Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
мжтк шарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча
фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича маъмурий жавобгарлик табиий сув манбаларидан сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган такдирда вужудга келади. Ушбу қоидаларни бузиш манбалардан сувни олиш муддатлари, нормалари, шу жумладан, лимитларини бузиш, яъни белгиланган меъёрдан ортиқча ҳажмда сув олиш, сувдан хўжасизларча фойдаланиш орқали намоён бўлади. «Сув ва сувданфойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), сувдан фойдаланувчилар сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитига риоя қилишлари зарур. Лимитлар деганда сув объектларидан сув олиш режаларини тушуниш керак («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддаси; Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги «Узбекистон Республикасида сувдан лимитлаштирилган ҳолда фойдаланиш тўғрисида»ги 385- сонли қарорига қаранг). «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг табиий объектларга, шу жумладан, балиқ захираларига зарар етказмаслик соҳасидаги вазифалари ҳам назарда тутилган. Шу муносабат билан қонуннинг 61-моддасида балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва такрор ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбирлар, шу жумладан, саноат мақсадлари, суғориш ва бошқа эҳтиёжлар учун балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидан сув олишга фақат табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда баликдарнинг сув иншоотларига тушиб қолиши мумкинлигига барҳам берадиган махсус мосламалар ўрнатган шароитдагина амалга ошириш мумкинлиги қоидалари белгилаб берилган. 2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, ирригация тармоқларида сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Сувдан хўжасизларча фойдаланиш деганда шундай фойдаланишни тушунмоқ керакки, бунда олинадиган ёки қуйиладиган сув технологик нормадан ортиқча, мақсадсиз фойдаланилади. Гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, деганда шу жумладан, сув чиқариш учун қурилган қурилмани тартибга солиш, тўғонлар, сув тўсқичлар, насос станциялари ва ҳоказолар қуриш тушунилади. Ирригация тармоқларида сувдан фойдаланишда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 30моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 август 385-сонли қарорига мувофиқ белгиланган лимитларга риоя этилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагй кодекснинг 74-модда иккинчи қисми бўйича жавобгарлик чоралари қўлланилади. 3. Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг объекти сувдан фойдаланиш тартибидир. 4.Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг субъекти фуқаролар ёки мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин. 5. Модданинг учинчи қисми Кодекснинг 74-моддаси 1, 2қисмларида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутади. 6. Шархданаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан (261-модда), 74- модданинг 2 ва 3-қисмлари учун эса — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг республика сув назорати — Ўзсувназорат органлари томонидан кўриб чиқилади (266 2 -модда) (Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонуни — Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997, 4—5-сон, 126-моддага қаранг). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling