Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


-м о д д а. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
мжтк шарх

  
80-м о д д а. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш  
Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг 
маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек, етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид 
қоидалар ва йўриқномаларни бузиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир 
бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  


1. 
Ёғоч кесилган ўрмон фонди участкаларида ва илгари ўрмон бўлган бошқа 
майдонларда ўрмонларни тиклаш ишлари амалга оширилиши лозим (Ўрмон тўғрисидаги 
қонуннинг 34-моддаси). Ўрмонни тиклаш ишлари ўрмон хўжалигини юрйтадиган 
корхоналар, ташкилотлар томонидан амалга оширилади, улар бу ишларни давлат ўрмон 
хўжалиги органлари томонидан белгиланадиган тартибда хўжалик жиҳатдан қимматли 
дарахт навларидан юқори маҳсулли ўрмонлар яратишни таъминлайдиган усуллар билан 
ўтказадилар. Бундан ташқари, ўрмонларнинг сифат таркибини яхшилаш мақсадида 
ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш, санитария жиҳатидан кесиш ва кам аҳамиятли 
кўчатларни қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган кесишлар ўтказилиши, ўрмонларнинг ёш 
таркибини яхшилаш, шу жумладан, ғовлаб кетган кўчатлар тўпланиб қолишининг олдини 
олиш, шунингдек, тупроқнинг унумдорлигини, ўрмонларнинг маҳсулдорлигини оширишга 
имкон берадиган бошқа ишлар амалга оширилиши лозим (Ўрмон тўғрисидаги қонуннинг 
35, 36моддалари).
2. 
Ушбу Кодекснинг 80-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳукуқбузарликларнинг объекти 
ўрмонларни тиклаш ва яхшилашнинг белгиланган тартибидир.
3. 
Бу ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари ўрмон хўжалиги юритадиган корхоналар, 
ташкилотлар, муассасаларнинг мансабдор шахслари ҳисобланади.
4. 
Шарҳланаётган моддада кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар қасддан қилинадиган 
ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар туфайли содир этилиши мумкин.
5. 
Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни 
муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади (261-
модда).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling