Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ер беришнинг тартибини бузиш, худди шунингдек, фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
мжтк шарх
Ер беришнинг тартибини бузиш, худди шунингдек, фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун,
якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ер бериш тартибини бузишда ифодаланади. Ер бериш тартиби Ер кодексининг 18, 23, 24, 25, 27, 53, 55-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5—6-сон, 82-моддага қаранг), «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 9—11-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5—6-сон, 86-модда), «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5—6-сон, 88-моддага қаранг), Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 248-сонли қарорида (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1992, 6-сон, 17-моддага қаранг), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби»да белгилаб берилган. Ер бериш тартиби ер участкаларини ажратиб бериш билан боғлиқ бўлган жараёнда бажариладиган ҳаракатларда намоён бўлиб, унга қуйидаги масалалар киради: ер бериш масаласи ушбу органнинг ваколатига киришлиги, ерни бериш тўфисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ер участкалари ажратиб беришга доир материаллар хусусида тегишли давлат органлари билан келишиш, ер участкаси чегараларини жойда аниқ белгилаш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўғри расмийлаштириш, ер қайтариб олинадиган бўлса, ер эгасига ва ердан фойдаланувчига етказилган зарарни тўғри аниклаш ва ҳоказолар. Фуқароларга фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун ер беришга тўсқинлик қилиш деганда асоссиз равишда рад қилиш ёхуд фуқароларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ер бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқмаслик, шунингдек, ер участкалари беришнинг зарурлиги (эҳтиёжлиги)ни аниклаш учун бу ариза берувчиларнинг уй-жой шароитларини нотўғри текшириш йўли билан фуқароларга ер беришга тўсқинлик қилиш тушунилади. 2. Мазкур ҳукуқбузарликнинг объекти эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун ер участкалари беришнинг (шу жумладан, ижарага беришнинг) белгиланган тартиби ҳисобланади. 3. Мазкур ҳуқуқбузарликнинг субъекти ер бериш масаласи ваколатига кирадиган давлат органининг, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахсларидир. 4. Субъектив томондан мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади. 5.0бъектив томондан бу ҳуқуқбузарлик ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир этилади. 6. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар туман (шаҳар) судлари маъмурий ишлар бўйича судьялари томонидан кўриб чиқилади (245-модда). Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling