Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet91/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

8-расм

Дарҳақиқат стрелка учларининг ўткирлиги кўз ҳаракатларига таъ-сир қилиши ҳақида маълум даражада далиллар мавжуд. Шунингдек, шу нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, кўзларнинг вертикал-гори-зонтал ҳаракатларидаги вертикал ҳаракатнингтаҳлили шуни кўрсата-дики, узунлик қисман кўз ҳаракатига сарфланган зўр беришга боғ-лиқдир. Мюллер-Лайер иллюзияси ва кўзнинг вертикал-горизонтал иллюзиясини кузатиш жуда ҳам қисқа вақт оралиғида содир этилади.


Ушбу назариянинг XX аср вариантига кўра иллюзияни кўз ҳарака-ти келтириб чиқармайди, балки тарадудланиш ёки кўз мускулларига берилган хато кучланишидан борувчи асаб тизими буйруғига боғлиқ-дир. Назариянинг вариантига, шунингдек, кўз ҳаракатлари амалга ошмаган даврда, яъни қисқа муддатли кузатувда иллюзиянинг ҳосил бўлиши каби омиллар ҳам гўёки қарама-қарши келмайди. Баъзи бир психологларнинг мулоҳазасича, жойни, узунликни ва шаклни идрок этишдаги кўз ҳаракатлари стимул конфигурациясинингҳар бир бўлин-масини қайд қилиш (фиксацияси) учун талаб қилинади, деб тахмин этилади. Худди шу боис бу нуқтаи назарга биноан кўз бурчаги билан ажратилган стрелка эгаллаган катта майдонда ҳаракатлантиришда Мюллер-Лайер иллюзиясига кўра учларини бирлаштирувчи стрелка банд қилган майдон бўйича ҳаракатлантирилганда бирмунча камроқ узунлик тасаввурини юзага келтиради.
Мюллер-Лайер иллюзиясида мантиқий жиҳатдан ёпиқайлана мав-жуд эмас, чунки ҳамма шакл қисмларнингузунлиги турличадир. Ушбу назариянингтасдиғи сифатида тажрибада қуйидаги нарса текширил-ган, яъни кузатувчи шаклларни солиштириш имкониятига эга бўлганда унинг кўз мускулларига берадиган эфферент буйрукдари (командала-ри) ноадекват эканлигини англайди, шунингдек, у ихтиёрий ҳаракат-лар амплитудаси (тебраниши)нинг шаклини ташкил этувчи таркиб-лари масштаби билан мослаштиришга ҳаракат қилади. Бунинг нати-жасида иллюзион ҳодиса камайиши содир бўлади. Гарчи воқелик шундай тарзда намоён бўлса-да, тадқиқотчилар шу нарсани тан ола-диларки, кўз ҳаракатидаги бундай ўзгариш узоқ муддатли экспозиция оқибатида юз беради. Лекин нима учун кўз ҳаракатлари аввал боши-дан бошлаб ноаниқбўлганлиги тўғрисидаги савол ёки муаммо то ҳозир-ги давргача жавобсиз қолиб келмокда. Шундай қилиб, назариянинг ушбу варианти ҳам умуман олганда, жавоби қидирилаётган, олдин-дан мавжудлиги аниқ иллюзияни тахминлашга хизмат қилади.
Психологияда контраст (қарама-қарши) ва ассимиляция назария-си ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Гарчи контрастлик тушунтириш имконияти заиф феномен сифатида талқин қилинса-да, лекин бир қатор психологлар айрим иллюзияларни контраст самарасига яқин-лаштиради. Бу ҳолатга мутлақо мос тушувчи мисол тариқасида Эб-бингауз иллюзиясини таҳлил қилиш мумкин.

9-расм
Контрастга биноан кичик индукцияловчи айланалар билан ўрал-ган ўнг томондаги марказий шакл ёки «тест айланаси» аслидагига қараганда каттароқ кўринади. Шу билан бир даврда чап томондаги марказий айлана индукцияловчи катта айланалар билан ўралганлиги туфайли аслидагидан кичикроқ, нотўғри идрок қилинади. Бунинг натижасида иккита марказий айлана турли хил катталикда сингари туюлади.
Бу феномен тўғрисида яна шуни айтиш мумкинки, 10-расмда тас-вирланган марказий чизиқ индукцияловчи эгри чизиқлар сабабли эгри бўлиб кўринади. Чап томондаги шаклда марказий чизиқнинг эгрилиги индукцияловчи эгри чизиқлар эфилигидан ортикдиги туфайли ўнг томондаги марказий эфи чизикдан эфирокдиги сабабли марказий чизиқ чап томондагидан камроқ эгри эканлиги идрок қилинади. Шунинг учун мазкур чизикдар бир хил эгилмаганидек бўлиб туюлади.
Бизнинг мулоҳаза юритишимизда шу нарса аҳамиятлики, уч ўлчам-ли фазовий баъзи иллюзияларда тест (синаш) чизикдарининг индук-цияси чизикдар текислигидан ажралиш самараси келиб чиқади. Бу тарзлаги ҳолатга шаффоф пластинкага бир қатор чизиқларни чизиб ва у орқали унинг ортида жойлашган бошқа чизикдар қаторини кўздан кечирсак, улар стереоскопик тарзда тасвирланса, бунда Эббингауз ва Понзо иллюзиялари каби иллюзиялар бир хил шароитларда камаяди ёки бутунлай йўқолади. Бошқа текисликларнинг перцептив бўлини-шида ҳам контраст камайиш эҳтимоли мавжуд. Бунга яққол мисол тариқасиди нейтрал рангларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини кел-тириш жоиз.




10-расм
Контраст тушунчасини перцептив феноменларининг стимулли муносабатлари детерминациясига муҳим аҳамият қаратувчи назария нуқтаи назаридан келиб чиқадиган бўлсак, у иллюзия назарияси си-фатида муайян муваффақиятга эришади. Шунинг билан бирга яна шу нарсани таъкидлаш лозимки, кўпгина иллюзияларни бу тарздаги назария билан тушунтириб бўлмайди.
Психологияда қоришиқ ёки нотўғри қиёслаш назарияси ҳам мав-жуд бўлиб, у мазкур феноменни тўғри тушунтиришга хизмат қилади. Соғлом фикрлаш нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, бундай иллюзияда шундай ҳолат юзага келадики, кузатувчи фақатгина нотўғри қиёслайди. Ҳақиқатан эса у талабга биноан кесмаларнинг узунлиги-ни таққослаш лозим. Лекин у шаклни бутунлигича (яхлит) таққослай бошлайди. Юқорида тахдил қилиб ўтилган тажриба натижалари ушбу назар тўғри эканлигини тасдикдайди.
Агарда биз 11-расмни кўздан кечирадиган бўлсак, у ҳолда ўнг то-мондагиси чап томондагисидан пастроқда, деган тасаввур вужудга келади.
11-расм
Бунда узунлик иллюзияси вужудга келмайди, чунки ҳар бир чизиқ ичкарига ва гашқарига йўналган учлардан иборатдир. Ҳолатнинг ил-люзияси шу сабабдан вужудга келадики, бу ўринда чизиқни стрелкадан ажратиш қийинлашади ва шу боис юқоридаги чап томондаги стрелка кесманинг учини бирмунча юқорига кўтаради ҳамда ўнг то-мондаги стрелка уни бир оз пастга туширади. Худди шу тарзда қолган иккита пастки учларни ҳам талқин қилиш мумкин. Бу хилдаги боғла-нишларда яна шу нарсани қўшимча қилиш жоизки, Мюллер-Лайер иллюзиясида айрилувчи учли шакл бир хил учлари бўлмаган бошқа шаклдан узунроқдай туюлади. Лекин бирлаштирувчи учли стрелка узун кўринмайди. Шунинг учун ўзгача мулоҳаза юритиш мумкинки, бу ерда таклиф этилаётган асимметрия самараси билан боғлиқдир, яъни иллюзия кўпроқ ажралувчи учлар самарасини узайтирувчи на-тижасига кўпроқ алоқадордир, чунки бирлашувчи учлар самараси-нинг камаювчи натижасига кўра содир бўлади. Яна шу нарса мазкур назарияни тасдикдаши мумкинки, стрелка билан унинг учи орасида-ги масофани кузатадиган бўлсак, у ҳолда иллюзия ҳодисаси камаяди. Шу тарздаги камайиш кузатувчига стрелка учларини эътиборга олма-ган ҳолда кузатилганда кўзга ташланади.
Худди шунга ўхшаш далил Мюллер-Лайер иллюзиясининг стрел-калар узунлигини баҳолашда ҳам кўзга ташланади. Бу воқелик 12-расмда ўз аксини топган. Бу расмда тасвирланган а расмга диққат тўпланса ва уни б расмдагиси билан солиштирилса, бу ҳолда а стрел-ка узунроқ кўринади.
< >
> <
12-расм
Худди шу тарзда аксинча, агар а шаклдаги узлуксиз чизиқ орқали берилган шаклга диққат жалб қилинса ва уни б расмдаги пунктир (синиқ) чизиқлар билан ифодаланган шаклга солиштирилса, у ҳолда б стрелка узунроқ кўринади. Шундай қилиб, иллюзия у ёки бу турдаги учларнинг мавжудлиги эмас, балки перцептив ҳаракат (акт)га боғликдир.
Қоришиқ (аралаш) назарияси ва бошқа иллюзияларни тушунти-ришдаги ассимиляция назарияси орасида ўхшашликлар мавжуд. Тест чизиғи индукцияловчи чизикдар ёки атрофдаги фазога боғлиқ равиш-да ассимиляцияланади ва, демак, у мустақил тарзда идрок этилмайди, балки индукцияловчи чизиклар билан биргаликда идрок қилинади.
Манзарани туювчи узоқлашиши ёки константлиги назарияси психология фани учун муҳим аҳамиятга эга. Бу хилдаги манзараларда чуқур-лик самараси турли узокдикда тасвирланган, ҳақиқатда эса бир хил шаклда бўлган объектларни англаш билан бирга олиб борилади. Бу хил ҳолатда агар иккита объект турлича узокдиқда жойлашган бўлса-ю, лекин улар бир хил тасвирланса, у ҳолда улар турлича бўлиб кўринади.
Мисол учун шуни таъкидлаш мумкинки, Понзо иллюзиясида юқори чизиқ пасткисидан кўра узунроқ кўринади, натижада чуқурлик тасаввури пайдо бўлади.
Бу фикрга ҳозиргина келтирилган далиллар ҳақиқий ишга таал-луқли эмас, деб нисбат бериш ҳали ноаниқ, чунки иллюзия тест чи-
384
13-расмда бу иллюзия оддий тасвир билан берилган. Шунинг билан бирга Мюллер иллюзиясини ҳам қуйидагича тушунтириш мум-кин, яъни унда чизиқли тасвирни уч ўлчамли репрезентациянинг бирлашиши натижасида тушунча интилиш вужудга келади. Бу 14-расмда тасвирланган, а тасвирдаги вертикал чизиқ унинг учлари билан таққослаб кўрадиган бўлсак, у кузатувчидан узоқ бўлиб туюлади, яъни бу ерда девор юзлари кузатувчи томонга йўналган ва аксинча б расмдаги узоқлашувчи учлар девор юзасини кузатувчидан узоқлаш-гандай тасаввурни уйғотади. Шундай қилиб, а расмдаги вертикал тўғри чизиқ б расмдагига қараганда узунроқ кўринади, чунки а тасвирдаги чизиқ кузатувчидан узоқроқда бўлгандек туюлади ва шунинг учун узунроқ кўринишга эгадир.

зиқларининг идрок этилиш чуқурлиги орасида ҳеч қандай фарқбўлма-ган тақдирда ҳам мавжуддир.


Гарчи у мавжуд экан, барибир константликнинг модификация-ланган гипотезаси талабларига мувофиқ равишда чуқурлик мавжуд бўлганда ҳам иллюзия ўзгармайди. Бу гипотезадан шуни англаш мум-кинки, манзара тасвири константлик самарасига мос келмасликка олиб келади.
Барча чуқурлик белгиларининг ўзаро қарама-қарши таъсирига қара-масдан шуни таъкидлаш керакки, чуқурлик ва унинг мавжуд эмасли-ги идрокнинг онгли бўлиши сари етаклайди. Шундай қилиб, иллю-зияларнинг бевосита константлик назариясини такомиллаштириш билан тушунтириш мумкин эмас. Фақат баъзи ҳоллардагина констант-лик механизми уларнинг баъзиларини тушунтиради. Понзо иллюзи-ясини маълум даражада тест чизикларини турли масофада идрок этиш тенденцияси билан кучайтириш кузатилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling