Ернинг шакли ва гравитация майдони ҳақида асосий маълумотлар Маъруза режаси
Нормал ер ва ернинг хақиқий шакли
Download 435.46 Kb.
|
2-Maruza oliy geogeziya
Нормал ер ва ернинг хақиқий шакли. Ер фигураси ва гравитация майдони ўзаро чамбарчас боғлик бўлиб, уларни ўрганиш моҳияти жиҳатидан битта масалани ечишдан иборат. Гравитация майдонининг тузилиши мураккаб, Ер фигурасининг нотўғрилигидан ва массанинг зичлигини тақсимланиши жиҳатидан, W оғирлик кучи потенциалини аниқлашда анча қийинчиликни келтириб чиқаради. Ернинг гравитация майдонини иккита майдон кўринишида фараз қилсак: асосий ёки нормал қолдиқли, ёки аномал ва уларнинг ҳар бирини алоҳида ўргансак W потенциални аниқлаш масаласи анча енгиллашиши мумкин.
Бунда ернинг физик модели сифатида сатҳий эллипсоид айланиши қабул қилинади, унинг ташқий юзаси сатҳий ҳисобланади ва унинг ҳар бир нуқтасидаги оғирлик кучи нормал бўйича унга йўналган бўлади. Сатҳий эллипсоид маркази Ер массаси маркази билан, унинг айланиш ўқи эса – Ернинг айланиш ўқи билан устма-уст тушади. Сатҳий эллипсоид юзаси билан ва унинг ташқи фазосида ҳосил бўладиган гравитацион майдон нормал гравитацион майдон дейилади, оғирлик кучи эса нормал оғирлик кучи дейилади ва γ ҳарфи билан белгиланади. Сатҳий эллипсоид параметрларини аниқлаб, U нормал потенциални ва унинг юзасида ҳамда ташқи фазода оғирлик кучи нормал майдоннинг бошқа элементларини ҳисоблаш мумкин. Сатҳий эллипсоид юзасини бошланғич деб қабул қилиб, Ер фигурасини ўрганиш масаласини, уни физик юзасини эллипсоид юзасидан четлашишини аниқлашга, ҳақиқий оғирлик кучи W потенциалини аниқлаш масаласини эса, T=W-U катта бўлмаган фарқларини, аниқлашга олиб келиши мумкин. Т – ер юзасидаги нуқталарда Ернинг тойдирувчи потенциали деб аталади. Ернинг физик модели сифатида қабул қилинувчи сатҳий эллипсоид, уни фигураси ва гравитацияси майдонини аниқлашда Нормал Ер деб аташ қабул қилинган. Геодезия, геофизика, ва осмон механиқасининг қатор масалаларини ечишда ер тортиш V потенциалини (уни атмосферасини ҳисобга олган ҳолда) r, Φ ва L геометрик координаталарининг шаравий функциясини, яъни геоцентрик радиус, кенглик ва узоқликларни қаторга ёйилган кўринишида тасаввур қилиш кенг тарқалган. Download 435.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling