Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


- м о д д а. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
мжтк шарх

  


69- м о д д а. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш  
Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, ўрмонлардаги чеклов 
белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир 
бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш 
барарваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
1. 
Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ер участкаларининг чегара белгилари ва 
ўрмонлардаги чеклов белгилари ердан ёки ўрмонлардан фойдаланиш участкалари 
чегараларини аниқлаш мақсадида ўрнатилади, уларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш 
низоларга сабаб бўлиши, ер участкалари чегараларини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун 
ҳам мазкур моддада бу чегара ва чекловларни йўқ қилганлик ёки шикастлантирганлик учун 
маъмурий жавобгарлик белгиланган.
2. 
Эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер ва ўрмон участкалари кўрсатиб 
ўтилган ҳуқуқбузарликнинг объекти ҳисобланади.
3. 
Бу ҳуқуқбузарликнинг субъектлари фуқаролар ва мансабдор шахслар бўлиши 
мумкин.
4. 
Мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидаги ҳаракатлар билан 
содир этилиши мумкин.
5. 
Объектив томондан кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар ҳаракат билан, яъни чегара 
ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш билан ажралиб туради.
6. 
Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (261-модда), Ер ресурслари бўйича давлат қўмитаси 
органларининг мансабдор шахслари томонидан (266-модда) ва маъмурий комиссиялар 
томонидан кўриб чиқилади (246-модда).
70- м о д д а. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини 
бузиш  
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling