Ғилдиракли трактор ва автомобилларнинг руль бошкармаси ва тормоз тизимлари Режа
Расм 73. ГАЗ-53-12 Автомобилининг рул механизими ва шарнир курилмси
Download 0.54 Mb.
|
transport
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автомобиллар ва гидракли тракторларнинг тормоз тизимлари
- Расм 1 . КамАЗ автомобили тормоз механизми пневмюритмасининг схемаси.
- . Тормоз механизмларининг схемалари.
- Тормоз механизми жойлашган ў рнига қ араб
Расм 73. ГАЗ-53-12 Автомобилининг рул механизими ва шарнир курилмси. а-рул механизми; 1-рул сошкаси; 2-картер; 3-шоска вали; 4-10 ва 18-сальниклар; 5-втулка; 6 ва 15-червяк подшипниклари; 7-картерни паски копқоғи; 8 ва 19-сальник пружиналари; 9-электр симининг кувири; 11-созловчи кистирмалар; 12-глободиал червяк; 13-уч тешикли ролик; 14-мой куюш тешигининг копқоғи; 16-картерни юқори қопқоғи; 17-тортувчи хомут; 20-рул вали; 21-рул калонкаси; 22-ёнбош копкоғи; 23-бошқа подшипнигининг зали; 24-тутиб турувчи шайба; 25-контра гайка; 26-созловчи винт; б-шарнирли курилма; 1-мойлагич; 2-товон; 3-конуссимон пружина; 4-қопқоғ; 5-тутиб турувчи халқа; 6 ва 15-наконечниклар; 7-бўйлама тортқи қувури; 8-резина халқа; 9-катлам; 10-резина қалпоқ; 11-халқа; 12-бармоқ; 13-сухар; 14-алмашгич вкладиш; 16-хомут; 17-кундаланг тортқи кувури Мисол учун К-701, Т-150 К, МТЗ-80 тракторларида хамда Урал- 375 Д автомобилида цилиндрсимон червяк-сектор, ГАЗ-53-12, ГАЗ-66, Волга, Жигули ва Москвич автомобилларида глободиал червяк-ролик, КамАЗ, ЗИЛ-130, БелАз-540 ва КрАз - 255 Б автомобилларида винт-гайка-рейка- тишли сектор, Т-16 М узи юрар шассисида эса конуссимон тишли гилдирак, ВАЗ-2108 ва ТИКО автомобилларида эса тишли гилдирак-тишли рейка типидаги руль механизмлари кулланилган. Бошкариладиган гилдиракларни тургунлиги, огиши ва якинлашиши. Бошкариладиган гилдиракларнинг тургунлиги бу уларнинг трактор ва автомобилнинг тугри чизикли харакатланишини таъминлаш учун уз вазиятини автоматик саклаб колиш кобилиятидир. Автомобиль гилдиракларининг тургунлигига шкворенларининг кундаланг ва буйлама кияликлари билан эришилади.(Расм). а) шквореннинг кундаланг киялиги автомобилнинг (трактор) кундаланг текисликда ётиш бурчаги билан аникланади. Автомобиль учун бу бурчакнинг катталиги 6-8 Со ни ташкил килади. б) шквореннинг буйлама киялиги гилдирак айланишига тик текислик ва шкворень уни хосил килган чизик орасидаги бурчак билан аникланади. Олдинги куприкни урнатишга караб бурчак 0 Со дан 8 Со гача ораликда ётади. в) бошкариладиган гилдиракларнинг якинлашуви трактор ёки автомобилни харакатланиш томонига караб, уларнинг бошкарилувчи гилдирак шиналари урта кисмининг олд ва орка томонлар масофалар фарки билан аникланадиган катталик унинг катталиги 2...12 ммни ташкил этиши мумкин. Бошкарилувчи гилдиракларни буриш учун маълум микдорда куч талаб этилади. Жуда купчилик трактор ва автомобилларда буришни енгиллаштиририш максадида гидравлик кучайтиргичлар кенг микёсда кулланилиб келинмокда. Руль бошкармаси руль юритмаси кучайтиргичлари билан жихозланган. Гидравлик кучайтиргичлар буришни осонлаштириш максадида кушимча куч хосил килиш учун мулжалланган. Насоснинг кандай максадда ишлаштилишига караб кучайтиргичлар автоном ва биргаликда ишлайдиганларга булинади. Автоном кучайтиргич ишлатилганда насосда факат кучайтиргич гидравлик системаси, кучайтиргич биргаликда ишлатилганда эса бошка истеъмолчилар хам таъминланадилар. Агрегатларнинг жойлашишига караб куйидаги схемалари фарк килади. -гидроцилиндр, таксимлагич ва руль механизми умумий узель хосил килади.(МТЗ-80, Т-40М, ЗИЛ- 130). -руль механизми ва таксимлагич битта агрегат килиб ясалган, гидроцилиндр алохида ясалган(Т-150К.-К-701). -гидроцилиндр ва таксимлагич умумий узелда руль механизмидан алохида килиб ясалган(МАЗ-500 БелА 5340). -гидроцилинр, таксимлагич, руль механизми алохида узелдан иборат (ГАЗ-). Автомобиллар ва гидракли тракторларнинг тормоз тизимлари Трактор ёки автомобилни бошкаришда хайдовчи доимо йулни холатига ва атроф мухитга караб харакат тезлигини ўзгартириб боради. Баъзида йулнинг юриш кисмида тўсик ёки одам чикиб колса, тўсатдан тўхтатиш керак бўлади. Трактор ёки автомобилнинг харакат тезлигини тўсатдан пасайтириш ёки уни тўхтатиш учун катта қаршилик кучи талаб этилади.. Ушбу каршилик кучини яратиш учун тормоз тизими хизмат килади. Трактор ва автомобилнинг хайдовчи бирор бир тўсикни кўрган вақтдан (моментдан) унинг, тўла тўхтагунча босиб ўтилган йўли (масофа) тўхташ йули дейилади. Машинани тормозланишини бошланганидан тўла тўтагунча босиб ўтилган йўли тормоз йули дейилади. Тормоз йўлининг қиймати харакат тезлигига, йўлнинг ҳолатига (ишқаланиш коэффициенти) га транспорт воситасининг массасига унинг кинетик энергиясига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади. Ғилдиракли машиналарда қуйидаги тормоз турлари мавжуд: ишчи, тўхтаб туриш, ёрдамчи ва эхтиёткорлик (захира). Тормоз тизимига қўйиладиган талаблар: -жуда тез ишга тушиши; -тормоз кучини ғилдираклар аро тўғри тақсимланиши; -гилдиракдаги тормоз кучи билан педалга қўйилаётган кучини пропорционаллигини таъминлаши; -машинани равон тормозланиши ва уни тормозланганда турғунликни сақлаб қолиши; -тормоз механизмларини созлашда юқори стабилликни таъминлаши. Расм 1. КамАЗ автомобили тормоз механизми пневмюритмасининг схемаси. 1-олдинги тормоз камераси; 2-чиқиш назорат қлапани; 3-товушли сигнал; 4-назорат лампаси; 5-икки стрелкали манометр; 6-тўхтаб туриш тормозининг бўшатиш крани; 7-тўхтаб туриш тормозининг крани; 8-ёрдамчи тормоз крани; 9-босимни чеклач клапани; 10-компрессор; 11-двигателни тўхтатиш ричагини пневмоцилиндр юритмаси; 12-босим созлагич; 13-прицепни пневмоқлапанли пневмоэлектрик датчигини электромагнит улагичи; 14-музлашдан сақлагич; 15-контурда босимни пасайишини пневмоэлектрик датчиги; 16-орқа арава ғилдиракларидаги ишчи тормоз хаво балони ва авария холатларида тормозни қўйиб юборгич; 17-конденсатни тўкиш крани; 18-ёрдамчи тормоз механизмининг пновма цилиндр юритмаси; 19-уч томонлама ҳимоя клапани; 20-икки томонлама ҳимоя клапани; 21-икки секцияли тормоз крани; 22-аккумулятор батареяси;23-олдинги ўқ ғилдиракларидаги ишчи тормозлар контурининг хаво баллони ва авария холатларида бўшатиш контури; 24-прицеп тормози ва тўхтаб туриш тормозлари контурининг хаво баллонлари; 25-ёрдамчи тормоз контурнинг хаво баллони; 26-пружинали энерго аккумулятор; 27-лока тормоз камера; 28-чиқариб юбориш клапани; 29-тезлатгич клапани; 30-тормоз кучларини автоматик созлагич; 31 ва 32- тиркама(прицеп) тормозларини бир ёки икки оқим йўналишда бошқариш клапанлари; 33-бир томонлама химоя клапани; 34-қўшиб юборувчи кран; 35 ва 36-туташтирувчи каллаклар; 37-орқа фонарлар. Ишчи тормози тизими- асоси бўлиб бу трактор ва автомобиль харакат тезлигини талаб қилинган даражада секинлаштириб беради ва хар кандай шароитда тўла тухтатиш учун хизмат қилади. Тўхтаб туриш тормози- машинани хайдовчи бўлмаганда қияликда ушлаб туриш учун хизмат қилади. Ёрдамчи тормоз тизими- автомобилни харакат тезлигини керакли микдорда ушлаб туриш учун хамда кияликлардан тушишда ишчи тормозлардаги юкланишларни пасайтиришда ишлатилади. . Тормоз механизмларининг схемалари. а-лентали оддий; б-лентали сузувчи; в-колодкали; г-дискли; 1-педал; 2-тортки; 3 ва 11-ричаглар; 4-тормоз лентаси; 5-тормоз шкиви; 6-винт; 7-вал; 8-тортувчи пружина; 9-картер; 10-созловчи гшайкали тортқи; 12 ва 14-бармоқлар; 13-қўзғалмас кронштейн; 15-бушатгич муштчаси; 16-колодка; 17-колодкани қўзғалмас шарнирлари; 18-пружиналар; 19 ва 22-фрикцион накладкали дисқлар; 20 ва 21-қисувчи дисқлар; 23-шариклар; 24-сирға. Эхтиёткорлик (захира) тормоз - машинани харакат тезлигини пасайтиришда ва тўхтатишда ишлатилади. Қачонки, қолган тормоз тизимлари ишламай қолганда фойдаланилади. Тормоз тизимида уч хил тўхтатиш усули мавжуд: а) двигателни трансмиссиясидан ажратилган ҳолда ; б) двигатель билан ; в) тормоз тизими, двигатель билан бирга ;
Шкивли (лентали) тормозларга ишқаланувчи кучлар айланувчан цилиндрнинг ташки сиртида пайдо бўлади. Барабанли (лентали) тормозларга ишқаланувчи кучлар айланувчи цилиндрнинг ички сиртида пайдо булади. Дискли тормозларда ишкаланиш кучлари айланувчан дискларнинг ён сиртларида пайдо булади. Тормоз тизими тормоз механизми ва юритмасидан иборат бўлади. Тормоз юритмаси, механик, гидравлик ва пневматик бўлади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling