“Ёш даврлар физиологияси ва гигиенаси”


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/50
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1335386
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
Yosh davrlar fiziologiyasi va sport

Уйқу ва уйқу гигиенаги 
Уйқу организм учун зарур физиологик жараёнлардан хисобланади. У 
нерв системаси ва бутун организмнинг нормал фаолиятини таъминлайди. 
И.П. Павлов кўрсатишича уйқу бош мия ярим шарлар пўстлонгаинг хамма 
юзасида ички тормозланишнинг иррадиацияланиши натижасида хосил 
бўлиб, бу тормозланиш иррадиацияси бош миянинг цуйи бўлимларига, 
оралиқ ва ўрта мияга хам тарқалади. Уйқу вактида узунчок мия фаолияти 
тўхтаб қолмайди. Одам ўрта х,исобда бир суткада 8 соат ухлайди. Уйкусиз 
4—5 сўтка юриши мумкин. Узоқ уйцусизлик нерв, рузкий касалликларини 
келтириб чиқаради. Одам умрининг 3:1 қисми уйқуга кетади. Уйқунинг 
қуйидаги турлари мавжуд:табиий физиологик уйқу, гипнотик уйқу, 
наркотик уйқу. Габиий физиологик уйқу хар кун тундаги нормал 
уйкудир. Одам оргакнизмининг табиий физиологик уйқуга эхтиёжи ёшга 
караб турлича бўлади. Чақалоқларда 21-22 соат, 13-14 ёшда 9,5-10 соат, 
катта болаларда 8 соат. Тунги уйқу 3—5 циклдан иборат бўлиб, зкар қайси 
шаклда секин ва тез уйқу даврларга такрорланиб туради. Секин уйқу даври 1 
— 1,5 соат, тез уйқу даври 10—30 минут давом этади. Тез уйқу даврида туш 
куриш содир бўлади. 
Уйқу даврида миянинг шартли рефлекслари фаолияти тормозланади, 
юрак қисқариши, нафас олиш камаяди, сийдик ҳосил бўлиш функциялари, 
тана харорати пасаяди. Булардан ташқари мускуллар тонуси сусаяди, 
қовоқларни юмувчи, кўз қорачиғи, туғри ичак мускулларининг тонуси 
ортади. И.П. Павлов таъминотига кўра кучсиз таъсирловчилар бир хил 
рецептор учларига қайта- қайта таъсир қилиши туфайли мия пўстлснри кенг 
иррадиацияланади хамда тормозланишни келтириб чиқаради. Лекин уйқуни 
чуқур тормозланиш деб бўлмайди. Чунки нафас олиш, юрак қисқариши ва 
бошқа органларнинг нерв марказлари функцияланишда давом этади. Мия 
пўстлоғида хам барча марказлар тормозланмайди.
 
Мавзу буйича хулоса: 
Олий нерв фаолияти хакида тушунча. Брш мия ярим шарлари ва 
уларнинг пустлоғи марказий нерв системасинииг юкори кисми бўлиб 
хисобланади. Одамнинг хулқи, идроки, фикрлаши, онги ва барча рухий 
хусусиятлари олий нерв фаолияти бўлиб, у бош мия ярим шарлари ва улар 
пўстлогида жойлашган нерв марказларининг нормал функциясига боғлиқ. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling