Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Download 35.95 Kb.
|
мжтк
Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни қайта ишлаш, омборлар ва бошқа иншоотлар қуриш мақсадида ўрмон фонди ерларидаги дарахтни кундаков қилиш, ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш ва мол боқиш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 1. Ўрмон фонди ерлари деб ўрмон билан қопланган ерлар, ўрмон хўжалиги эҳтиёжи учун берилган, лекин ўрмон билан қопланмаган ерларга аталади (Ер кодексининг 8-моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998, 5—6 сон, 82-моддасига қаранг). Бу ерлардан ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун, биринчи навбатда, ўсимликлар дунёсини қайта тиклаш учун фойдаланиш керак. Улардан иморатлар барпо этиш, омборлар ва ҳоказолар қуриш учун фойдаланишга фақат рухсатнома бўлсагина амалга оширилиши лозим. Урмонларда ва ўрмон фондига қарашли, лекин дарахт билан қопланмаган ерларда пичан ўриш ва мол ўтлатиш ўрмонга зарар етказиши мумкин бўлган жойларда тақиқланади. Давлат ўрмон хўжалиги корхоналари ихтиёридаги ўрмонларда ўрмон хўжалиги ва ёғоч тайёрлаш саноати эҳтиёжи учун фойдаланилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар қишлоқ хўжалик корхоналарига, ташкилотлар ва фуқароларга вақтинча фойдаланишга, башарти бундай фойдаланишлар ўрмон хўжалиги манфаатларига мос бўлиб тушса, берилади (Ўрмон тўғрисидаги қонуннинг 27-моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999, 5-сон, 122-моддасига қаранг; 1978, 22-сон, 371-модда; 1980,34-модда; 1994, 5-сон, 58-модда). Ҳокимият органлари «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 12моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998, 1-сон, 12-моддага қаранг), ўрмон хўжалиги органлари ёки ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан бериладиган ўрмон билетлари асосида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқхўжалиги ишлари юритиш, ёввойи озуқа маҳсулотларини тайёрлаш ва чорва молларини боқиш учун вақтинча фойдаланишга беришлари мумкин. Дренаж тизимлари ва йўлларнинг йўқ қилиниши ҳамда шикастланиши ўрмонлардан фойдаланишга ва уларни муҳофаза қилишга салбий таъсир этиши мумкин. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 77-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибидир. Бу ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари фуқаролар ва мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ҳукуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар билан содир этилиши мумкин. Модданинг иккинчи қисми худди шундай ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади. 77-моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органлари мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади (261-модда). 78-м о д д а. Download 35.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling