Эргаш ғозиев
Сезгининг нейрофизиологик асослари
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5. Сезгининг нейрофизиологик асослари
Билиш жараёнларни, хусусан, сезгиларни ўрганишдан аввал шахс психикасининг барча томонлари билан узвий боғликлигини англаш, тушуниш лозим. Чунки сезгилар идрок жараёнинингтаркибий қисми сифатида намоён бўлса, идрок инсоннинг ҳаётий тажрибаси, унинг хотираси билан бевосита боғлиқцир. Психология фанида ва фалсафада билишнинг икки босқичи, яъни унинг ҳиссий (сезги, идрок, тасаввур) ва аклий (рационал) поғонала-ри мавжуд эканлиги мумтоз хусусият касб этгандир. Ақлий босқич хотира, тафаккур, хаёл жараёнларини қамраб олган бўлиб, ўзининг мукаммаллиги, юксаклиги, маҳсулдорлиги, ижодийлиги билан олдинги босқичдан кескин ажралиб туради. Бироқ бугунги кунда билиш бос-қичларининг миқдори, тавсифи психология фани олдида турган за-рур вазифаларни бажаришга қурби етмайди, онг даражалари хусуси-ятларига кўра билиш қўшимча босқичларга нисбатан кучли эҳтиёж сезади. Худди шу боис билишнинг ҳаракатли ҳиссий, ақлий, ижодий, тарихий босқичларга (табақалаштириш бизники — Э. Ғ.) ажратибтад-қиқот қилиш мақсадга мувофиқдир (Э. Ғозиев). Ҳаракатли ҳиссий босқич нутққача даврда устуворлик қилиш билан бошқа билиш кўри-нишларидан кескин тафовутланиб туради. Ҳиссий ва ақлий босқич-лар барча инсонларга хос бўлиб, улар онтогенезнинг турли даврлари-да ҳукм суриши мумкин ва акс эттириш имконияти бошқаларга қара-ганда маҳсулдорроқ, самаралироқдир. Ижодий-тархий билиш босқи-чи янгилик яратиш, кашфиёт қилиш, муайян сифат ўзгаришларини вужудга келтириш, у ёки бу хоссаларни такомиллаштириш билан тав-сифланади. Жаҳон психологияси фани маълумотларига қараганда, сезгилар биз учун атроф-муҳит тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда ягона билиш ман-баи сифатида хизмат қилади. Сезгилар шундай бир информацион каналки, улар ташқи оламдан ва ички тана аъзоларидан келадиган барча ҳолатлар, таассуротлар айнан худди шу йўллар орқали мия пўсти-га етиб боради, инсонга таъсирларга нисбатан тўғри жавоб реакция-лари қайтаришга ёрдам беради. Ҳис этиш ёки сезишнинг филогенетик тараққиёти шуни кўрсата-дики, ҳайвонларда маълум бир нарсани сезиш, ҳис этиш уларнинг биологик жиҳатдан зарурият, эҳтиёж эканлигига қараб ривожланган. Бу ҳолатлар кўпгина чет эл олимлари томонидан изчил равишда ўрганилган ўзига хос омиллар, механизмлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, Фриш асалари хатти-ҳаракатларини кузатганда, у қуйидаги ишни амалга оширган: гулга ўхшаш мураккаб геометрик шаклга нисбатан асаларининг дифференцировкаси (фарклаши) осон кечган. Агарда шу мураккаб геометрик шакл ботаникага оид бўлмаса, у ҳолда арида дифференцировка жуда қийинлик билан вужудга кел-ган. Тадқиқотчи Боцнинг кузатишича, жониворлар, қурт-қумурсқа-ларга хос бўлган товушларга нисбатан худди шу турдаги ҳашаротлар бефарқлик билдирмаган, мабодо товушлар қаттиқ ва тез суръатда кечса, у такдирда уларга ҳеч қандай эътибор бермаган. Ушбу вазиятни ўзича баҳолаган олим биологик шартланганликдан келиб чиққан, табиий эҳтиёж, инстинкт билан узвий боғланган. Тадқиқотчи Бойтендайк ўз кузатишларида шу нарсани таъкидлай-дики, жумладан, итлар органик кислоталарнинг ҳидини яхши ҳис этадилар, аммо улар ҳайвонларнинг танасини, хушбўй гуллар, ўтлар ҳидини эса аниқ сезиш, ҳис этиш имкониятига эга эмас эканлар. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, қўзғатувчилар-нинг биологик жиҳатдан айнан мослиги (адекватлиги) уларнинг фи-зиологик ривожланиши учун моддий негиз, табиий эҳтиёж, зарурат моҳияти билан боғликлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, инсондаги аниқ сезгиларнинг шу даражада тараққий этишига ижтимоий муҳит, жараён муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Чунки айрим индивидларнинг сезувчанлиги уларнинг кундалик фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, биологик шарт-ланган хусусиятлар билан жипс алоқада ривожланиши ҳам мумкин. Жумладан, тадқиқотчи Реусса маълумотига кўра: тикувчилар, бўёқ цехида ишловчилар қора рангнинг 40 (қирқ) хилини бир-биридан фарқлаш имкониятига эга эканлар, умуман бошқа соҳада фаолият кўрсатадиган одам дарҳол бундай рангнинг икки турини фарклаб олар экан, холос. Бундан ташқари, дегустаторларда таъм билиш сезгилари жуда ҳам аниқ ва яхши ривожланган бўлар экан. Чунки сезгининг ўсиши кўзғатувчиларнинг рецепторга таъсири натижасида юзага ке-лади, яъни рецепторлар ривожланиши билан боғлиқ. Рецептор — бу қўзғаткич ёки қўзғатувчини қабул қилишга мўлжал-ланган нерв толаларидан ташкил топгандир. Рецепторларнинг асо-сий хусусиятларидан бири — унинг ихтисослашган биологик аппарат эканлигидир, худди шу боисдан у жуда сезилувчан қўзғалишни қабул қилади. Ҳар бир рецептор маълум бир хусусиятли қўзғатувчинигина қабул қилади, бинобарин, рецепторлар ўша «таниш» қўзғатувчилар-нинг таъсир этиши натижасида юзага келади ва ривожланади. Бизга маълумки, инсон ўзининг тана аъзоларига таъсир этаётган ранг, иссиклик ёки совуклик таъсирини, ҳидларнинг ўзига хослиги-ни сезади ҳамда акс эттиради. Ана шу вазият натижасида анализатор-ларнинг периферик қисмларида жавоб реакция ҳосил бўлади. Мисол учун кўз қорачиғи қисқаради, кенгаяди, қўл эса иссиқлиқдан сеска-нади ва бошқалар. Ҳаракатларни қабул қилувчи тана аъзоларидан бош мия пўстига ҳаракат тўғрисида қайта сигнал беради, қайта алоқа орқали ички тана аъзолари ва бошқа аппаратлари иш бажаради. Сезгилар акс эттиришнинг хусусияти ва рецепторларнинг жойла-шишига қараб, инглиз психологи Ч. Шеррингтон уларни уч катта гуруҳга ажратади. 1. Ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи ҳамда тананинг юза қисмида рецепторлари жой-лашган экстрацептив сезгилар. Тананинг ички аъзоларида (ўпка, юрак, жигар ва ҳоказо) ва тўқималарида жойлашган ҳамда ички тана аъзоларининг ҳолатини акс эттирувчи рецепторлар билан мужассамлашган интероцептив сез-гилар. Инсон гавдасининг ҳаракати ва ҳолати ҳақида маълумот бериб турувчи, рецепторлари мушакларида, пайларда проприоцептив сез-гилар. Психология фанида ҳаракатни сезувчан проприоцептив сезги тури кинестезия деб аталиб, унга тегишли рецепторлар эса кинестезик ёки кинестетик тушунчаси билан номланади. Экстрацепторлар ўз навба-тида контакт ва дистант рецепторларига ажратилади, гоҳо сезгилар тушунчаси «ҳис-туйғу» атамаси билан ҳам юритилади. Одатда, дис-тант рецепторлар муайян масофадаги объектдан келадиган қўзғатув-чиларни қабул қилиб, сўнгуларни нерв йўллари орқали марказга уза-тади. Кўриш, ҳид билиш сезгилари бунга ёрқин мисол бўла олади. Экстрацептив, яъни ташқи сезгилар тўғрисидаги дастлабки маълу-мот қадимги юнон олими Арасту (Аристотель эрамиздан олдинги 384— 322 йилларда яшаб, фаолият кўрсатган), томонидан тавсифланиб бе-рилган бўлиб, у сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, маза, таъм турларига ажратган эди. Психологик маълумотларга қараганда, сез-гилар гоҳо ўзаро боғланиб бошқа сезги турларини юзага келтириши мумкин: масалан, пайпаслаб кўриш натижасида сезиш таркибида так-тил тери-туюш сезгилар билан бир қаторда сезгиларнинг тамомлай бошқа тури, яъни ҳарорат сезгиси ҳам киради. Худди шунга ўхшаш воқелик, ҳодисатактил ва эшитиш сезгиларига нисбатан оралиқўрин-ни вибрацион сезги эгаллаши мумкин. Мувозанат сезгиси мураккаб вестибуляр аппарати, вестибуляр нервларини ҳамда кўз пўстости қисмларини ўзида бирлаштиради. Тур-ли анализаторлар учун умумий ҳисобланган оғриқ сезгилари қўзға-тувчиларнинг таъсир кучи ҳаддан ташқари кучли эканлигидан дало-лат беради. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, инсоннингтана аъзо-ларида рецепторларнинг жойлашув даражаси ҳар хилдир, жумладан, бармоқ учларида рецепторлар зич, елка қисмида эса жуда сийрак жойлашгандир. Ҳозирги замонда сезгилар ички ва ташқи турларга қарийб ажратилмайди ва улар ҳарорат, оғриқ, маза, вибрацион, ста-тик, динамик сезгилар деб юритилади. С. В. Кравков (1893—1951) маълумотларига кўра, бир сезги аъзо-сининг фаолияти иккинчисининг таъсири туфайли ўзгаради, товуш асосан куриш сезгисининг ёруғлик сезувчанлигини орттиради. Шун-га ўхшаш турли ҳидлар ҳам ёруғлик ва ҳид билишга нисбатан сезгир-ликни ошириши ёки камайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир са-бабли мия устуни юқори қисми ва кўриш бўртикларигатегишли ўсим-таларнинг яқин жойлашганлиги туфайли бошқасига ўтиши осонроқ амалга ошади. Бундан ташқари, сезгиларнинг ўзаро қўзғалиши ва тормозлани-шини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир, чунки айрим ҳолларда автоматик бошқарилиш туфайли тунги учишда сунъий сезгирликни пасайиш ёки ортиш зарурияти туғилади. И. П. Павлов томонидан анализаторнинг мураккаб ўзаро таъсир шакллари мавжуд эканлиги қайд этилгандир. Улар бевосита бош мия пўстида намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўраётган жисмни, эшитилаётган товушни, келаётган ҳидни сезишимизда ўз ифодасини топади. Бу бош мия пўстида кеча-диган физиологик жараёнларни босиб ўтиши зарур бўлган зоналар перикритик зоналар деб номланади. Сезгиларнинг классификацияси уларнингтурли специфик тавсифларига, яъни модаллигига қараб эмас, балки ташкил этилишининг ҳар хил даражаларига қараб ҳам ошири-лади. Инглиз неврологи Хед сезгиларни протопатик ва эпокритик ном-лар билан иккита даражага бўлган. Протопатик содда тузилишига эга дегани учун унда кўпроқ ҳақиқий ҳолат билан эмоционал ҳолатни ажратиб бўлмайди. Мураккаб эпокритик даражаси аклий босқич тар-киблари (элементлари) иштирок этиши мумкин, жумладан, кўриш сезгиси бунга яққол мисолдир. Маълумотларнинг кўрсатишича, би-ринчи протопатик сезгилар, кейинчалик эса эпокритик сезгилар тик-ланади. Сезгиларни объектив йўналиши бўйича Е. Н. Соколов, Виногра-довлар текширганлар ва улар пассив жараён эмаслиги, вегетатив эле-ментлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлиши тушунтирилиб берилган. Ушбу вакт рефлектор ўзгаришларни сезги-нинг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, яъни қўзғат-гич, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараёнларни чақиради, чу-нончи, томирларнинг торайиши, тери-гальваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши (тери қаршилигининг ўзгариши), миянинг электр ак-тивлигининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатгич томон бурилиши каби-лар. Буларнинг ҳаммаси сезги жараёнининг пайдо бўлишидагина ишга тушади, худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичла-ри тариқасида хизмат қила олади. Тажрибаларда шу нарса қайд этилганки, қўзғатувчилар интенсив-лиги ошган сари жавоб реакцияси ҳам интенсивроқбўлиб борар экан. Бу эса сезгиларнинг интенсивлигини асос сифатида ишлатишга му-ҳим негиз ҳозирлайди. Томир ва электрофизиологик реакциялар че-гараларга одатдаги қўзғатувчиларга қараганда яқин қўзғатувчиларга нисбатан кескинроқ бўлади. И. П. Павлов, кейин унинг шогирдлари анализаторларнинг ўзаро боғликлигини конвергенция асосида тадқиқ қилганлар. П. П. Лазе-рев (1878—1942) тери ультрабинафша нурлар билан нурланиши нати-жасида кўриш сезувчанлигининг сусайишини аниқлаган. Бу ҳолат бошқа анализаторларга қуйи чегарадаги қўзғатувчиларнинг таъсир этишида ҳам бирон-бир анализаторнинг сезувчанлиги ўзгариши мум-кин деган умумий хулоса чиқаришга олиб келади. Е. Н. Соколовнинг тажрибаларида қўзғатувчига нисбатан муво-фиқлашувчи реакциянинг сусайиши юзасидан далолат берувчи да-лиллар тўпланган эди. Нерв тизими сезги аъзоларига таъсир қилган ҳолда уларнинг хусусиятларини нафисроқ намоён этади. Бунда мо-деллар танлаб таъсир қилувчи фильтрлик вазифасини бажаради. Му-айян пайтда рецепторга таъсир қилувчи қўзғатувчи илгари таркиб топ-ган нерв модели билан мувофиқ келмаганда тахминий таъсиротни ҳосил қилувчи мувофиқлаштириш сигналлари вужудга келиши мум-кин. Ва аксинча, илгари тажрибаларда қўлланилган қўзғатувчи тах-миний таъсиротни йўқотиб қўйиши эҳтимоли бор. Чет эл психологлари ва физиологлари сезгирликни Мендельнинг қонуниятига асосланган ҳолда насл, яъни ирсият билан боғлиқ шаклда тадқиқ қилганлар. Спейдер таъм билиш наслга боғлиқ деган хулоса чиқаради ва 100 оилада буни синаб кўради. Олинган маълумотларга қараганда, ота-оналар билмаган таъмни болалари ҳам пайқамаганли-ги намоён бўлган. И. П. Павловнинг шогирди П. К. Анохин ўзининг қирқ йиллик фаолияти давомида организм интегратив фаолиятининг нозик меха-низмларини ўрганган. Муаллиф ўзининг бир қатор асарларида функ-ционал тизим назарияси моҳиятини баён қилади, яъни организм-нинг фаолият тизими мавжуд бўлиб, у ёпиқ, такрорланувчи физиоло-гик циклик тузилмасидан иборатдир. Муаллифнинг фикрича, орга-низмнинг функционал тизими организм хатти-ҳаракати реакцияла-рининг физиологик механизмининг принципиал схемасидан иборат-дир. Организмнинг барча жараёнлари, хатти-ҳаракатлари, вегетатив активлар агарда фойдали самара билан тугалланса, у ҳолда уч босқич орқали бажарилади. Мазкур босқичлар афферент, синтез, қарор қабул қилиниш бажарилиши учун зарур бўлган ҳаракатлар натижаси, яъни моделини ҳосил қилиш йўли билан олдиндан акс эттиришдан ибо-рат. Афферент, синтез босқичи ҳар қандай хатти-ҳаракат актининг ривожланиши бошланғич поғонасидир. Ушбу босқич тугагач, муайян хатти-ҳаракат акти - шаклланишнинг навбатдаги босқичи бошлана-ди. Айнан худди шу босқичда организм хатти-ҳаракатининг уч асо-сий масаласи, яъни нима? қандай? ва қачон? бажарилиши ҳал қилинади. Афферент синтез босқич, асосан тўрт жабҳа (компонент) негизида содир бўлиши тажрибаларда синаб кўрилган. Унинг асосий жабҳала-ри, энг аввало, доминант мотивация (ўта хоҳиш) ва унга ҳамроҳҳисоб-ланган эмоциянинг кучлилиги ҳамда барқарорлигида намоён бўлади: Организмга қўзғатувчиларнинг маълум бир таъсири. Йўналтирувчи афферентациянинг мавжудлиги. Афферентациянинг муайян шарт-шароитлари. Хотира аппаратлари ва механизмлари. Буларнинг ўзаро таъсири учта нейродинамик омил орқали ба-жарилади: а) йўналганлиги; б) нейронларда қўзғалишнинг конвер-генцияси (тўйиниши); в) қўзғалишнинг пўстлоқ ва пўстлоқости ту-зилмаларда қайта ҳосил бўлиши, тикланиши. Бу механизмлар асаб тизимида турли қўзғалишларни тўплашга, бирлаштиришга, солиштиришга ва мазкур муҳитда энг қулай хатти-ҳаракат актини бажариш учун қарор қабул қилишга олиб келади. Мия пўстлоқ ҳужайраларида қўзғалишнинг конвергенцияси ва уларни солиштириш жараёни бутун мия миқёсида бу ўзаро таъсир натижаларининг интефацияси ҳаракат мақсадининг шаклланишига ҳамда уни унумлироқ қарор танлаш сари етаклайди. Катта ярим шарларнинг мураккаб интегратив фаолиятининг бош-ланғич босқичини турли қўзғатувчилари бир нейрондагина конвер-генцияси деб қараш мумкин. Катта ярим шарларда махсус нейронлар гуруҳи борлиги туфайли улар турли-туман қўзғалишларгина қайта қабул қилиш билан чеклан-май, балки мия пўстлоғининг пирамида ҳужайраларидан аксон орқа-ли келувчи эфферент қўзғалишларни ҳам қабул қилади. Бу эса орқа мия пўстлоқости ва пўстлоқдаги кўплаб аксонлар нейронларнинг ва-зифаси циклик қўзғалишни кўпинча сақлаб туриш, ўзига хос «ку-тиш» тўпламини саклашдан иборат. Шу билан бир вақтда периферик ишчи аъзоларига юбориладиган буйруқ нусхасини бутун мияга тар-қалишини таъминлайди. Бир нейроннинг ўзидаги эфферент қўзға-лиш конвергенцияси периферик рецепторлардан келувчи афферент қўзғалиш билан аксонга узатилган буйруқ нусхаси олинган натижа-ларни баҳолаш учун шарт-шароитлар яратади. Эволюция жараёнида ҳосил бўлганлиги билишнинг нейродинамик механизмларининг кашф этилиши ҳар қандай бўлажак ҳодисаларнингтаҳлил қилинишига мақ-садли омилларни олдиндан билишга асос бўлади. Кўриш анализатори ўзаро бир-бири билан алоҳида бўлган ўтка-зувчан периферик қисмдан, пўстлоқости ва бош мия ярим шарлари-даги кўриш марказларидан иборатдир. Эшитиш анализатори ҳаво тўлқинларинингтебранишини қабул қилади, уларнинг механик энер-гиясини нерв ҳужайрасининг қўзғалишига айлантиради. Шундай қилиб, сезгиларнинг нейрофизиологик асоси жуда му-раккаб бўлганлиги туфайли уни ўрганиш бир талай қийинчиликлар-ни вужудга келтирар экан. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling