Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Бола ўз танасининг қисмларини ва гигиенани ўрганади


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

Бола ўз танасининг қисмларини ва гигиенани ўрганади. Болани 
соғлом турмуш тарзига (қўлни ва тишни ювишга, озода юришга) 
одатлантириб бориш. 
Болани тана аъзоларининг номларини 
(бош, қош, кўз, бурун, оғиз, тиш, қулоқ, 
қўл ва оёқлар)
айтиш ва уларни кўрсатишга ундаш. Инсон ҳаётида ҳар бир тана 
аъзосининг вазифаси ва аҳамияти ҳақида 
(Қулоқларимиз эшитади. Кўзларимиз 
кўради в.б.)
илк тушунча бериш. Катталар ва болаларни бир-биридан фарқлашга ўргатиш. 
 


Ўқув йили охирида бола: 

гуруҳ хоналарининг номи ва вазифасини билади

оила аъзоларининг аталишини фарқпайди; 

тарбиячи ва энага меҳнатини қадрлашга одатланади; 

яқин атрофидаги унга маълум бўлган буюмларнинг 
(уйинчоқлар, идишлар, 
кийимлар, пойабзал)
номларини айтади; 

инсоннинг асосий тана аъзоларининг вазифалари 
(қулоқлар эшитиши, 
кўзлар кўриши)ни
билади, ўз тана аъзоларини тўғри кўрсатади; 

катталар ва болаларни бир-биридан фарқлайди. 
Табиат билан таништириш 
(2-3 ёш) 
Жонсиз табиат. 
Болада қуёш ва ой ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. Уларга кун 
ва тунни ажрата олишни, кун ва тун сўзларини нутқда тўғри қўллашга ўргатиш асосида 
табиат ҳодисалари ҳақида тасаввурларини шакллантириш. 
Бола билан йил фасллари алмашиши ва об-ҳаводаги айрим ўзгаришлар 
(ёмғир, 
қор ёғиши, қуёш чарақлаб туриши, булутли ва булутсиз осмон)ни
кузатиш. 
Мактабгача таълим муассасаси ер майдончасида: куз фаслида ранг-баранг, чиройли 
барглар йиғиш, қишда дарахтлардаги, йўлкадаги оппоқ қорни, баҳорда гуллаган 
дарахтларни, ёзда мевали дарахтларни кузатиш; қорнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида 
тушунча бериш 
(қор - оппоқ, юмшоқ, совуқ, иссиқда эриб, сувга айланади).
Жонли табиат
. Болани ўсимлик ва жониворлар ҳаётидаги айрим ҳодисалар 
билан таништириш. 
Болани дарахт, гул ва ўт-ўланни фарқлашга ўргатиш. Ўсимликларни эҳтиётлаш, 
дарахт шохини эгиб синдирмаслик, гулларни, ўтларни пайҳон қилмасликни 
тушунтириш. 
Болани сабзавотлар 
(помидор, бодринг)
ва мевалар 
(олма, ўрик, гилос
)нинг 
ташқи кўриниши, номи, таъми билан таништиришда давом этиш. Уларни аслига қараб 
ва расмлардаги тасвири асосида фарқлаш кўникмасини таркиб топтириш. 
Расмда акс эттирилган ҳайвон 
(мушук, кучук, сигир ва бузоқча)
ва 
паррандалар 
(товуқ ва жўжалар)ни
кўрсатиш, уларнинг номларини тўғри айтиш, 
овозига тақлид қили
ттт
га. ўргатиш. Боланинг эътиборини жониворлар танасининг 
асосий қисмларига, ўзига хос фарқловчи белгилари, ҳаракати 
(ҳайвонлар - юради, 
қушлар - учади)га
қаратиш. Ҳайвонларга нисбатан ғамхўр бўлишга, уларни 
парваришлашга ўргатиш. 
Майдончага учиб келувчи қушлар билан таништириш, уларнинг хатти- 
ҳаракатини кузатиш 
(учади, дарахтга қўнади, чўқийди).
Сайрда бола билан капалакни кузатиш, капалакнинг чиройли, нозиклигини 
тушунтириш. 
Табиат бурчагида аквариумдаги балиқни кузатиш ва бола билан у ҳақида суҳбатлашиш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling