Ернинг шакли ва гравитация майдони ҳақида асосий маълумотлар Маъруза режаси


Download 435.46 Kb.
bet7/7
Sana17.02.2023
Hajmi435.46 Kb.
#1204744
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Maruza oliy geogeziya

Шовун чизиғини оғиши. Бир нуқтадан ўтган нормал чизиқ билан шовун чизиғини устма-уст тушмаслиги сабабли нуқтани B, L, геодезик координаталари ва φ, λ астрономик координаталари ўзаро тенг бўлмайди. Берилган нуқтадан ўтган Нормал чизиқ билан шу нуқтадан ўтган шовун чизиғи орасидаги бурчакка шу нуқтадаги шовун чизиғини астрономо-геодезик оғиши дейилади. Шовун чизиғини оғиши абсолют ва нисбий бўлиши мумкин.



2.3- шакл. Шовун чизиғини абсолют ва нисбий оғиши:
1-Ер физик юзаси; 2- Умумий ер эллипсоиди; 3-референц эллипсоид.
M нуқтадан ўтган умумий ер эллипсоидига нормал бўлган Mn1 чизиқ билан шу нуқтадан ўтган Mg шовун чизиғи орасида ҳосил бўлган U1 бурчакка шу нуқтада шовун чизиғини абсолют оғиши дейилади. Шовун чизиғини абсолют оғиши Ер қарида массани тақсимланишига боғлиқ шу сабабли шовун чизиғини оғиши Ер ички тузилишини ўрганишда, Ер қаридаги анамал массаларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
M нуқтадан референц эллипсоид сатхига туширилган Нормал билан Mg шовун чизиғи орасидаги U2 бурчакка M нуқтадаги шовун чизиғини нисбий оғиши дейилади. Шовун чизиғини нисбий оғиши Ер бағрида массани тақсимотига, қабул қилинган референц эллипсоид ўлчамларидаги ва уни Ер ичида ориентирлаш хатоликларига боғлиқ. Умуман олганда шовун чизиғини нисбий оғиши абсолют оғишдан катта.
Редукцион масала тўғрисида тушунч. Ўлчанган катталикларни ер физик сатҳидан қабул қилинган референц эллипсоид сатҳига ўтказишни комплекс муаммолари билан боғлиқ бўлган аниқ математик усулларини ишлаб чиқиш олий геодезияни редукция масаласи деб қаралади.
Ҳар бир мамлакат томонидан танланган референц эллипсоид Ер айланиш ўқига нисбатан ориентирланиши ва Ер жисмида бошланғич геодезик саналар билан “Маҳкамланиши” зарур бунинг учун астрономо-геодезик тўрнинг бошланғич пунктининг B0, L0, H0 геодезик координаталаридан фойдаланилади.
Бошланғич геодезик саналарни аниқлаш учун бутун астрономо-геодезик тўрда бажарилган ўлчашларнинг барча маълумотларидан фойдаланилади. Буларни аниқлаш усуллари назарий геодезия [21] курсида кўрилади. 1934 йил Ф.Н.Красовскийни назарий жиҳатдан мукаммал бўлган проекциялаш усулидан фойдаланиб, геодезик тўрдаги барча ўлчашлар: горизонтал йўналишлар, томон узунликлари ва азимутлари ва ҳ.к. референц эллипсоид сатҳига редукцияланади. Ўлчанган катталикларни эллипсоид сатҳига проекциялаш нормаллар бўйича амалга оширилади. Ўлчанган катталиклар (йўналишлар, азимутлар ва ҳ.к.) шовун чизиғи билан боғлиқ бўлгани учун уларни эллипсоид сатҳига редукциялаш учун геодезик тўр пунктларида шовун чизиғини оғишини ва пунктларни эллипсоид сатҳига нисбатан баландликларини билиш зарур бўлади.
Редукцион масалани ечишда қуйидаги талабларни бажариш зарур:
Редукция тузатмаларини аниқлаш хатолиги редукцияланаётган ўлчанган катталик хатолигидан ҳисобга олмаса ҳам бўладиган даражада кичик бўлиши керак (ўлчаш хатолигидан редукция тузатмаларини хатолиги беш-ўн марта кичик бўлиши керак);
Редукция тузатмаларини ҳисоблаш учун қўлланиладиган формулалар шундай аниқликда олинган бўлиши керакки уларни хатолиги редукцияни ҳисоблаш натижаларига таъсир этмаслиги керак;
Шовун чизиғини астрономо-геодезик оғиши ζаг , ηаг, пунктларни эллипсоиддан геодезик баландлики Hг, оғирлик кучининг тезланиш анамалияси g- етарли даражадаги аниқликда, конкрет ўлчаш натижаларидан фойдаланиб, олинган бўлиши керак.
Тоғли районларда иш бажаришда шовун чизиғини оғиши барча 1-3 класс триангуляция пунктлари учун маълум бўлиши керак. Астрономо-геодезик тўрларни алоҳида пунктларида ҳар 70 - 100 километрда астрономик φ-кенгликлари, λ-узоқликлари аниқланади. Бу пунктларни геодезик B- кенгликлари, L- узоқликлари ҳисоблаб топилгандан сўнг (2.4) формуладан фойдаланиб, қидирилаётган шовун чизиғини оғиши аниқланади.
Оралиқ пунктлар учун шовун чизиғини оғиши олинган натижаларни бавосита интерполяциялаш орқали топилади, бунда уни пунктлар орасида ночизиқли ўзгаришини инобатга олинади. Бунинг учун аниқ дастур билан жойни гравиметрик съемкаси бажарилади, барча пунктлар учун аввал шовун чизиғини гравиметрик оғишлари ζгр , ηгр ва сўнгра буларни инобатга олиб изланган оғишлар ζаг аг топилади [18]. Шовун чизиқларини астрономо геодезик оғишлари ζаг аг ва пунктлар орасидаги масофани билган ҳолда, эллипсоидга нисбатан квазигеоид нисбий баландлиги ва уни H баландлиги аниқланади (баландлик анамалияси ζ). Нивелирлаш натижасида пунктларни Hγ нормал баландлиги аниқланади ва (1.19) формуладан фойдаланиб уларни геодезик баландликлари ҳисобланади.
Астрономо-гравиметрик усул билан шовун чизиғи оғишини ва квазигеоид нисбий баландлигини аниқлаш катта ҳажмдаги геодезик, астрономик ва гравиметрик ўлчашларни бажаришни тақоза этади. Бу эса ўз навбатида кўп меҳнат ва харажатлар қилишга олиб келади.
Фан ва техникани ривожланиши билан ишлаб чиқаришга юқори аниқликдаги геодезик гравинерциал системалар жорий этиб борилаяпти улар ёрдамида қисқа вақтда юқори аниқликда, яъни 0,1" аниқликда шовун чизиғи оғишини бир пунктдан иккинчи пунктга ўтишдаги нисбий баландлигини аниқлаш мумкин. Шовун чизиғи астрономо-геодезик оғишини орттирмасини ўлчаб, пунктлар орасидаги масофани билган ҳолда, етарли даражадаги аниқликда квазигеоид нисбий баландлигини ҳисоблаш мумкин. Ушбу усулда квазигеоид (геоид) сатҳини ўрганишга гравиинерциал нивелирлаш дейилади. Бу усул суъний йўлдошли альтиметрия усулини қўллаш имконияти бўлмаган ер шарини континентал қисмда квазигеоид (геоид) сатҳини ўрганишда жуда ҳам самарали ва аниқ натижалар бериши мумкин.
Download 435.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling