Ерлaрнинг Мeлиoрaтив ҳoлaтини яxшилaш тизимини тубдaн тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa


Download 300.44 Kb.
bet5/9
Sana24.11.2023
Hajmi300.44 Kb.
#1796733
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.ҚМ.Автогрейдер nnnnn

АВТОГРЕЙДЕРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ

ДЗ-99-1-4 автогрейдери 1-Х2ХЗ ғилдирак схемасида ишланган юриш қисми булган енгил типдаги тупрок казувчи-ташувчи машина. Бошкарилувчи олд гилдираклари иккала томоига огиши мумкин.


Асосий рама автогрейдернинг узеллари ва механизмлари монтаж килиниб, махкамланадиган базадир. У уркачли балкадан ва мотор ости рамасидан тузилган. Мотор ости рамасига кабина ва куч агрегати урнатилган. Уркачли балка кутисимон кесимлидир; унинг олд кисмига каллак махкамланган, унга тортиш рамаси ва олд ук шарнир ёрдамида бириктирилади. Балканинг уртасига пайвандланган иккита кронштейнга агдаргични кутариш ва тушириш гидроцилиндрлари шарнир ёрдамида махкамланади, шу ерга яна тортиш рамасини чикариш гидросистемасининг штогини махкамлаш учун битта кронштейн пайвандланган.
Тортиш рамаси Т-симон шаклда пайванд-лаб ясалган. Рамага буриш доирасини махкамлаш учун учта тутиб турувчи бошмок, Агдаргични кутариш ва рамани чикариш гидроцилиндрларининр шарсимон цапфалари ва олд шарсимон таянч пайвандланган, бу таянч ёрдамида тортиш рамаси асосий рамага бириктирилади. Тортиш рамасида гидродвигатель, буриш доирасининг кичик шестерняси урнатилган червякли редуктор ва рамани бир томонга чикариш гидроцилиндрининг гидротаксимлагичи жойлашган.
Буриш доираси тишли ток билан таъминланган булиб, тортиш рамасининг тутиб турувчи бошмокларида айланади. Буриш доирасининг ён томонларига пайвандланган кронштейнларга агдаргич ва юмшаткич ўрнатилган.
Пулат листдан ишланган агдаргичга кесувчи пичоклар махкамланади. Агдаргич буриш доирасининг кронштейнларига пастки ва устки йуналтирувчилар ёрдамида урнатилади ва буриш доираси билан бирга тортиш рамасига нисбатан айлана олади.
Агдаргичнинг устки йуналтирувчилари тишли тароклар воситасида кронштейнларга бириктирилган, тароклар холатини узгартириб агдаргичнинг кесиш бурчаги ростланади. Кронштейнлар орасида жойлашган гидроцилиндр ёрдамида агдаргични йуналтирувчилар ва буйлаб тортиш рамасига нисбатан суриб чикариш мумкин.
Двигательнинг буровчи моменти трансмиссия оркали етакчи гилдиракларга узатилади, трансмиссия илгарилама харакат тезлигини узгартиришни, машинани жойидан жилдиришни ва двигателни тухтатмасдан машинани тухтатишни таъминлайди. Трансмиссия илашиш муфтаси устки ва пастки карданли валлар, узатмаларни узгартириш кутиси бош узатма ва балансирлар редукторларидан тузилган.
Курук типдаги икки дискли плашиш муфтаси автогрейдерни жойидан жилдиришда ёки тухтатишда двигателнинг тирсакли валини узатмаларни узгартириш кутисининг бирламчи валига равон бириктириш ёки ундан кабинасига урнатилган педаль ёрдамида механик тарзда узиб куйилади.

ДЗ-99-1-4 автогрейдери
Узатмаларни узгартирувчи уч валли механик кути автогрейдернинг харакат тезлиги ва йуналишини узгартиришга мулжалланган булиб, узатмаларнинг икки иш ва транспорт диапазонларига эга. Хар кайси диапазон уз навбатида, учта олдинга ва битта кетинга юриш узатмаларига эга. Узатмаларни узгартириш кутисининг хамма тишли гилдираклари тўғри тишлидир. Узатмалар кузралувчи муфталар билан уланади. Узатмаларни алмашлаб улаш механизми узатмаларни узгартириш кутиси картерининг ён томонида жойлашган.
Кетинги куприк куйма пулат картерга эга булиб, бу картер ичида икки боскичли редуктор куринишида ишланган бош узатма жойлашган.
Олд куприк пайвандлаб ясалган кутисимон кесимли балкадан иборат, унда гилдиракларни буриш ва оғдириш механизмлари жойлашган. Олд куприкнинг урта кисмида уни асосий рама билан шарнир ёрдамида бириктириш учун курилма бор. Олд гилдиракларни оғдириш механизмнинг мавжудлиги ён томондан нагрузкалар таъсир этганда автогрейдернинг тургун харакатланишини таъминлайди ва унинг бурилиш радиусини кичрайтиради.
Руль бошкармаси руль чамбараги, карданли узатма, гидрокучайтиргичли руль механизми ва бошкарилувчи олд гилдиракларни буриш механизмининг ричаглари хамда торткилар системасини уз ичига олади.


Download 300.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling