Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


-3 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

2-3 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар 

Эрталиклар
Ўтказиш вақти
1. 
Қиш байрами 
25-29 декабрь 
2. 
Баҳор байрами 
20 март-20 апрель 
Ўйин фаолияти 
(2-3 ёш) 
Болада тенгдошларининг ўйинига қизиқиш, уларни ўйинга жалб қилиш, бир-
бирларига ҳалақит бермаган ҳолда биргаликда аҳил ўйнаш, ўз ўйинчоқлари билан 
ўртоқдашиш кўникмасини ҳосил қилишда давом этиш. 
Боланинг билиш ва ҳаракат фаоллигини турли ўйинлар 
(таълимий, воқеабанд, 
ҳаракатли, қуриш-ясаш)
орқали рағбатлантириш. 
Воқеабанд - ижроли ўйинлар. 
Болани воқеабанд-ижроли ўйинга хос 
ҳаракатлар билан таништириш. Тарбиячи билан ҳамкорликда таниш ўйинга янги 
мазмун қўшиш орқали ўйин ҳаракатларини ривожлантириб боришга, яъни бир сюжет 
орқали бирлашган бир неча воқеабанд ўйин ўйнашга ўргатишни давом эттириш. 
Масалан, “Лолахон овқатланиб бўлди. Энди у нима қилади?”, “Тўғри айтаяпсизлар, 
Лолахоннинг уйқуси келаётганга ўхшайди” каби йўлловчи саволлар ёрдамида ўйин 
давом эттирилади. 
Болага ўйин жараёнини тушунтириш, ижрода ўзини тутишнинг дастлабки 
кўникмаларини шакллантириш, воқеабанд ҳаракатларни ижро билан боғлашга ўргатиш. 
Масалан, ўйин жараёнида “она”, “ота”, “ҳайдовчи” ёки “шифокор”га хос ҳаракатларни 
бажаришга ундаш; айрим қаҳрамонларнинг ҳаракатлари 
(қушча бўлиб учиш, қуёнча 
бўлиб сакраш)ни 
акс эттириш; ўйинда ўйинчоқлардан фойдаланиш 
(кучукча 
вовиллайди, югуради; хўрозча қичқиради, дон чўқийди)ни
ўргатиш. Боланинг 
ўйин жараёнида тенгдошлари билан дўстона муносабатларини рағбатлантириш. 
Ҳаракатли ўйинлар
. Болада тарбиячи билан биргаликда оддий, содда 
ҳаракатли ўйинлар ўйнашга иштиёқ уйғотиш. Кичик гуруҳларга бўлиниб ўйнашга 
ўргатиб бориш. Ҳаракатлар 
(юриш, югуриш, қўл билан отиш, сирғаниш)
фаоллашадиган ўйинларни қўллаб-қувватлаш. 
Боланинг соғлиғи, ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоа бўлиб 
ўйналадиган ўйинларга жалб этиш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling