Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
- м о д д а. Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
мжтк шарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек, тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш
68- м о д д а. Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат Ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек, тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат Ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўиин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1. Ер кодексининг 12-моддаси саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998, 5—6-сон, 82-моддага қаранг), ички хўжалик ер тузиши турли қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмашлаб экишни юритиш, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорларни, яйловларни, боғлар, узумзорлар ва ҳоказоларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини, шунингдек, суғориладиган ерларни комплекс қайта ташкил этиш (реконструкция қилиш)ни қамраб олади. Ер тузиши тарзида ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа лойиҳалар, масалан, шаҳарларда батафсил қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилади. Ер кодексининг 13-моддасига мувофиқ, ер тузиш лойиҳалари тегишли органлар билан келишиб олинади ва уларни тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тасдиқлайдилар, масалан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туман ҳокими томонидан тасдикданади ва унинг рухсати билан ушбу лойиҳаларга ўзгартириш киритилиши мумкин. Ерлардан фойдаланиш, шу жумладан, ер участкаларида иморатлар ва бошқа объектлар қурилиши ер тузилиши лойиҳалари билан мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим. Шу муносабат билан иморатлар ва бошқа объектлар қурилишини амалга ошириш учун Ер кодекси 26-моддасига асосан ер участкасини сакдаш вазифасига оид мажбуриятлар бажарилган тақдирда ер тузиш, табиатни муҳофаза қилиш, меъморчилик каби органлар билан келишиш талаб қилинади. Ер кодексининг 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, давлат ер кадастри юритилади. У ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат. Давлат ер кадастрини юритиш топография- геодезия, картография, тупроқ, геоботаник ва бошқа текширишлар ва қидиришлар ўтказиш, ер эгалиги ва ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ерларни ҳисобга олиш ва баҳо бериш билан таъминланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунларга мувофиқ, ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бир ой ичида туман (шаҳар) рўйхатга олувчи органларига ўз ихтиёридаги ер участкаларида рўй берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари, туманлар, вилоятлар, шаҳарларнинг давлат ер кадастри юритувчи органлари бу материалларни умумлаштиришлари лозим. 2. Бу ҳуқуқбузарлик объекти ҳудудларни хўжалик ичида ташкил этиш, Давлат ер кадастрини юритишнинг белгиланган тартибидир. 3. Субъектлар — давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари, фуқаролар ҳисобланади. 4. Мазкур моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидаги ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин. 5. Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари бўйича давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади (261, 66-моддалар). Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling