Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


- м о д д а. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
мжтк шарх

  
72- м о д д а. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш  
Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш 
режимини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача
мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.  
Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки 
уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга 
топшириш, шунингдек, сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш, 
— мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади.  
Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш
ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи 
чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек, 
ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялаш ёки йўқ қилиш чораларини кўрмаслик, 
сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувларининг ифлосланиши ёки 
уларнинг сифати ёмонлашиши манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалик 
иншоотлари ва бошқа объектларни жойлаштириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг 
иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар 
маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, 
— фуқароларга энг камиш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга 
эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
1. Барча сувлар (сув объектлари) аҳоли соғлиғига зарар келтириши, шунингдек, балиқ 
захираларининг камайиб кетишига, сув таъминоти шароитларининг ёмонлашувига ва бошқа 
ноқулай ҳолларга олиб келиши мумкин бўлган ифлосланиш, булғаниш ва тугаб (қуриб) қолишдан 
муҳофаза этилиши лозим («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 97моддаси — 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1993, 5-сон, 221-модда).
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга қуйидагилар ман этилади: сув 
объектларига ишлаб чиқариш, маиший, бошқа чиқиндилар ва ахлатларни ташлаш; ёғ, ёғоч, 
кимёвий, нефть ва бошқа маҳсулотларнинг нобуд бўлиши орқасида сувларни ифлослантириш ва 
булғантириш; ювилиши ер усти ва ер ости сувларининг ёмонлашувига сабаб бўладиган музликлар 
сиртини ишлаб чиқариш, маиший чиқиндилар, ахлатлар ва ташландиқлар, шунингдек, нефть ва 
кимёвий маҳсулотлар билан ифлослантириш, булғантириш, сувларни ўғитлар ва заҳарли кимёвий 
моддалар билан ифлослантириш («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 99-
моддаси).


Шу билан бирга, қонунларда сув объектларига оқава сувларни ташлаш, башарти улар сувдаги 
ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган нормалардан ортиб кетмаган тақдирда ва сувда 
фойдаланувчининг оқава сувларни белгиланган чегарагача тозалаб туриши шарти билан рухсат 
этилиши асосида йўл қўйилади.
Сув объектларини ифлосланишдан, булғанишдан, сув объектлари (кўллар, сув омборлари, 
дарёлар, каналлар ва ҳоказолар) атрофини қуриб қолишдан сақлаш мақсадида сувларни 
муҳофаза қилиш зоналари ва санитария муҳофазаси зоналари белгиланади. Бу зоналарни 
белгилаш ва уларнинг режими Ер кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Ахборотномаси, 1998, 5—6-сон, 82-моддага қаранг), «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий 
ҳудудлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 6-
сон,255-моддага қаранг), «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), қонунлар ва Сув омборлари, 
бошқа сув объектлари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, ичимлик ва маиший 
сув таъминоти, маданий-соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган сув манбаларининг сув муҳофаза 
зоналари тўғрисидаги низом билан (Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-қарори 
билан тасдиқланган) тартибга солиб турилади. Хусусан, Низомда ана шу зоналарда хўжалик 
фаолиятини чеклашлар назарда тутилган бўлиб, уларнинг бузилиши шархданаётган модданинг 
биринчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
2. 
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ 
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага 
қаранг), сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши олдини оладиган қурилмалар билан 
таъмин этилмаган янги ва қайта таъмирланган корхоналар, цехлар, агрегатлар, коммунал ва 
бошқа объектларни ишга тушириш тақиқланади. Табиий ҳолатни бузадиган бошқа 
ҳаракатлар деганда, сув объектларининг ифлосланиши, булғаниши ёки камайишига олиб 
келадиган ҳаракатларни, масалан, сув омборларига ўзан тайёрлаш бўйича лойиҳада кўзда 
тутилган тадбирларни амалга оширмасдан олдин сув билан тўлдиришни тушунмоқ керак.
3. 
Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва 
улардан фойдаланиш ҳолатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Ер 
ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талаблар «Сув ва сувдан 
фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 101-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг) «Ер ости бойликлари 
тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 
Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) белгилаб берилган.
4. 
Мазкур модданинг тўртинчи қисми юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар 
маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган 
тақдирда кўриладиган маъмурий жазо чорасини назарда тутади.
5. 
Бу ҳуқуқбузарликларнинг объектлари сувлар (сув объектлари ва уларнинг 
қисмлари), сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир белгиланган тартибдир.
6. 
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари фуқаролар ва мансабдор 
шахслар бўлиши мумкин.
7. 
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган 
ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилган бўлиши мумкин.
8. 
Сувдан ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларининг бузилиши оғир 
оқибатларга олиб келса, ЖКнинг 193 ёки 196-моддалари бўйича квалификация қилинади.


9. 
Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни 
муҳофаза қилиш органлари (261-модда), термал сувларга тааллуқли қисмида эса 
Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича 
Давлат қўмитаси органлари томонидан кўриб чиқилади (260-модда).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling