Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
6. 2. Эшитиш сезгилари
Эшитиш сезгилари товушларни эшитишдан иборат бўлиб, муси-қавий ва шовқинли товушларни акс эттиради. Одатда, товушлар од-дий ва мураккаб турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонлар, иккинчиси эса бир неча тондан ташкил топади. Тонлардан бири асо-сий тон ҳисобланади ва товушнинг баландлигини, кучини белгилай-ди, бошқалари қўшилувчи товушлар саналиб, улар обертонлар дейи-лади. Мусиқа асбобларидан таралаётган товушларнинг ўзига хослиги фан тилида тембр деб аталади. Ҳатто нутқ товушлари ҳам оҳангли товушлар (унли товушлар) ёки шовқинлардан (ундош товушлар) таш-кил топган бўлади. Эшитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, ташқи қулоқ (қулоқ суп-раси билан эшитув йўлидан иборат), ўрта қулоқ (ноғора парда ва унга ёпишган учта суякча: болғача, сандон ва узангидан ташкил топган), ички қулоқ (қулоқ лабиринти ўзаро бирлашган учта бўлакдан тузил-ган). Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай вазифасини бажаради. Ноғора парда ва унга ёпишган суякчалар ҳаво тўлқинлари-ни ички қулоққа узатади. Ўрта қулоқ махсус йўл орқали оғиз ва бурун бўшлиғи билан тутаггган бўлади. Ички қулоқнинг юқори қисми учта ярим доира каналдан, ўрта қисми камерадан ва пастки қисми чиға-ноқдан ташкил топгандир. Ички қулоқнинг учала бўлими эндолимфа номли махсус суюқ-ликдан иборатдир. Ички қулоқнинг асосий қисми чиғаноқдан ибо-рат бўлиб, унинг ичида Кортий органи мавжуд, у гумбаз шаклига эга, асосида эса мембрана жойлашган. Мембрана узунлиги қисқариб бо-рувчи эластик толалардан иборат бўлиб, улар таранг тортилган тур-ларга ўхшайди, унинг юқори қисмида махсус таёқчасимон ҳужайра-лар мавжуд ва улар Кортий дугалари деб юритилади. Мембрананинг толалари эндолимфага ингичка қиллари бор махсус ҳужайралар ёрда-мида Кортий дугалари орқали мия катта ярим шарлари пўстининг бўлагига жойлашгандир. А) Эшитиш сезгиларининг физик сабаблари. Ҳаво тўлқинларининг ҳаракати туфайли товуш чиқарувчи жисм-лар тебранганида эшитиш сезгилари ҳосил бўлади. Агарда мусиқавий товушлар ҳаво тўлқинларининг текис, ритмик ҳаракатлари натижасида вужудга келса, шовқинлар товушлар эса уларнинг нотекис \ара-катларидан туғилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling