Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet73/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Қобилиятлар тузилиши
Шахс эгаллаши шарт ҳисобланган фаолият, у хоҳтаълим, хоҳ меҳ-нат, хоҳ ўйин, хоҳ спорт бўлишидан қатъи назар, унинг билиш жара-ёнларига, ақлий хислатларига, ҳиссий-иродавий жабҳаларига, сенсо-мотор соҳасига, характерологик хусусиятларига муайян талаблар қўяди ва уларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракати туфайли муваффақиятлар-га эришилади. Психологик маълумотларга қараганда, инсондаги юк-сак кўрсаткичга эришган сифат ҳарчанд устуворликка эга бўлмасин, у талабларни қондириш имкониятига эга бўлмайди. Айрим ҳолларда алоҳида намоён бўлган психик хусусият (хислат) фаолиятининг юк-сак маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминлаш қурбига эга, у қобилиятлар уддалай оладиган имконият билан баб-баравар куч қув-ват тариқасида вужудга келади, деган фараз ўзини оқламайди. Шу-нинг учун қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик си-фатлар (хислатлар) мажмуасидир дейиш жуда ўринлидир.
Қобилиятлар сифатида рўёбга чиқадиган психик хислатлар маж-муасининг тузилиши яққол ва алоҳида фаолият талаби билан белги-ланганлиги туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиши турган гап. Бунинг учун айрим мисолларни таҳлил қилиб ўтамиз:
математик қобилият: математик материалларни умумлаштириш, мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш-амаллар-ни камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдан енгил ўтишлик, масала ечишда фикр юритишнинг эпчиллиги кабилар;
адабий қобилият: нафосат ҳисларининг юксак тараққиёт дара-жаси, хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлилиги, «тил зеҳ-ни», беҳисоб хаёлот, руҳиятга қизиқувчанлик, ўзи ифодалашга инти-лувчанлик ва бошқалар. Ажратиб кўрсатилган қобилиятлар таркиби-дан кўриниб турибдики, математик ва адабий қобилиятлар ўзаро бир-бирига ўхшамаган талаблари билан тафовутга эгадир. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, педагогик, мусиқавий, техник, конструкторлик, тиббий қобилиятлар ва шунга ўхшаш қобилиятлар тузилиши махсус хусусиятга эга бўлиб, касбий аҳамият касб этиши мумкин.
Яққол қобилиятлар тузилишини ташкил қилувчи шахснинг хис-латлари, фазилатлари орасида устуворлик қилса, айримлари ёрдам-чилик вазифасини бажаради. Маълумки, педагогик қобилиятлар ту-зилишида етакчи хислатлар сифатида педагогик одоб (такт), болалар-ни севиш, ўқувчилар жамоасини ташкил қилиш ва уни бошқариш, кузатувчанлик, талабчанлик, билимларга чанқоқлик, билимларни уза-тишга уқувчанлик ва шунга ўхшашлар тан олинади. Ўқитувчилик қобилиятининг ёрдамчи (қўшимча) фазилатларига қуйидагилар ки-ради: артистлик, нутқий қобилият, диққатни тақсимлаш, академик қобилиятлар ва ҳоказо. Педагогик қобилиятларнинг етакчи (асосий) ва ёрдамчи (қўшимча) таркиблари, жабҳалари таълим жараёни му-ваффақиятини таъминлайдиган бирликни (бирикувни) юзага келти-ради ҳамда ўқитувчи шахси билан боғлиқ бўлган ҳамкорлик индиви-дуал фаолиятини ташкиллаштиради. Қобилиятлардан муайян дара-жада умумий ва торроқ маънода махсус сифатларни ажратиш орқали маълум туркум тизимини юзага келтириш мумкин. Бундан келиб чиққан ҳолда қобилиятлар гуруҳига ажратиш мақсадга мувофиқ. Умумий қобилиятлар (сифатлар) махсус қобилиятларга (сифатларга) зид тарзда тақин қилиш мумкин эмас. Шахснинг умумий қобилиятлари уларни ҳосил қилувчи омиллар яққол психологик ҳодиса ёки воқе-ликдир. Махсус қобилиятлар кўлам жиҳатдан торроқ бўлишига қара-май, чуқурроқ моҳиятни ўзларида мужассамлаштиради.
Рус олими И. П. Павлов ўз таълимотида « бадиий», «фикрловчи», «ўрта» типларга ажратилган шахсларнинг ана шу учта типдан битта-сига тааллукли эканлигини тавсифлаб беради. Муаллиф ушбу типо-логияни яратишда олий нерв фаолиятининг биринчи ва иккинчи сигнал тизимидан иборатлиги тўғрисидаги таълимотига асосланади. Биринчи сигналлар ва иккинчи сигналлар тизими эса образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал беришдан иборатдир. Иккинчи сигналлар ти-зими И. П. Павлов томонидан «сигналларнинг сигнали» деб номлан-ган эди. Ушбу типологияни осонроқ қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин:
шахс психик фаолиятида биринчи сигналлар тизимининг сиг-наллари нисбатан устунлик қилса инсон «бадиий» типга тааллуқли-дир;
мабодо «сигналларнинг сигнали» нисбатан устувор бўлса — бу шахс «фикрловчи типга» муносибдир;
агарда ҳар иккала сигналлар аралашиб кетган бўлса (бирортаси нинг устунлиги сезилмаса) — бу инсон «ўрта типга» мансуб одамдир. 4) Типологиянинг ўзига хос томонлари қисқача ифодаланганда ёки тавсиф қилинганида қуйидагилар намоён бўлади:
«Бадиий тип» учун бавосита таассурот, таассуротлар, жонли тасаввур, ёрқин идрок, ҳис-туйғулар (эмоциялар) натижасида вужудга келадиган образларнинг ёрқинлиги хосдир.
«Фикрловчи тип» учун мавҳумларнинг, мантиқий тизилмалар-нинг, назарий мулоҳазаларнинг, методологик муаммоларининг ус-тунлиги мувофиқдир.
Бадиий типнинг мавжудлиги ақлий фаолиятнинг заифлиги ёки ақлнинг етишмаслигини билдирмайди, лекин бу ўринда гап психика-сининг образлари жабҳаларини фикрловчи томонлари устидан нис-батан устуворлиги ҳақида борада, холос. Бироқ шуни таъкидлаш жо-изки, шахснинг иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимидан устунлик қилади ва бу устуворлик мутлакдик хусусиятига эгадир. Маълумки, инсонларнинг ҳаёт ва фаолиятларида тил билан тафаккурнинг ўрни ҳал қилувчи аҳамият касб этади, шахс томонидан борлиқни акс эттириш жараёни сўзлар, фикрлов воситасида рўёбга чиқарилади.
Сигналлар тизими орасидаги муносабатни математик тарзда қу-йидагича акс эттириш мумкин:
А) С > С, С - иккинчи сигналлар тизими, С - биринчи сигналлар тизими;
Б) биринчи сигналлар тизимининг иккинчи сигналлар тизимидан нисбатан устунлиги («бадиий тип»): С> С ҚМ (т - мазкур тип намо-яндаларининг борлиқни эмоционал ва образли билиш хусусияти жи-ҳатидан ажратувчи белгиси);
В) «фикрловчи тип» мана бундай ифодаланиши кузатилади:
С+ п >С (п - мазкур тип намояндаларини бошқалардан ажратув-чи оламга мавҳум муносабатнинг хусусияти).
Шундай қилиб, шахснинг у ёки бу фаолиятига тайёрлиги тариқа-сида юзага келадиган ҳар қайси яққол қобилиятлар тузилиши ўз тар-кибига етакчи ва ёрдамчи, умумий ва махсус номдаги мажмуа сифат-ларни (хислатларни) қамраб олган бўлиб, мураккаб тизимдан иборат-дир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling