Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
мжтк шарх

маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, 
— фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга 
эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
1. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон,
252-моддага қаранг) ва «Қишлоқхўжалик эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ва 
беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом II бўлимининг 4-
бандига мувофиқ (Узбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992, 6-сон, 17-
моддага қаранг), фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга фақат кон 
назорати, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда рухсат этилади. Одатда 
иморатлар қуриш учун ер участкалари ер ости геологик жиҳатдан ўрганилгандан кейин берилади.
Фойдаланувчилар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18, 36моддаларига асосан 
қуйидаги талабларга риоя қилишлари лозим: ер остидан асосий фойдали қазилмалар билан бирга 
қўшимча қазилмаларни ҳам тўлиқ қазиб олиш; ер остидан қазиб олинадиган ва қолдириладиган 
асосий фойдали қазилмалар билан биргаликда улар билан ёнмаён учрайдиган фойдали 
қазилмаларнинг ҳам аниқ ҳисобини олиб бориш; қазиб чиқарилган минерал хом ашёдан унинг 
таркибидаги саноат аҳамиятига эга бўлган қазилмаларини оқилона ва комплекс ажратиб олиш.
Ер ости бойликларидан фойдаланишда бу бойликларни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги 
қоидаларга риоя этилиши лозим: фойдали қазилмалар конларини ифлосланишдан, сув 
босишидан, сувга тўлишидан, ёнғинлардан, фойдали қазилмаларнинг сифатини ва конларнинг 
саноат қимматини пасайтирадиган ёки уларнинг қазиб олинишини қийинлаштирадиган бошқа 
омиллардан муҳофаза қилиш; сув чиқариш майдонларида ва ер ости сувлари жойлашган ерларда 
саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолишини бартараф этиш; ер ости бойликларидан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишда, айниқса, нефть ва бошқа 
моддаларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб 
чиқариш чиқитлари материалларини кўмиб ташлашда ер ости ифлосланишининг олдини олиш; 
конлардан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлаш.
Кузатиладиган режим қудуқларини йўқ қилганлик ёки уларни шикастлантирганлик учун мазкур 
моддада «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 115-моддаси асосида жавобгарлик 
белгиланади (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-
моддага қаранг).
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) ҳамда Ер кодексининг 39-
моддасига мувофиқ, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг умумтарқалган фойдали 
қазилмалардан махсус рухсатларсиз ўзларига берилган ер участкалари доирасида фойдаланиш 
ҳуқуқига эгадирлар, шу билан бирга, улар фойдаланиш жараёнида муайян қоидаларга риоя 
этишлари, масалан, умумтарқалган фойдали қазилмалардан фақат ўз хўжалик эҳтиёжлари учун 
фойдаланишлари, уларни қазиб олишни муайян чуқурликда амалга оширишлари лозим ва ҳоказо.
2. 
Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг асосий вазифалари қуййдагилардир: 
конларнинг бой участкаларини танлаб қазиб олишга, минерал хом ашёни қазиб олиш ва 


қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг меъёрдан ортиқ нобуд бўлишига йўл қўймаслик; 
конлардан мақсадли фойдаланиш; ишларни лойиҳаларга мувофиқ амалга ошириш ва 
ҳоказолар. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) 18-модда, иккинчи 
қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган ер ости бойликларидан оқилона 
фойдаланишга доир мажбуриятларни ер ости бойликларидан фойдаланувчилар 
бажармасалар, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка 
тортиладилар.
3. 
Мазкур модданинг учинчи қисмида маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотганлик 
учун, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган, 
шунингдек, ер ости бойликлари участкасини консервация қилиш соҳасидаги тадбирларни 
бажармаганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Масалан, «Ер ости 
бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, фойдали қазилмалар 
участкаларини консервация қилиш конлардан фойдаланиш муддати ўтиб бўлгандан кейин 
ёки у муддатидан олдин тўхтатилганда ўтказилади ёхуд участкани тўлиқ қазиб бўлгандан 
кейин ёки бундан бу ёғига экологик, иқтисодий ва бошқа сабабларга кўра конни қазиш 
мумкин эмаслиги сабабли фойдали қазилмалар қазиб оладиган корхона ёхуд унинг қисми 
консервация қилиниши лозим. Консервация қилиш талаблари Ўзбекистон Республикаси 
Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат қўмитаси 
йўриқномалари билан белгиланади, улардан асосийлари экология ва аҳолининг 
хавфсизлигини таъминлаш, конларни, кон қазилмаларини ва бурғулаш қудуқларини сақлаш 
ҳисобланади.
4. 
Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва 
учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси татбиқ 
этилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этганлик учун жавобгарликни назарда 
тутади.
5. 
Мазкур моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар объекти ер ости 
бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартибидир.
6. 
Мазкур ҳуқуқбузарлик субъекти мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳисобланади. 
Лекин фуқаролар ер ости сувларини кузаттиш режим қудуқларини йўқ қилганлик ёки 
шикастлантирганлик учун, уларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер 
участкаларидаги умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини 
бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
7. 
Мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидаги ҳаракатлар ёки 
ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.
8. 
Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини бузганлик оғир оқибатларга олиб 
келса, мазкур ҳуқуқбузарлик ЖКнинг 197-моддаси билан квалификация қилинади.
9. 
70-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар 
Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича 
Давлат қўмитаси (260-модда) ва умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ва 
уларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб 
чиқилади (261-модда).


71-модда. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling