Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

 


Боғланишли нутқни шакллантириш
. Сўзлашув нутқини ўстириш. 
Болада тарбиячининг нутқини тинглашни ва тушуниб берилган саволларга 
тортинмасдан жавоб бериш малакасини ҳосил қилишда давом этиш, савол билан 
мурожаат этишга ўргатиш. 
Болани таниш ҳикоя ва эртак 
(тарбиячининг саволлари ва китобдаги 
расмлар ёрдамида, кейинчалик мустақил)ларни
қайта ҳикоя қилишга ўргатиш. 
Ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича тасвирий ҳикоя (3-5 
сўздан иборат)
тузиш; 
ихчам шеърлар 
(икки ёки тўрт мисра)ни 
такрорлашни ўргатиш. 
Таниш эртаклардан олинган парчани саҳналаштиришда қатнашишга қизиқиш 
уйғотиш. 
Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш. 
Бола билан ёрқин расмли 
китобларни томоша қилиш; расмларда акс эттирилган буюмларни кўриб таниш ҳамда 
ёзма матн, ҳарфлар ва рақамларга қизиқишни таркиб топтириш. 
Қалам ва мўйқалам билан горизонтал, вертикал ва доирасимон чизиқлар, расм 
чизишга 
(тасвирий фаолият машғулотларида)
иштиёқ уйғотиш. 
Бадиий адабиёт. 
Боланинг бадиий сўзга нисбатан қизиқишини 
шакллантиришда давом этиш. Уни доимий равишда ўзбек халқ оғзаки ижоди 
намуналари - эркаламалар (“Осмондаги ойларни...”); йил фаслларига бағишланган 
қўшиқлар (“Бойчечагим ҳиллолик...”, “Чаман- чаман очилар...”); айти
ш
ма-ўйин 
қўшиқлар (“Қуёним-қуёним...”) билан таниттттири
ттт
, сўзларни биргаликда такрорлаш; 
товушларни тўғри талаффуз этишига эътибор бериш. 
Болага қувноқ шеърларни ифодали тарзда ўқиб бериш (Ш.Саъдулла ”Лола ва 
мушук”, Қ.Муҳаммадий “Бўталоқ”, О.Маҳкамов “Капалак”); шеърий оҳангдаги 
жозибадан завқланиш каби ҳис-туйғуларни тарбиялаш; шеърда акс эттирилаётган 
воқеалар маъносига тушунишга ёрдам бериш; шеърни биргаликда такрорлаш, ёдлаш 
кўникмасини таркиб топтириш. 
Бола тушунчасига мос қисқа, содда эртак (ўзбек халқ эртаклари: “Икки эчки”, 
“Фил билан хўроз”, рус халқ эртаги “Шолғом”) ва ҳикоялар (А.Ирисов. “Билмай 
қолиб”, Р.Азизхўжаев “Ойижон”)ни кўргазмалилик 
(расмлар, ўйинчоқлар, стол 
театри, бармоқлар ўйини)
асосида сўзлаб бериш; бадиий асарларни диққат билан 
тинглаш; қаҳрамонлар хатти- ҳаракатини кузатиш каби дастлабки кўникмаларни ҳосил 
қилиш; саволларга имкон даражасида тўлиқ жавоб беришга; тушунмаган жойлари 
ҳақида ”Нима?” “Нима учун?” каби саволларни беришга ўргатиш. Бола эътиборини 
бадиий асар мазмуни бўйича ишланган расмларга қаратиш ҳамда расм асосида асар 
воқеаларини сўзлаб беришга ундаш, матн ва расмнинг бир-биридан фарқи ҳақида илк 
тасаввур ҳосил қилиш. 
Болада китобни тоза қўл билан ушлаш, варақларини авайлаб, шошмасдан, аста 
очиш, букламаслик, йиртмаслик, чизмаслик каби одатларни тарбиялаб бориш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling