Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Мавзуга ихтисослашган чет эл босма ва электрон нашрлари


Download 0.56 Mb.
bet32/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Мавзуга ихтисослашган чет эл босма ва электрон нашрлари:

- “Московский комсомолец” газетаси РФ;
- “Труд” газетаси;
- “Независимоя” газета;
- «Российская молодёжъ» журнали РФ;
- “Коммерсант” журнали РФ;
- www.analitika.org;
- www.centrasia.ru;
- www.aif.ru;
- http://www.inosmi.ru;
- http://www.lenta.ru;
- http://www.inopressa.ru;
- http://www.iimes.ru.

Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар” мавзусидаги магистрлик диссертацияси учун




Г Л О С С А Р И Й


Ёшлар (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар.
Уюшмаган ёшлар – мураккаб ва кенг қамровли тушунча бўлиб, бу кўп ҳолларда 30 ёшгача бўлган соғлом шахсларнинг ўзига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли, маълум бир вақт оралиғида таълим муассасаларида ўқимаслиги, доимий меҳнат фаолияти билан банд эмаслиги билан ифодаланади.
Ёшларга оид давлат сиёсати – давлат дастури билан белгилаб қўйилган, ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими.
Деструктив (бузғунчи) ғоялар – уюшма, оқимлар томонидан фаолияти йўналиши сифатида танланган ва умуминсоният ҳаётига хавф солувчи, ижтимоий тараққиётни таназзулга олиб борувчи, одамларнинг ҳукмронликка интилувчи кучларга тобе, қарам бўлишини таъминловчи қарашлар, таълимотлардир.
Ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи омиллар – ёшларнинг онги, маънавияти, мафкураси, одоб-ахлоқи, уларнинг турмуш тарзи ва фаолиятига бевосита таъсир этувчи ташқи муҳитдаги ўзгаришлар, вазиятлар ҳолатлар, янгича оммавий маданият, шунингдек, турли нодавлат, норасмий диний, миссионерлик ва мафкуравий марказларининг ёшлар онгини ўзгартиришга қаратилган фаолияти махсулотлари.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling