Ғилдиракли трактор ва автомобилларнинг руль бошкармаси ва тормоз тизимлари Режа
Download 0.54 Mb.
|
transport
- Bu sahifa navigatsiya:
- Руль бошкармаси.
- Расм 71. Ғилдиракли машиналарни бурилиш схемалари ва руль механизмларининг турлари.
- Расм 72. Олдинги ғилдиракларни ва шкворенларни ўрнатиш, схемалари.
Ғилдиракли трактор ва автомобилларнинг руль бошкармаси ва тормоз тизимлари Режа: 1. Руль бошкармасининг вазифаси, бурилиш кинематикаси. 2. Руль механизмларининг турлари. 3. Бошкарилувчи гилдиракларни урнатиш катталиклари. 4. Тормоз тизимининг вазифаси, турлари, уларга куйиладиган талаблар. 5. Тормоз механизмларининг турлари. Руль бошкармаси. Руль бошкармаси трактор ва автомобиль харакатини хайдовчи белгиланган йуналишида саклаш учун мулжалланган. Руль бошкармаси енгил ва кулай булиши керак, бунинг учун руль чамбарагига куйилган куч ва унинг бурилиш бурчаги чекланган булиши лозим. Бундан ташкари, руль бошкармаси бурилишни тугри харакатланишини таъминлаши зарур. Гилдираклар бурилишида уларнинг тебраниши сирпанишга олиб келмаслиги керак. Гилдиракли трактор ва автомобилларни бурилиш кинематикаси 3 хил булади: а) олд гилдиракнинг олди куприкка нисбатан бурилиши; б) олдинги бир гилдиракни бурилиши; в) шарнирли бириктирилган бир раманинг иккинчи рамага нисбатан бурилиши; Руль бошкармаси руль механизми ва руль юритмасидан иборат булади. Руль механизми воситасида хайдовчининг руль чамбарагига берган кучи руль юритмаси руль механизмидан тракторнинг бошкарилувчи гилдираклари ёки ярим рамасига кучни узатади. Руль юритмалари механикавий, гидравлик ва электрик булиши мумкин. Олдинги гилдираклари бошкариладиган автомашиналар ва тракторларда механикавий юритма сошка оркали руль трапецияси буриш ричагларига кучни узатади. Руль бошкармаси икки хил узатишлар сони билан ифодаланади : а)бурчак ва б) куч. Бурчак (кинематик) узатишлар сони руль чамбарагини бурилиш бурчагини йуналтирувчи гилдиракли уртача бурилиш бурчагига нисбати билан ифодаланади. Куч узатишлар сони йуналтирувчи гилдиракни буришдаги каршилик моментини Мк, руль чамбарагига куйилган моментга Мч нисбати билан ифодаланади. И=Мк/Мч 12....15 Расм 71. Ғилдиракли машиналарни бурилиш схемалари ва руль механизмларининг турлари. а-олдинги битта ғилдираги бурилувчи ғилдиракли чопиқ трактори; б-олдинги ғилдираклари куприкга нисбатан бурилувчи турт ғилдиракли универсал чопиқ трактори; в-олдинги битта рама кетинги рамага нисбатан шарнирли бурилувчи умумий мулжалланган турт ғилдиракли трактори; 1-цапфа; 2-шкворня; 3-рул ричаги; 4-кундаланг тортки; 5-бурулувчи ричаг; 7-рул сошкаси; 8-рул вали; 9-сектор; 10-червяк; 11-рул вали; 12-рул чамбарак; г-цилиндирсимон червяк ва сктоор; 1-червяк; 2-цектор; д-глободиал червяк ва ролик; 1-глободиал червяк; 2-ролик; е-комбинациалашган яъни винт-рейка-сектор-шарик. Руль механизми руль чамбарагини айланма харакатини руль сошкасини бурчак остида силжитиш учун хизмат килади. Трактор ва КХМлари билан ишлаганда уни бошкариш кийинлашади. Сабаби тракторни буришдаги каршилик кучи кескин ортиб кетади. Бошкаришни енгиллаштириш максадида кучайтиргичлар кулланилади. Кучайтиргичлар энергия манбаига караб гидравлик ва пневматик булади. Компановкасига караб эса агрегатлари битта корпусга махкамланган хамда хар бир агрегати мустакил корпусдан иборат булганларга булинади. Кучайтиргичларни ишлашини бахолаш максадида кучайтириш коэффициентидан фойдаланилади. К= Р /Рк К=2…6 яъни кучайтиргич булмаганида руль чамбарагидаги кучни системада кучайтиргичи булгандаги кучга булган нисбатига кучайтириш коэффициенти дейилади. Тракторларда купрок гидравлик кучайтиргич кенг таркалган. Бундай кучайтиргичлар насос, гидроцилиндр, таксимлаш курилмаси ва суюкли йуллар системасидан иборат(расм) Трактор ва автомобилларда турли хил руль механизмлари кулланилган. Расм 72. Олдинги ғилдиракларни ва шкворенларни ўрнатиш, схемалари. а-ғилдиракларнинг керилиш ва шкворенларнинг кўндаланг қиялиги; б-шкворенинг бўйлама қиялиги; в-ғилдиракларнин ўрнатилиши. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling