фойдали қазилма конларини табиатни муҳофаза қилиш ва кон назорати органлари билан
келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини
бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва
иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли
таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш
учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки
шикастлантириш, худди шунингдек, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар
томонидан умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга
эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта
ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма
конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш
талабларини бошқача тарзда бузиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир
бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни
ва бурғуланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш
талабларини, шунингдек, консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва
бурғуланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик, — мансабдор шахсларга
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик
Do'stlaringiz bilan baham: |