Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


- м о д д а. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш


Download 35.95 Kb.
bet4/10
Sana12.02.2023
Hajmi35.95 Kb.
#1192386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мжтк

69- м о д д а. Чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш
Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш барарваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Эгаликдаги ва фойдаланишдаги ер участкаларининг чегара белгилари ва ўрмонлардаги чеклов белгилари ердан ёки ўрмонлардан фойдаланиш участкалари чегараларини аниқлаш мақсадида ўрнатилади, уларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш низоларга сабаб бўлиши, ер участкалари чегараларини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур моддада бу чегара ва чекловларни йўқ қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

  2. Эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер ва ўрмон участкалари кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликнинг объекти ҳисобланади.

  3. Бу ҳуқуқбузарликнинг субъектлари фуқаролар ва мансабдор шахслар бўлиши мумкин.

  4. Мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидаги ҳаракатлар билан содир этилиши мумкин.

  5. Объектив томондан кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар ҳаракат билан, яъни чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш билан ажралиб туради.

  6. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (261-модда), Ер ресурслари бўйича давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан (266-модда) ва маъмурий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади (246-модда).

70- м о д д а. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини табиатни муҳофаза қилиш ва кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғуланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек, консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғуланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон,
252-моддага қаранг) ва «Қишлоқхўжалик эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ва беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом II бўлимининг 4-бандига мувофиқ (Узбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992, 6-сон, 17-моддага қаранг), фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга фақат кон назорати, табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда рухсат этилади. Одатда иморатлар қуриш учун ер участкалари ер ости геологик жиҳатдан ўрганилгандан кейин берилади.
Фойдаланувчилар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18, 36моддаларига асосан қуйидаги талабларга риоя қилишлари лозим: ер остидан асосий фойдали қазилмалар билан бирга қўшимча қазилмаларни ҳам тўлиқ қазиб олиш; ер остидан қазиб олинадиган ва қолдириладиган асосий фойдали қазилмалар билан биргаликда улар билан ёнмаён учрайдиган фойдали қазилмаларнинг ҳам аниқ ҳисобини олиб бориш; қазиб чиқарилган минерал хом ашёдан унинг таркибидаги саноат аҳамиятига эга бўлган қазилмаларини оқилона ва комплекс ажратиб олиш.
Ер ости бойликларидан фойдаланишда бу бойликларни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги қоидаларга риоя этилиши лозим: фойдали қазилмалар конларини ифлосланишдан, сув босишидан, сувга тўлишидан, ёнғинлардан, фойдали қазилмаларнинг сифатини ва конларнинг саноат қимматини пасайтирадиган ёки уларнинг қазиб олинишини қийинлаштирадиган бошқа омиллардан муҳофаза қилиш; сув чиқариш майдонларида ва ер ости сувлари жойлашган ерларда саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолишини бартараф этиш; ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишда, айниқса, нефть ва бошқа моддаларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитлари материалларини кўмиб ташлашда ер ости ифлосланишининг олдини олиш; конлардан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлаш.
Кузатиладиган режим қудуқларини йўқ қилганлик ёки уларни шикастлантирганлик учун мазкур моддада «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 115-моддаси асосида жавобгарлик белгиланади (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг).
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) ҳамда Ер кодексининг 39-моддасига мувофиқ, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг умумтарқалган фойдали қазилмалардан махсус рухсатларсиз ўзларига берилган ер участкалари доирасида фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар, шу билан бирга, улар фойдаланиш жараёнида муайян қоидаларга риоя этишлари, масалан, умумтарқалган фойдали қазилмалардан фақат ўз хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланишлари, уларни қазиб олишни муайян чуқурликда амалга оширишлари лозим ва ҳоказо.

  1. Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг асосий вазифалари қуййдагилардир: конларнинг бой участкаларини танлаб қазиб олишга, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг меъёрдан ортиқ нобуд бўлишига йўл қўймаслик; конлардан мақсадли фойдаланиш; ишларни лойиҳаларга мувофиқ амалга ошириш ва ҳоказолар. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) 18-модда, иккинчи қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган ер ости бойликларидан оқилона фойдаланишга доир мажбуриятларни ер ости бойликларидан фойдаланувчилар бажармасалар, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

  2. Мазкур модданинг учинчи қисмида маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотганлик учун, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган, шунингдек, ер ости бойликлари участкасини консервация қилиш соҳасидаги тадбирларни бажармаганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Масалан, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, фойдали қазилмалар участкаларини консервация қилиш конлардан фойдаланиш муддати ўтиб бўлгандан кейин ёки у муддатидан олдин тўхтатилганда ўтказилади ёхуд участкани тўлиқ қазиб бўлгандан кейин ёки бундан бу ёғига экологик, иқтисодий ва бошқа сабабларга кўра конни қазиш мумкин эмаслиги сабабли фойдали қазилмалар қазиб оладиган корхона ёхуд унинг қисми консервация қилиниши лозим. Консервация қилиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат қўмитаси йўриқномалари билан белгиланади, улардан асосийлари экология ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, конларни, кон қазилмаларини ва бурғулаш қудуқларини сақлаш ҳисобланади.

  3. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси татбиқ этилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутади.

  4. Мазкур моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар объекти ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартибидир.

  5. Мазкур ҳуқуқбузарлик субъекти мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳисобланади. Лекин фуқаролар ер ости сувларини кузаттиш режим қудуқларини йўқ қилганлик ёки шикастлантирганлик учун, уларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган ер участкаларидаги умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

  6. Мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидаги ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.

  7. Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини бузганлик оғир оқибатларга олиб келса, мазкур ҳуқуқбузарлик ЖКнинг 197-моддаси билан квалификация қилинади.

  8. 70-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат қўмитаси (260-модда) ва умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади (261-модда).

71-модда. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш
Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўииш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,— энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Ер остини геологик жиҳатдан ўрганишга қўйиладиган асосий талаблар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасида белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-модда). Ер қаърини геологик ўрганишни амалга ошираётган фойдаланувчилар ер қаъри геологик ўрганишнинг қидириб топилаётган конларни, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек, зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиб ташлаш учун бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишнинг кончиликтехника, геологик-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларининг бекамкўстлигини; асосий қазилма ва у билан бирга жойлашган бошқа қазилма бойликлари миқдори ва сифати аниқ белгиланишини; ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлиши ва сифати пасайишини истисно этувчи усулларда олиб борилишини таъминлашлари лозим.

Мазкур талабларнинг бузилиши, башарти улар фойдали қазилмаларнинг идириб топилган захираларига, фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича корхоналар, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шартшароитларига нотўғри баҳо беришга олиб келиши мумкин бўлса ёки олиб келган тарзда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

  1. Ер остини геологик жиҳатдан ўрганишни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар қидириладиган конлар ва бурғуланадиган қудуқларнинг, геологик ва ижро этиштехник ҳужжатларнинг, кон жинслари ва рудалар намуналари, керн, фойдали қазилмалар пробалари нусхаларининг сақланишини таъмин этишлари лозим, улардан ер ости бойликларини янада ўрганиш, конларни қидириш ва ишлов беришда фойдаланиш мумкин («Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддасига қаранг).

  2. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганишни амадга оширувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ҳисобланади.

  3. Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик билан қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.

  4. Модданинг 2-қисми кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни такроран содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади.

  5. Бу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органлари (табиатни муҳофаза қилиш соҳасида) ва Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат қўмитаси органлари томонидан кўриб чиқилади (260- ва 261-моддалар).

72- м о д д а. Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек, сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш, ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек, ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялаш ёки йўқ қилиш чораларини кўрмаслик, сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувларининг ифлосланиши ёки уларнинг сифати ёмонлашиши манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалик иншоотлари ва бошқа объектларни жойлаштириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг камиш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1. Барча сувлар (сув объектлари) аҳоли соғлиғига зарар келтириши, шунингдек, балиқ захираларининг камайиб кетишига, сув таъминоти шароитларининг ёмонлашувига ва бошқа ноқулай ҳолларга олиб келиши мумкин бўлган ифлосланиш, булғаниш ва тугаб (қуриб) қолишдан муҳофаза этилиши лозим («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 97моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1993, 5-сон, 221-модда).
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга қуйидагилар ман этилади: сув объектларига ишлаб чиқариш, маиший, бошқа чиқиндилар ва ахлатларни ташлаш; ёғ, ёғоч, кимёвий, нефть ва бошқа маҳсулотларнинг нобуд бўлиши орқасида сувларни ифлослантириш ва булғантириш; ювилиши ер усти ва ер ости сувларининг ёмонлашувига сабаб бўладиган музликлар сиртини ишлаб чиқариш, маиший чиқиндилар, ахлатлар ва ташландиқлар, шунингдек, нефть ва кимёвий маҳсулотлар билан ифлослантириш, булғантириш, сувларни ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддалар билан ифлослантириш («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 99-моддаси).
Шу билан бирга, қонунларда сув объектларига оқава сувларни ташлаш, башарти улар сувдаги ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган нормалардан ортиб кетмаган тақдирда ва сувда фойдаланувчининг оқава сувларни белгиланган чегарагача тозалаб туриши шарти билан рухсат этилиши асосида йўл қўйилади.
Сув объектларини ифлосланишдан, булғанишдан, сув объектлари (кўллар, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва ҳоказолар) атрофини қуриб қолишдан сақлаш мақсадида сувларни муҳофаза қилиш зоналари ва санитария муҳофазаси зоналари белгиланади. Бу зоналарни белгилаш ва уларнинг режими Ер кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998, 5—6-сон, 82-моддага қаранг), «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 6-сон,255-моддага қаранг), «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), қонунлар ва Сув омборлари, бошқа сув объектлари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, ичимлик ва маиший сув таъминоти, маданий-соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган сув манбаларининг сув муҳофаза зоналари тўғрисидаги низом билан (Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-қарори билан тасдиқланган) тартибга солиб турилади. Хусусан, Низомда ана шу зоналарда хўжалик фаолиятини чеклашлар назарда тутилган бўлиб, уларнинг бузилиши шархданаётган модданинг биринчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

  1. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши олдини оладиган қурилмалар билан таъмин этилмаган янги ва қайта таъмирланган корхоналар, цехлар, агрегатлар, коммунал ва бошқа объектларни ишга тушириш тақиқланади. Табиий ҳолатни бузадиган бошқа ҳаракатлар деганда, сув объектларининг ифлосланиши, булғаниши ёки камайишига олиб келадиган ҳаракатларни, масалан, сув омборларига ўзан тайёрлаш бўйича лойиҳада кўзда тутилган тадбирларни амалга оширмасдан олдин сув билан тўлдиришни тушунмоқ керак.

  2. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир талаблар «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 101-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг) «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддага қаранг) белгилаб берилган.

  3. Мазкур модданинг тўртинчи қисми юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда кўриладиган маъмурий жазо чорасини назарда тутади.

  4. Бу ҳуқуқбузарликларнинг объектлари сувлар (сув объектлари ва уларнинг қисмлари), сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир белгиланган тартибдир.

  5. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари фуқаролар ва мансабдор шахслар бўлиши мумкин.

  6. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилган бўлиши мумкин.

  7. Сувдан ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларининг бузилиши оғир оқибатларга олиб келса, ЖКнинг 193 ёки 196-моддалари бўйича квалификация қилинади.

  8. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органлари (261-модда), термал сувларга тааллуқли қисмида эса Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат қўмитаси органлари томонидан кўриб чиқилади (260-модда).

7 3 - модда . Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни

Download 35.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling