг натижасида туб маъ-нодаги эмпатияга асосланган идрок қилиш босқичи юзага келади; ўзга кишиларга ижтимоий гуруҳ аъзоларига нисбатан берилган хислатларни оммавий тарзда ёйиш, тавсиф бериш ва баҳолаш неги-зида идрок қилиш жараёни туғилади, яъни қадимги мезонлар бўйича инъикос қилиш стереотипизация дейилади. Психология фанида рефлекция, яъни ўзини ўзи англаш шахснинг барча (ҳиссий, билишга оид, иродавий, бошқарув) хусусиятларини оқилона баҳолаш деган қарашлар ва ёндашувлар то ҳозирги давргача давом этиб келмоқда. Бундай ҳолат инсон томонидан ўзини ўзи акс эттиришни билдиради, холос. Лекин ўзга кишилар идрок қилинувчи-нинг шахс сифатларини қай ҳажмда билишади, уларни баҳолаш им-конияти қандай, унинг нималарга қодир эканлигини тушуна олиша-дими? Шу каби муаммоларга жавоб бериш орқали ўзини ўзи англаш-нинг бошқа қирраларини аниқлаш мумкин. Инсонлар ўзаро бир-бир-ларини идрок қилиш кезида: биринчидан, дарҳақиқат идрок қилинаётган шахснингасл қиёфа-си сўзсиз равишда ифодаланиши; иккинчидан, шахс ўзини аниқ тасаввур қилиб, сўнг оқилона баҳолай олиши, муносабат билдириши, шахсий ёндашуви; учинчидан, шахснинг бошқа одамлар томонидан англаниши на-тижасида иккиёкдама инъикос, яъни «субъект-субъект» муносабати вужудга келади. Шахслараро бир-бирини акс эттириш жараёнининг моҳияти инсон фазилатларини қайта эсга тушириш, қайтадан тик-лаш ва уларни яхлит тарзда мужассамлаштириш орқали ўз аксини топади. Жаҳон психологлари асарларини тахлил қилиш ва шахсий куза-тишларимиз натижалари инсон томонидан фаолият мақсадини рўёб-га чиқариш режасини ва моделини яратишда ифодаланувчи антици-пация (лотинча апис1рагю, яъни олдиндан сезиш, пайқаш, олдиндан идрок қилиш, ҳодиса моҳиятини очишдаги топқирлиги) бир неча босқичлардан иборат эканлигидан далолат бермокда. Ҳозирги замон жаҳон психологлари антиципацияни беш даражага ажратиб ўрганмоқцалар, чунончи англашилмас субсенсор (лотинча зиЬ - ости ва 5епз15 - сезиш сўзларидан тузилган бўлиб, идрок қилиш-нинг онгости ҳолатини англатилади), сенсомотор (лотинча $еп515 -сезиш, тогог - ҳаракат деган маънони билдириб, нозик ҳаракатлар-ни сезиш демақдир), перцептив (лотинча регсерПо — идрок деган маъно англатади), тасаввур, башорат (башорат) қилиш кабилар. Антиципациянинг субсенсор даражасининг ифодаланиши инсон гавдасининг ўзгаришида, унинг идеомотор (ихтиёрсиз ҳаракат) жара-ёнида, ташқи таъсирга тезкор жавоб қайтаришида ўз аксини топади. Гавданинг мужассамлашуви ва ҳаракат барқарорлиги инсоннинг их-тиёрий саъй-ҳаракатга тайёргарлик кўриш учун муҳим замин таъмин-лайди. Антиципациянинг сенсомотор босқичи ҳаракатдаги жисмларни ўзаро таққослашда, мураккаб ҳаракатларни мувофикдаштиришда, тез-кор ҳаракатнинг муҳитдаги вақт ва фазовий ўзгаришлар мутаносиб-лигини узлуксиз равишда идора қилиб туришда намоён бўлади. Перцептив босқичда идрок қилиш хотира жараёнлари билан уўғун-лашиб кетади. Бунинг натижасида ўтмиш тажрибаларига асосланиб келажакда вақт ва фазовий ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли чуқур таҳлил қилинади, унинг образлари яққоллаштирилади. Антиципациянинг тасаввур даражаси образларнинг вақт ва фазо-вий ўзгаришига биноан уларни фикран қайтадан яратиш, бунёд этиш, гоҳо қоришиқ тасвирлар вужудга келтириш, уларнинг схемасини ва режасини тузиш учун инсонда уқувчанлик, қобиллик ҳамда ижодий фаолликнинг туғилишини намойиш қилади. Антиципациянинг бешинчи босқичи нутқ ва тафаккур ёрдамида бўлғуси ҳолатлар, ҳодисалар, кескин ўзгаришлар тўғрисида башорат қилиш ҳулқ-атвор ҳаракатларини ва амалга оширилувчи фаолиятини режалаштириш жараёнининг юксаклиги билан бошқа даражалардан сифат жиҳатидан ажралиб туради. Мазкур босқичда умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг айрим сермаҳсул даражалари, мантиқий усуллар, оқилона ҳамда мақсадга мувофиқхатти-ҳаракатларнинг юқори самара берувчи кўрсаткичлари ўзининг чўққисига эришади. Лекин бу борада яна изланишни давом эттириш лозим. Бизнингча, инсон томонидан янгилик моделини бир неча йўна-лишда амалга ошириши мумкин: ҳозирги замон келажак томон фикрий йўналишда; келажак муаммоларидан ҳозирги давр масалаларига фикран кўчиш; ҳозирги давр ва истиқбол режалари юзасидан мозийга мурожаат қилиш кабилар. Антиципациянинг ҳар қайси босқичи интегратив хусусиятга эга бўлади, улар бир-бирини узлуксиз равишда тақозо қилади ва худди шу йўсинда маълумотлар тақчиллигига барҳам берилади. Шундай реал воқелик вужудга келиши мумкинки, бунда инсон олдида яққол топ-шириқ ва вазифадан келиб чиққан ҳолда у ёки бу антиципациянинг босқичи устуворликка эришади. Худди шу боисдан унинг ҳар қайси босқичи ўзаро қоришиб кетиши, муаммонинг ўзига хос хусусиятла-рига биноан изчиллик, кетма-кетлик тизими бузилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Инсонни инсон томонидан идрок қилишнинг янги илмий қирра-лари юзасидан мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги умумий хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқ: антиципациянинг хар қайси босқичи ечими кутилаётган муам-моларнинг мураккаблиги даражасига муносибдир; антиципациянинг хар бир даражасининг мақсад кўзлашдаги ва муаммони ҳал қилишдаги имконияти турличадир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling