Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
мжтк шарх

Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини
шунингдек, ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа 
талабларни бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача


мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.  
1. Ёғоч тайёрлаш тартиби Ўрмон тўғрисидаги қонуннинг 26-моддасида белгилаб берилган. 
Ўзбекистонда ўрмонлар, асосан, биринчи гуруҳга таалуқли бўлган, яъни булар табиатни муҳофаза 
қилиш, санитария-соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган ҳисобланиб, ёғоч тайёрлаш (кесиш) 
чекланган. Шу билан бирга, ёғоч тайёрлаш чекланган миқдорда, асосан, пишиб етилган дарахт 
туплари участкаларини иккинчи гуруҳга ўтказиш ва ўрмонни тиклаш учун кесишни амалга ошириш 
йўли билан бажарилади. Иккинчи гуруҳ ўрмонларида ёғоч тайёрлаш ўрмонларни хўжалик 
жиҳатдан қимматли бўлган ёғоч навларини тиклашга, ўрмонларни ҳимоя қилиш ва сувни сақлаш 
хоссаларини сақлашга қаратилган усуллар билан асосий фойдаланиладиган кесиш тартибида 
ўтказилиши мумкин.
Ёғоч кесишга рухсат этиш — ўрмон кесиш чиптасини (ордерини) бериш чоғида фойдаланувчига 
ёғоч тайёрлаш тартиби ва ёғоч кесиш қоидалари — кесиш усули, ёғочни ташиб олиш тартиби, 
ҳуқуқ ва вазифалари, ёғоч кесганлиги учун тўловлар миқдори ва ҳоказолар тушунтирилади.
Ўрмондан
оқилона
фойдаланиш талаблари,
яъни ўрмондан 
фойдаланувчиларнинг асосий вазифалари, ўрмондан фойдаланиш тури, ўрмондан фойдаланиш 
шартлари, фойдаланиш миқдорлари ва муддатлари, ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва 
бошқа алоҳида шарт-шароитлар ўрмон кесиш чиптасида (ордерида) ва ўрмон чипталарида акс 
эттирилади, бу чипталар ўрмон хўжалиги корхоналари (ўрмон хўжаликлари) томонидан берилади.
Ўрмондан фойдаланиш ўрмон кесиш чиптасида (ордерида) ёки ўрмон чиптасида кўрсатиб ўтилган 
талабларга аниқ мувофиқ келган тарзда амалга оширилади. Агар тайёрлов ташкилоти ўрмон 
чиптаси (ордери) талабини кесиш учун топширилмаган участкалардаги ёғочларни кесишни амалга 
ошириш йўли билан, фуқарорлар эса бошқа участкада, нормадан ортиқча дарахт кесиш ёки 
дарахтларнинг бошқа навларини кесиш йўли билан бузсалар, у ҳолда мазкур ҳаракатлар ушбу 
Кодекснинг 79-моддаси бўйича квалификация қилинади.
2. 
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти ўрмондан фойдаланишнинг 
белгиланган тартиби ҳисобланади.
3. 
Бу ҳуқуқбузарликларнинг шарҳланаётган моддада назарда тутилган субъектлари 
фуқаролар ва мансабдор шахслардир.
4. 
Бу ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки 
ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.
5. 
Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади 
(261-модда).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling