Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


кема ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик


Download 35.95 Kb.
bet5/10
Sana12.02.2023
Hajmi35.95 Kb.
#1192386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мжтк

кема ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик
Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа шахслар томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Кема ёки бошқа сузиш воситаларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар зарарли моддаларни ҳисобга олиш, сув объектларига зарарли моддаларни ташлашнинг олдини олиш мақсадида зарарли моддалар билан амалга ошириладиган операцияларни кема ҳужжатларида қайд этишни амалга оширишлари лозим. Зарарли моддалар ёки қоришмалар деганда нефть маҳсулотлари, ёғлар ва ҳоказоларни тушуниш керак.

  2. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилган бўлиши мумкин.

  3. Кўрсатиб ўтилган ҳукуқбузарлик субъектлари кемалар ёки бошқа сузиш воситаларининг мансабдор шахслари ҳисобланади.

  4. Шарҳланаётган модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади (261модда).

74- м о д д а. Сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва лимитларини бузиш, шунингдек, лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича маъмурий жавобгарлик табиий сув манбаларидан сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган такдирда вужудга келади. Ушбу қоидаларни бузиш манбалардан сувни олиш муддатлари, нормалари, шу жумладан, лимитларини бузиш, яъни белгиланган меъёрдан ортиқча ҳажмда сув олиш, сувдан хўжасизларча фойдаланиш орқали намоён бўлади.

«Сув ва сувданфойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), сувдан фойдаланувчилар сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитига риоя қилишлари зарур. Лимитлар деганда сув объектларидан сув олиш режаларини тушуниш керак («Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддаси — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддаси; Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги «Узбекистон Республикасида сувдан лимитлаштирилган ҳолда фойдаланиш тўғрисида»ги 385-сонли қарорига қаранг).
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг табиий объектларга, шу жумладан, балиқ захираларига зарар етказмаслик соҳасидаги вазифалари ҳам назарда тутилган. Шу муносабат билан қонуннинг 61-моддасида балиқ захираларини муҳофаза қилиш ва такрор ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбирлар, шу жумладан, саноат мақсадлари, суғориш ва бошқа эҳтиёжлар учун балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидан сув олишга фақат табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда баликдарнинг сув иншоотларига тушиб қолиши мумкинлигига барҳам берадиган махсус мосламалар ўрнатган шароитдагина амалга ошириш мумкинлиги қоидалари белгилаб берилган.

  1. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, ирригация тармоқларида сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда маъмурий жавобгарлик қўлланилади.

Сувдан хўжасизларча фойдаланиш деганда шундай фойдаланишни тушунмоқ керакки, бунда олинадиган ёки қуйиладиган сув технологик нормадан ортиқча, мақсадсиз фойдаланилади. Гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, деганда шу жумладан, сув чиқариш учун қурилган қурилмани тартибга солиш, тўғонлар, сув тўсқичлар, насос станциялари ва ҳоказолар қуриш тушунилади. Ирригация тармоқларида сувдан фойдаланишда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 30моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 август 385-сонли қарорига мувофиқ белгиланган лимитларга риоя этилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагй кодекснинг 74-модда иккинчи қисми бўйича жавобгарлик чоралари қўлланилади.

  1. Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг объекти сувдан фойдаланиш тартибидир.

4.Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг субъекти фуқаролар ёки мансабдор шахслар бўлиши мумкин.
Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.

  1. Модданинг учинчи қисми Кодекснинг 74-моддаси 1, 2қисмларида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутади.

  2. Шархданаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан (261-модда), 74-модданинг 2 ва 3-қисмлари учун эса — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг республика сув назорати — Ўзсувназорат органлари томонидан кўриб чиқилади (2662-модда) (Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонуни — Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997, 4—5-сон, 126-моддага қаранг).

75-м о д д а. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш
Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек, давлат Сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

  1. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг), сувдан фойдаланувчилар олинадиган сувнинг ҳисобини олиб боришлари шарт. Худди шу талаб Ўзбекистон Рёспубликасида сувдан лимитлаштирилган ҳолда фойдаланиш бўйича Муваққат тартибнинг 4бандида ҳам мустаҳкамланган. Оқава сувларни сув объектларига ташлашга берилган рухсатномада сувдан фойдаланувчиларнинг ташлайдиган сувлари миқдори ва сифати кўрсатилган бўлиши лозим.

Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган Қонуннинг 112-моддасига ва Вазирлар
Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сонли, «Узбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, сувларнинг давлат ҳисоби, Давлат кадастрини юритиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси (сиртқи сувларни тақсимлаш бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сувдан фойдаланиш бўйича) ва Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (ер ости сувларини тақсимлаш бўйича) томонидан амалга оширилиши лозим. Сувдан фойдаланувчиларнинг бирламчи ҳисобга олиш тартибини бузишда, шунингдек, қўрсатиб ўтилган органлар мансабдор шахсларининг сувларнинг давлат ҳисобини олиб бориш ва Давлат сув кадастрини юритиш тартибини бузишда айбдор бўлганлар шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Бу модданинг иккинчи қисми кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун жавобгарликка тортишни назарда тутади.

  1. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти сувларни ҳисобга олиб бориш ва Давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.

  2. Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари мансабдор шахслар бўлиши мумкин.

  3. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёхуд ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.

  4. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари (261модда) ва ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек, Давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика инспекциясининг мансабдор шахслари (2662-модда) томонидан кўриб чиқилади.

76-модда. Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Download 35.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling