Ўқув йили охирида бола:
-
“кўп” буюмлардан “битта” буюмни ажрата олади;
-
катта ва кичик буюмларни ажратади, уларнинг ўлчамларини айтади;
-
доира ва кубни билади;
-
унга берилган 2 та нарсадан бирини дўстига беришни истайди;
-
куб ва коптокларни уларнинг ранги бўйича
(қизил, яшил, кўк, сариқ)
туркумлайди ва рангига қараб қутичага жойлаштиради;
- ўз буюмларини тартибга солади (машиначасини, коптокни стол тагига,
кийимларини жавончасига жойлаштиради).
Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш
(2-3 ёш)
Она Ватан ва атроф-олам.
Боланинг теварак-атроф ҳақидаги дастлабки
тасаввурларини таркиб топтиришда давом этиш. Бола эътиборини гуруҳ хоналари
(ётоқхона, кийиниш, ювиниш хонаси в.б.
)га, ундаги бурчаклар
(китоб,
ўйинчоқ, табиат)га
қаратиш; ҳар бир хонанинг ўз вазифаси борлиги, хонани
тартибли, саранжом-саришта тутиш лозимлиги ҳақида тушунча бериш.
Боланинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳақидаги тушунчасини
кенгайтириш ва уларга нисбатан меҳр-муҳаббат ҳиссини тарбиялаш. Бола билан
“Бизнинг оила”, “Гуруҳимиз хоналари”, “Ўйин майдончамиз” каби мавзуларда
қизиқарли суҳбатлар уюштириш.
Байрамлар.
Болада мустақиллик байрами барчамиз учун энг қадрли байрам
эканлиги ҳақида дастлабки тасаввурни ҳосил қилиш.
Янги йил байрами шодёналари ҳақида суҳбатлашиш.
Катталар меҳнати.
Болани тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси меҳнати билан
таништириш, катталар меҳнатига қизиқиш уйғотиш, катталар меҳнатини қадрлаш,
ҳурмат қилиш ҳиссини тарбиялаш.
Буюмлар.
Болага ўйинчоқлар ва ошхона буюмларидан - чой идиш
(чойнак,
пиёла)лари
ҳақида тушунча бериш.
Кийимлар.
Болага устки кийим, бош кийим, оёқ кийимлар ва уларнинг
вазифалари ҳақида тушунча бериш. Болада кийимларга тўғри муносабатни
тарбиялаш, тоза, озода кийинишни ўргатиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |