Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


Download 35.95 Kb.
bet1/10
Sana12.02.2023
Hajmi35.95 Kb.
#1192386
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мжтк


65-м о д д а. Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек, таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ерлардан оқилона фойдаланиш қоидаларини бузишда ифодаланади ва ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ерларни ижарага олувчилар томонидан Узбекистон Республикасининг Ер кодекси 39, 40, 48, 79-моддаларида назарда тутилган мажбуриятларнинг амалга оширилмаслигида намоён бўлади (Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда).
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ерларни ижарага олувчиларнинг ерлардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: ер участкасидан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш; тупроқ унумдорлигини ошириш; ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилиш технологиясини татбиқ этиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик; ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш (деҳқончиликнинг энг самарали тизимларини, ўтлоқларни сув билан таъминлаш ва пичан ўримини яхшилаш, ерлар шўрланишининг олдини олиш, суғориладиган ерларнинг ботқоқлашуви ва ифлосланиши, тупроқнинг шамол, сув эрозияси, ифлосланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган ерларни буталар ва майда ўрмонлар, бегона ўтлар ва ҳоказолар босиб кетишидан ҳимоя қилиш).
Иккинчи томондан, ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ерлардан фойдаланмасликда ёки мақсадсиз фойдаланишда, яъни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни берувчи ҳужжатларда, шу жумладан, ерга доимий эгалик қилиш ёки доимий фойдаланиш Давлат актида, шунингдек, ижара шартномасида кўрсатиб ўтилган мақсадларга мувофиқ фойдаланмасликда ифодаланиши мумкин.

  1. Ерларни фойдаланишдан чиқаришга, уларнинг ҳосилдорлиги пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар деганда, минерал ўғитларни нотўғри ишлатишни ёки ерларни белгиланган нормаларни бузган ҳолда суғоришни тушуниш керак.

Хўжалик фаолияти туфайли бузилган қишлоқ хўжалик ерлари консервацияланиши, яъни муайян вақт фойдаланилмаслиги ва уларда тупроқни тиклаш юзасидан агромелиорация ишлари ўтказилиши лозим.

  1. Мазкур ҳуқуқбузарлик объекти эгалик қилиш учун, фойдаланиш учун, шу жумладан, ижарага берилган ер участкалари ҳисобланади.

  2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик субъектлари корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, ерга эгалик қилаётган, ундан фойдаланаётган ва ер участкаларини ижарага олган фуқаролар ҳисобланади. Масалан, фермер хўжаликларининг бошлиқлари Кодекснинг 15моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мансабдор шахслар ҳисобланади.

  3. Субъектив томондан мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Объектив томондан ҳуқуқбузарлик ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан амалга оширилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузардик тупроқнинг сифат жиҳатдан ўзгаришига олйб келадиган, ундан мақсадли фойдаланишни йўққа чиқарадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин.
Ерларнинг ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши ушбу Кодекснинг 91-моддасида объект бўйича кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлардан фарқ қилади, яъни мазкур ҳуқуқбузарликда объект ер ҳисобланади. Тупроқнинг ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 22, 42, 45моддалари (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 1-сон, 38-моддага қаранг) ва Ер кодексининг 79, 90-моддалари билан тақиқланади (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5—6-сон, 82-моддага қаранг).

  1. Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари мансабдор шахслар ва фуқаролардир.

  2. Ерлардан фойдаланиш шартларининг бузилиши оғир оқибатларга олиб келса, бу жиноят ЖКнинг 197-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.

  3. Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органлари (Кодекснинг 261-моддаси) ва маъмурий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади (246-модда).

66- м о д д а. Ер бериш тартибини бузиш
Ер беришнинг тартибини бузиш, худди шунингдек, фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ер бериш тартибини бузишда ифодаланади. Ер бериш тартиби Ер кодексининг 18, 23, 24, 25, 27, 53,

55-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5—6-сон, 82-моддага қаранг), «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 9—11-моддаларида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5—6-сон, 86-модда), «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5—6-сон, 88-моддага қаранг), Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 248-сонли қарорида (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1992, 6-сон, 17-моддага қаранг), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби»да белгилаб берилган. Ер бериш тартиби ер участкаларини ажратиб бериш билан боғлиқ бўлган жараёнда бажариладиган ҳаракатларда намоён бўлиб, унга қуйидаги масалалар киради: ер бериш масаласи ушбу органнинг ваколатига киришлиги, ерни бериш тўфисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатлари, ер участкалари ажратиб беришга доир материаллар хусусида тегишли давлат органлари билан келишиш, ер участкаси чегараларини жойда аниқ белгилаш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўғри расмийлаштириш, ер қайтариб олинадиган бўлса, ер эгасига ва ердан фойдаланувчига етказилган зарарни тўғри аниклаш ва ҳоказолар.
Фуқароларга фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун ер беришга тўсқинлик қилиш деганда асоссиз равишда рад қилиш ёхуд фуқароларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ер бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқмаслик, шунингдек, ер участкалари беришнинг зарурлиги (эҳтиёжлиги)ни аниклаш учун бу ариза берувчиларнинг уй-жой шароитларини нотўғри текшириш йўли билан фуқароларга ер беришга тўсқинлик қилиш тушунилади.

  1. Мазкур ҳукуқбузарликнинг объекти эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун ер участкалари беришнинг (шу жумладан, ижарага беришнинг) белгиланган тартиби ҳисобланади.

  2. Мазкур ҳуқуқбузарликнинг субъекти ер бериш масаласи ваколатига кирадиган давлат органининг, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахсларидир.

  3. Субъектив томондан мазкур ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.

5.0бъектив томондан бу ҳуқуқбузарлик ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир этилади.
6. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар туман (шаҳар) судлари маъмурий ишлар бўйича судьялари томонидан кўриб чиқилади (245-модда).
67-м о д д а. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб

Download 35.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling