Эркаев Renessans indd


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Муҳаммад Фузулий. Асарлар. Иккинчи жилд. – Тошкент: 1968, 
10-б.


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
88
1. Тафаккур эркинлигининг чекланиши, ижтимоий 
фикрда турғунликнинг, догматизмнинг устунлик касб 
этиши.
2. Ижтимоий ва мафкуравий муносабатларда, таъ-
лим тизими ва маданиятда, ижодда анъанавийликнинг 
қарор топиши, янгиликлар, ўзгаришлар, ташаббуслар 
инкор қилиниши.
3. Мумтоз ислом қарашлари догматлаштирилиши, 
хурофот ва бидъат кучайиб, диний муносабатларни де-
формацияга учратиши, маънавий ҳаётни, таълим-тар-
бияни, илм-фанни сиқиқ, тор қолипга тиқиб қўйиши. 
Табиатшунослик фанлари ва фалсафанинг диний му- 
таассиб ғоялар хизматкорига айлантирилиши ёки 
тақиқланиши.
4. Мумтоз исломнинг бюрократлашуви, сўнгра ин- 
қирози бошланишида анча илғор демократик ва ин-
сонпарварлик ғояларини олға сурган тасаввуф тариқат-
ларининг ҳам салбий томон тадриж этиши. Пир ва 
муридлар ўртасидаги муносабатлар иқтисодий манфа-
атдорлик томонга ўзгариб, назр-ниёз йиғиш устунлик 
қилиши. «Махбубул қулуб»да Алишер Навоий риёкор 
ва тамагир шайхларни қанчалик куюниб танқид қила-
ди. Улар ўз тамалари ва нафслари билан амалда ислом 
маънавий илдизларига болта уриб келдилар, ичидан 
емириб келдилар. 
5. Сиёсий айирмачилик ва парокандалик, мамлакат-
нинг бир-бири билан рақобатчи, ўзаро уришқоқ уч дав-
латга бўлиниб кетиши. 
Бу сабаблар пайдо бўлгандан кейин, бир неча аср 
давомида жамият ҳаётига емирувчи таъсир кўрсатиб 
келди. Мумтоз ислом ва илк тасаввуф бир вақтлар 
қўллаб-қувватлаган илғор илмий ва ижтимоий ғоялар, 
идеаллар ё унутилди, ё нотўғри талқин қилинди. Ижти-
моий тараққиёт тўхтаб қолди. Оқибатда юртимизнинг 
катта қисмини XIX асрнинг 60 йилларида Чор Россия-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling