Ернинг шакли ва гравитация майдони ҳақида асосий маълумотлар Маъруза режаси
Download 435.46 Kb.
|
2-Maruza oliy geogeziya
Геоид ва квазигеоид. Ер фигураси тушунчаси ягона эмас ва у ёки бу масалаларни ечиш аниқлигига қўйилган талабга қараб Ернинг шакли ва ўлчамларини турлича талқин қилиш мумкин. Бир ҳолатда Ерни шар деб қабул қилиш мумкин бўлса, бошқа ҳолатда, масалан, геодезия ва картографиянинг кўплаб масалаларини ечишда кичик қутбий сиқиқлиги бўлган икки ўқли айланма эллипсоид деб қабул қилинади ва ҳ.к.
Юқорида таъкидланганидек ҳозирги вақтда Олий геодезиянинг масалаларни ечишда Ер фигураси деб Ернинг физик юзаси яъни қуруқликдаги унинг қаттиқ қобиғи ва тинч ҳолатдаги денгиз ва океанлар сатҳи билан чегараланган юза тушунилади. Қуруқлик Ер юзасининг 1/3 га яқин қисмини ташкил этади. Унинг юзаси денгиз юзасидан ўртача 900 м баланд кўтарилиб туради, бу Ернинг ўртача радиуси R=6371 км га қараганда жуда кичик миқдорни ташкил этади. Ер юзасининг 70% дан кўпи денгиз ва океанлар билан қопланган. Шу сабабли Ер шакли деб биринчи яқинлашишда, денгиз ва океанларнинг тинч ҳолатдаги юзаси билан чегараланган ва сув юзасини материклар остидан барча нуқталарида шовун чизиғи йўналишига перпендикуляр давом эттириш билан ҳосил қилинган шакл қабул қилинган. Ернинг бундай шакли немис физиги Листингнинг таклифига кўра геоид деб аталади. Геоидни ўрганиш билан геодезистлар юз йилдан ортиқ шуғулланишмоқда. Ҳозирги вақтда дунё океани екваториясида сунъий йўлдошдан алтиметрия усулида сунъий йўлдош остидаги денгиз ва океан юзасидаги нуқталаргача бўлган масофани ўлчаб, (баландлик бўйича 0,1-0,3 м гача) юқори аниқликда геоид ўрганилмоқда. Бу ўлчашлар шуни кўрсатди-ки, яъни тинч ҳолатдаги денгиз юзаси оғирлик кучи потенциали сатҳий юзаси билан устма-уст тушмайди: айрим жойларда четлашувлар ±(1,5-2) метрга етади. Шунинг учун назарий нуқтаи назардан геоид деганда, дунё океанларини ўртача сатҳи билан устма-уст тушувчи, саноқ боши деб қабул қилинган баландлик орқали ўтувчи, оғирлик кучи потенциали билан чегараланган сатҳий юза Ер шакли деб тушунилади. Қуруқликда геоид шаклини ўрганишда сунъий йўлдошни алтиметрия усули ишламайди, космик геодезиянинг бошқа усуллари унинг юзасини аниқлашда етарли аниқликни бермайди. Юқори аниқликда ердаги ўлчашлар орқали геоид шаклини ўрганиш учун, унинг юзасида бевосита оғирлик кучини ўлчаш зарур, аммо буни амалга оширишнинг иложи йўқ. Таниқли олим М. С. Молоденский, юқори аниқликда ердаги ўлчашлар орқали геоид юзасини ўрганишнинг иложи йўқлигини исботлади. Ердаги астрономо-геодезик ва гравиметрик комплекс ўлчашлар натажалари бўйича назарий жиҳатдан бошқа ёрдамчи юза, квазигеоид юзаси деб ном олган юзани аниқлаш мумкин, у геоид юзасидан унча катта баландликка оғмайди: текис жойларда 2-4 см, тоғли жойларда 2 метргача фарқ қилади. Денгиз ва океанлар юзасида геоид ва квазигеоид бир-бири билан тўлиқ устма-уст тушади. Квазигеоид юзаси бирдан чегараланган Ер шакли квазигеоид деб аталади. Ердаги ўлчашларни қайта ишлашдан квазигеоид параметрларини аниқлаб ва унга нисбатан ер юзасидаги нуқталарнинг баландлигини ўлчаб, ернинг қуруқликда қаттиқ қобиғи ва денгиз ва океанларнинг тинч ҳолатида чегараланган, Ернинг хақиқий юзасини назарий жиҳатдан ўрганиш мумкин. Ер шакли ва гравитация майдонини ўрганишнинг М. С. Молоденский назарияси дунёнинг барча геодезистлари орасида тан олинди ва бу назария геодезик - гравиметрия ва Ер шакли назарияси курсларида кенгроқ кўрилади. Download 435.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling