Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
-м о д д а. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
мжтк шарх
75-м о д д а. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек, давлат Сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), сувдан фойдаланувчилар олинадиган сувнинг ҳисобини олиб боришлари шарт. Худди шу талаб Ўзбекистон Рёспубликасида сувдан лимитлаштирилган ҳолда фойдаланиш бўйича Муваққат тартибнинг 4бандида ҳам мустаҳкамланган. Оқава сувларни сув объектларига ташлашга берилган рухсатномада сувдан фойдаланувчиларнинг ташлайдиган сувлари миқдори ва сифати кўрсатилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган Қонуннинг 112-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сонли, «Узбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, сувларнинг давлат ҳисоби, Давлат кадастрини юритиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси (сиртқи сувларни тақсимлаш бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сувдан фойдаланиш бўйича) ва Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (ер ости сувларини тақсимлаш бўйича) томонидан амалга оширилиши лозим. Сувдан фойдаланувчиларнинг бирламчи ҳисобга олиш тартибини бузишда, шунингдек, қўрсатиб ўтилган органлар мансабдор шахсларининг сувларнинг давлат ҳисобини олиб бориш ва Давлат сув кадастрини юритиш тартибини бузишда айбдор бўлганлар шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортиладилар. Бу модданинг иккинчи қисми кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун жавобгарликка тортишни назарда тутади. 2. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти сувларни ҳисобга олиб бориш ва Давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади. 3. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари мансабдор шахслар бўлиши мумкин. 4. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёхуд ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин. 5. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари (261модда) ва ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек, Давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика инспекциясининг мансабдор шахслари (266 2 - модда) томонидан кўриб чиқилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling