Ернинг шакли ва гравитация майдони ҳақида асосий маълумотлар Маъруза режаси


Геодезик, астрономик координаталар ва азимутлар


Download 435.46 Kb.
bet6/7
Sana17.02.2023
Hajmi435.46 Kb.
#1204744
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Maruza oliy geogeziya

Геодезик, астрономик координаталар ва азимутлар. Олий геодезия масалаларини ечишда, ҳар қандай М нуқтанинг ер сатҳидаги ҳолати қабул қилинган референц эллипсоидни геодезик координаталар B, L, HГ (2.2- шакл) билан аниқланади (B-геодезик кенглик; L-геодезик узоқлик; HГ-нуқтанинг геодезик баландлиги).



2.2- шакл. Геодезик координаталар ва азимутлар
M (m) нуқтанинг геодезик кенглиги деб (2.2- шаклга қаранг) шу нуқтадан эллипсоид сатҳига туширилган нормал чизиқ билан ECE1 экватор текислиги орасида ҳосил бўлган В бурчакка айтилади. Геодезик кенглик экватор текислигидан шимолга мусбат ишора билан, жанубга қараб манфий ишора билан 0°дан 90°гача ҳисобланади.
Бошланғич Гринвич меридиан текислиги билан M (m) нуқтадан ўтган PmP1 геодезик меридиан текислиги орасида ҳосил бўлган икки ёқли бурчакка M (m) нуқтанинг геодезик узоқлиги дейилади. МДХ давлатларида геодезик узоқлик бошланғич меридиан текислигидан ғарбдан шарқга 0°дан 360°гача ўлчанади, айрим мамлакатларда тескари йўналишда ҳам ўлчаниши мумкин.
M нуқтадан ўтган геодезик меридиан текислиги PmP1 билан mk йўналиш ва m нуқтадан ўтган mn нормал чизиқдан ўтган текисликлар орасида ҳосил бўлган икки ёқли бурчакка mk йўналишни А геодезик азимути дейилади. Азимутлар меридиан текислигидан соат стрелкаси йўналишида 0°дан 360°гача ориентирланаётган йўналишларгача ўлчанади.
Нуқтадан ўтган Нормал чизиқ бўйича нуқтадан эллипсоид сиртигача бўлган масофага нуқтани геодезик баландлиги дейилади. Эллипсоид сиртидан юқорида бўлган баландлик мусбат ва аксинчаси манфий ҳисобланади. Эллипсоид сиртида геодезик баландлик нольга тенг бўлади (HГ=0).
Геодезик координаталар бевосита ўлчанмайди. Улар орттирмаларни ҳисоблаш орқали давлат геодезик тўрини бошланғич деб қабул қилинган пункти B0, L0, H0 координаталарига орттирмаларни қўшиш орқали топилади.
Ер юзасида юлдузларни кузатиш орқали астрономик координаталар (φ- кенгликлар, λ-узоқликлар, α-азимутлар) аниқланади. M нуқтадан ўтган шовун чизиғи йўналиши билан Ер экватори текислиги орасида ҳосил бўлган бурчакка нуқтанинг φ-астрономик кенглиги дейилади.
Нуқтадан ўтган шовун чизиғида ётган ва ЕР айланиш ўқига параллел бўлган текисликка нуқтанинг астрономик меридиани дейилади.
Бошланғич меридиан текислиги билан нуқтадан ўтган астрономик меридиан текислиги орасидаги икки ёқли бурчакка нуқтани λ-астрономик узоқлиги дейилади.
M нуқтадан ўтган астрономик меридиан текислиги билан Mk дан ўтган вертикал текислик орасида ҳосил бўлган α бурчакка Mk йўналиш астрономик азимут дейилади.

Download 435.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling