Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш
Download 35.95 Kb.
|
мжтк
Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш
Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, ансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу моддада назарда тутилган дарахтларни ғайриқонуний равишда кёсиш деганда ёғоч тайёрлаш ташкилотларининг ёки фуқароларнинг кесиш учун ажратилмаган участкаларда ўрмон ўсимликларини кесиши ёхуд бошқа дарахтлар, буталарнинг бошқа навларини ёки нормадан ортиқ кесишини ҳисоблаш керак. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ёғоч тайёрлаш ташкилотлари ва фуқаролар дарахтлар, буталарни кесишга рухсатлари бўлгани ҳолда ўрмон кесиш чиптасида (ордерида) ўрмондан фойдаланиш объектига нисбатан кўрсатиб ўтилган талабларни бузадилар. Ўрмон кесиш чиптасида (ордерида) назарда тутилган бошқа талаблар бузилган тақдирда бу ҳуқуқбузарлик Кодекснинг 78-моддаси бўйича баҳоланиши керак. Башарти дарахтлар, буталар ўзбошимчалик билан (ўрмон хўжалиги органларининг рухсатисиз) кесилган бўлса, у ҳолда мазкур ҳаракат Кодекснинг 60-моддаси билан баҳоланиши лозим. Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни шикастлантириш ёки йўқ қилиш деганда дарахтлар ва бошқа ўрмон ўсимликларини синдириш, шох-шаббаларини шикастлантиришни тушунмоқ керак. Одатда дарахтлар, буталар, ниҳоллар, шохлар ва кўчатларни шикастлантириш ёки йўқ қилиш улардан фойдаланиш муносабати билан эмас, балки ёғоч кесиш, уни ташиш, ўрмон фонди ерларида қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш вақтида содир бўлади. Шикастлантириш ёки йўқ қилиш фуқароларнинг ўрмонлардан дам олиш учун фойдаланиш вақтидаги ҳаракатлари билан содир этилиши мумкин.Шарҳланаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти дарахтлар, буталар, шохлар, ниҳоллар, бошқа ўрмон ўсимликлари (кўчатлар, уруғдан ўсиб чиққан кўчатлар ва бошқалар) ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлардаги субъектлар мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳисобланади. Шарҳланаётган моддада кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида вужудга келган ҳаракатлар билан содир этилиши мумкин. Иккинчи қисм худди шундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдйрда маъмурий жавобгарликни назарда тутади. Ўрмонни ёки бошқа дарахтларни ғайриқонуний равишда кесиш катта зарар етказган тақдирда бундай ҳуқуқбузарлик ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади. Кодекснинг 79-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади (261-модда). 80-м о д д а. Download 35.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling