Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


-м о д д а. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
мжтк шарх

  
67-м о д д а. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб  
бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқди ҳолга келтирмаслик  
Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида 
фойдаланиш учун ярокди ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик, — энг кам 
иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
1. 
Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Ахборотномаси, 1998, 5—6-сон, 82-модда) ер муддатли (вақгинча) фойдаланишга, 24-
моддасига мувофиқ эса ижарага берилиши мумкин. Ер участкалари вақтинча фойдаланишга 
муайян мақсадлар учун маълум вақтга берилади, масалан, Ер кодексининг 25-моддасига 
асосан қидирув ишлари учун (конларни геологик жиҳатдан ўрганишга).
Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — уч 
йилдан ўн йилгача, яйлов чорвачилиги учун йигирма беш йилгача бўлиши мумкин. Ишлаб 
чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишлича қисқа муддатли ёки узоқ муддатли 
вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга шу участкаларни берган органлар 
томонидан узайтирилиши мумкин.
Ерларни ижарага бериш ердан муддатли фойдаланиш турларидан бири бўлиб, шартномага 
асослангандир. Фермер хўжаликларига ижара асосида ердан фойдаланишнинг муддатлари ўн 


йилдан эллик йилгача белгиланган, бошқа ҳоллардаги ер ижараси муддатининг чегараси қонунда 
қатъий белгиланмаган.
2. 
Фойдаланиш муддати тамом бўлгандан кейин юридик ва жисмоний шахслар 
фойдаланилган ер участкасини давлатга ёки илгари кимнинг эгалигида ёки фойдаланишида 
бўлган бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахсларга қайтаришлари лозим. Бунда давлат 
органининг ерни бериш тўғрисидаги қарорида ёки ижара шартномасида бу ерларни 
қайтариб бериш шартлари (уларнинг ҳосилдорлиги, рекультивация ўтказиш ва ҳоказолар) 
қайд этилган бўлиши керак. Одатда қайтариб бериладиган ер участкаси ўз вазифасига кўра 
фойдаланиш учун, яъни ер участкаси қандай ерлар тоифасига киришига қараб яроқли 
ҳолатга, яъни бу участка ана шу тоифага мос ҳолатга келтирилиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 май 248-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган 
эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 
II бўлим 11- ва 17-бандларига мувофиқ, тупроқнинг ҳосилдор қатламини олиш зарурлиги унинг 
қуввати ва вақтинчалик тўплаш жойи, ер участкаларини танлаш материалларини тасдиқлаш 
тўғрисидаги қарорда акс эттирилади ва ердан фойдаланувчи ушбу мажбуриятни амалга ошириши 
лозим.
3. 
Мазкур ҳуқуқбузарликнинг объекти ердан вақтинча фойдаланишнинг белгиланган 
тартиби ҳисобланади.
4. 
Объектив томондан бу ҳуқуқбузарлик ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир 
этилади.
5. 
Мазкур ҳуқуқбузарликнинг субъекти корхоналар ёки ташкилотларнинг мансабдор 
шахслари ёхуд ер участкаларини вақтинча фойдаланиш учун олган фуқаролардир.
6. 
Субъектив томондан мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида 
содир этилади.
7. 
Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар 
туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьялари томонидан кўриб чиқилади 
(245-модда).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling